UZAGROIN QASHQADARYO AXBOROT XIZMATI


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasining rasmiy telegram kanali

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Тайинлов

ЎЗАГРОИНСПЕКЦИЯ НИШОН ТУМАН БЎЛИМИГА
ЯНГИ РАХБАР ТАЙИНЛАНДИ

➡️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиши инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан ХУДОЙҚУЛОВ ЖАМШИД ОЧИЛОВИЧ Инспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси Нишон туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

ЖАМШИД ОЧИЛОВИЧ мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзагроинспекция вилоят бошқармаси Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими инспектори лавозимида ишлаб келган. Каналга уланиш👇👇 https://t.me/agroinspeksiyaqashqadaryo


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Kanalga ulanish 👇👇👇 https://t.me/agroinspeksiyaqashqadaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яккабоғ туманидаги “Холтемир Иброҳим” масъулияти чекланган жамияти жамоаси Италиядан “хикол” зотли қуёнлар олиб келиб, парваришлашаяпти. Бугунги кунда уларнинг сони 5 мингтага етган. Қуёнлар маҳаллий иқлим шароитимизга тез мослашмоқда ва йилига ўртача 60 тагача кўпаймоқда экан.
Дарвоқе, корхонада қуёнларга озуқа тайёрлаш учун цех ҳам ташкил қилинган. Мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган озуқанинг қуёнлар рационига мувофиқлиги нафақат корхона жамоасининг, балки “Ўзгароинспекция” туман бўлими ходимларининг ҳам доимий эътиборида. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/agroinspeksiyaqashqadaryo


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди

“2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (648-сон, 15.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарор билан 2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 795 минг тонна этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларни арзон нархларда захирага жамғариш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.

🔰Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар захирага жамғарилган маҳсулотларни ички истеъмол бозорига етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилади.

✅ Маҳсулотларни захирага жамғаришда тадбиркорларнинг зарар кўришини ва нархлар ошиб кетишини олдини олиш мақсадида қуйидагилар жорий этилади:

👉 асосий турдаги маҳсулотларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаси ёки электр узилиши сабабли маҳсулот нобуд бўлиши оқибатидаги зарарни суғурта қилиш орқали ушбу зарар қопланади;

👉 захирага жамғарилган маҳсулотларни аҳолига сотиш учун бозор ва савдо комплексларида, истисно тариқасида, беғараз асосда алоҳида раста ва сотув анжомлари вақтинча фойдаланиш учун ажратилади, ушбу корхоналарга тегишли юк машиналари бозор автотураргоҳига кириб чиқиши учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Шавкат Мирзиёев видеоселектор ўтказди: минглаб гектар ер майдонлари талон-торож бўлган

👉 https://xabar.uz/4yd7

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎥 | Қашқадарё 1 дақиқа | 15 октябрь- Халқаро қишлоқ хўжалиги аёллари куни

Батафсил видеода 🎞👆

👉https://t.me/agroinspeksiyaqashqadaryo


Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ушбу кунни ўтказиш БМТнинг 1995 йилда Пекинда ўтказилган 4-Аёллар анжуманида илк бор таклиф қилинган.

Телеграм каналига уланиш👉 https://t.me/uzagroinspeksiyanews






▶️ БОШҚАРМАДА “ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ” НИШОНЛАНДИ

🗓БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабридаги йиғилишида 15 октябрь- “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган эди. Шундан буён дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Мамлакатимизда ҳам агросаноат йўналишидаги тегишли ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари томонидан ушбу сана муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бугун Aгроинспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармасида ҳам “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда сўзга чиққанлар, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришда аёлларнинг ўрни тобора ортиб бораётгани, Республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритдилар.
Байрам тадбири сўнггида тизимда фаолият юритаётган 9 нафар аёл ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

https://t.me/uzagroinspeksiya


Qashqadaryo gazetasi dan repost
Қабулдаги "ўйинлар"

Қашқадарёда пахта етиштирувчилардан хом ашёни қабул қилишда намлик ва ифлослик кўрсаткичлари ошириб кўрсатилган ҳолатлар аниқланди.
👉http://qashqadaryogz.uz/read/abuldagi-jinlar




UZAGROINSPEKSIYA XABARLARI dan repost
➡️ СУВДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНМАСЛИК МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА АСОС БЎЛДИ

✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан сунъий сув объектларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказилиб келинмоқда.

БАТАФСИЛ:👉http://agroinspeksiya.uz/uz/news/suvdan-oqilona-foydalanmaslik-mamuriy-javobgarlikka-asos-boldi




Пахта қабул қилишдаги низоли ҳолатларда қандай йўл тутиляпти?

