Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи 2020 йилни катта режалар билан бошлади
Мамлакатимизнинг бой моддий ва номоддий маданий меросига бутун дунёда катта қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи шу йўналишда кўплаб ишларни амалга оширди. Жумладан, 2019 йил давомида чет элларда ўтказилган Ўзбекистон маданият кунлари доирасида кўплаб давлатларнинг йирик музейлари ҳамда Қўқондаги Халқаро ҳунармандлар фестивалида иштирок этган ҳунармандлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.
Бугунги кунда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ўз заҳирасидан энг ноёб дурдоналарни дунё бўйлаб намоиш қилишни режалаштирмоқда. Масалан, 2020 йилда Белоруссия ва Хитой давлатларида кўчма кўргазма бўлиб ўтади.
https://t.me/amaliy_sanat_muzeyi