БАТАФСИЛ
: https://human.uz/site/inner/7169

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial


UZAGROINSPEKSIYA XABARLARI dan repost
➡️ ПАХТА ҚАБУЛ ҚИЛИШДАГИ НИЗОЛИ ҲОЛАТЛАР АДОЛАТЛИ ҲАЛ ЭТИЛЯПТИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан 2020 йилда етиштирилган пахта ҳосилини сифатли қабул қилиш ва топширувчи ҳамда қабул қилувчилар ўртасида юзага келадиган низоли ҳолатларни адолатли ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 октябрь ҳолатига тайёрлов масканларида қабул қилинаётган пахта хом-ашёсининг намлиги ва ифлослигини аниқлаш юзасидан Арбитраж гуруҳларига 246 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 155 та ҳолат фермер хўжаликлари фойдасига, 91 та ҳолатда тайёрлов корхонаси фойдасига ҳал этилган.

‼️Бу йилги ғўза майдонларида етиштирилган пахта ҳосилини сифатли қабул қилиниши “Ўзагроинспекция” томонидан мунтазам назорат этилиши натижасида, шу кунга қадар республикада тайёрланган пахта хом-ашёсининг қарийб 99 фоизи юқори навларга қабул қилинган.

БАТАФСИЛ:👉http://agroinspeksiya.uz/uz/news/paxta-qabul-qilishdagi-nizoli-holatlar-adolatli-hal-etilyaptimi-


UZAGROINSPEKSIYA XABARLARI dan repost
#WorldCottonDay

➡️ Ўзбекистон халқаро пахта кунини муносиб қарши олди

✅ Илк маротаба Халқаро пахта куни 2019 йил 7 октябрда нишонланди. Пахтанинг жаҳон иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим маҳсулот эканлигини инобатга олган бир қатор давлатлар Бирлашган миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига расмий мурожаат билан чиқишган эди.

Халқаро пахта кунини нишонлашдан мақсад жаҳон иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим ўринга эга бўлган маҳсулот билан боғлиқ бўлган соҳадаги муаммолар ва имкониятларга жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш, унинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётдаги ижобий ўрнини кўрсатишдан иборатдир.

Ўзбекистон ҳам ушбу санани соҳада амалга оширилган муаваффақиятлар билан кутиб олмоқда.
Юртбошимиз раҳбарлигида қисқа муддат ичида ушбу соҳада мисли кўрилмаган ислоҳотлар юз бериб, тарихий ва асрлар давомида кутилган ўзгаришлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Эътиборингизга соҳада амалга оширилган муҳим фактларни ҳавола этмоқчимиз:

БАТАФСИЛ:👉http://agroinspeksiya.uz/uz/news/ozbekiston-xalqaro-paxta-kunini-munosib-qarshi-oldi


UZAGROINSPEKSIYA XABARLARI dan repost
➡️УРУҒЛИК ДОН ТАЙЁРЛАШДА СТАНДАРТ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН

✅Қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан, бошоқли дон етиштиришда уруғлик сифати ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда уруғлик дон тайёрлаш, уни сақлаш, дорилаш ва тарқатиш бўйича бир қатор меъёрий тартиб-тамойиллар ишлаб чиқилган бўлиб, унга амал қилиш дон сифтининг бузилмаслигини кафолатлайди.

‼️Бироқ, “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида вилоятдаги дон корхоналари томонидан уруғлик донни таёрлаш, дорилаш ва тарқатиш бўйича бир қатор камчиликларга йўл қўйилаётган ҳолатлар ҳам аниқланди.

БАТАФСИЛ:👉http://agroinspeksiya.uz/uz/news/uruglik-don-tayyorlashda-standart-talablarini-buzganlarga-javobgarlik-belgilangan


UZAGROINSPEKSIYA XABARLARI dan repost
▶️ УРУҒЛИК ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ҒАРАМЛАРДА САҚЛАШ ТАРТИБИ

“Уруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси ва O’z DSt 642:2013 Уруғлик пахта. Техникавий шартлар давлат стандартида келгуси йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик пахта хом ашёсини ғарамларда сақлаш тартиби белгилаб берилган.

❗️Бунга кўра, фермер хўжаликларидан қабул қилиб олинган уруғлик пахта 250-300 тоннадан қилиб селекцион нави, авлоди, нав тозалиги, дала гуруҳи, саноат нави, келиб чиқиши, синфига қараб алоҳида-алоҳида тўдаларга тўпланади.

БАТАФСИЛ: 👉http://agroinspeksiya.uz/uz/news/uruglik-paxta-xom-ashyosini-garamlarda-saqlash-tartibi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

96

obunachilar
Kanal statistikasi