Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Andijon VSSB

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏥 “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») халқаро хайрия жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан такшил этилган акция доирасида россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев яна бир бор пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди.

📌 Ўтган йилнинг декабрь ойидаги ташрифи давомида турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган ҳамда “Жаҳон шифокори” халқаро унвонига эга Ҳ.Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўриклар ўтказган эди.

🔬 Бу галги ташриф доирасида машҳур шифокор 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди.

✅ Кеча Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбирда бемор болаларни соғломлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ҳасан Баиев “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, унинг жамоасига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#No_comment

❗️ССВ: Касалликка қарши курашиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ЖССТ томонидан намуна сифатида кўрсатилди

✅ Пойтахтимизда “Пандемияга қарши тайёргарлик: илмий асослар ва амалий ечимлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

📌 Бу ҳақда батафсил 👉🏻бу ерда ўқишингиз мумкин.

🔹 Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#No_comment

❗️Пойтахтимизда “Пандемияга қарши тайёргарлик: илмий асослар ва амалий ечимлар” мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлаш арафасида.

📌 Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш таш
килотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари, соҳа мутахассислари жам бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


🚑 Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар бир дақиқа ва сониянинг қадри олтинга тенг.

🚦Шу боис кўп ҳолларда “103” ҳайдовчилари йўлларда катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланишига тўғри келади. Бундай вазиятлар автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалар орқали қайд этилади.

📃 Амалдаги тартибга кўра, мазкур ҳолатда махсус машина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина маъмурий иш тугатилаётган эди.

📋 Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган — “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра, эндиликда бундай ҳужжатлар тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилиши белгиланмоқда.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#No_comment

📌 ССВ: Ўзбекистонда биринчи давлат тиббиёт муассасаси халқаро даражадаги JCI сертификатини олди

✅Ушбу натижага Болалар миллий тиббиёт маркази эришди. Бу эса марказ тиббий хизмат сифати ва беморлар хавфсизлиги бўйича энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради дегани.

✔️ Сертификатнинг қўлга киритилиши Президентнинг 2024 йил 22 январдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган юртимизнинг 6 та тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш борасидаги вазифанинг ижроси йўлидаги дастлабки қадам бўлди.

🔹 Бу ҳақда батафсил 👉🏻 бу ерда ўқишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


#No_comment

📋 Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги тегишли қарорига асосан учта алоҳида муассаса негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилиши соҳада бутунлай янги даврни бошлаб берди
.

🧑🏻‍⚕️Шу кунларда ушбу муассаса директори Наталья Надирханова бошчилигидаги бир гуруҳ малакали мутахассислар мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, жойларда туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб турибди.

🩺 Сафар давомида шаҳар ва туманлар кесимидаги туғуруққа кўмаклашувчи муассасалар фаолияти, соҳадаги мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги акушер-гинеколог, неонатолог ва анестезиолог-реаниматолог каби мутахассисларга зарур амалий ёрдамлар кўрсатиляпти.
_____________

📋 На основе соответствующего постановления Президента от 8 сентября 2023 года на базе трех отдельных центров был образован Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка, что ознаменовало совершенно новый период в этой сфере.

🧑🏻‍⚕️ В эти дни группа квалифицированных специалистов во главе с директором центра Натальей Надырхановой находится с Республике Каракалпакстан и Хорезмской области в целях ознакомления с проводимой работой по исполнению данного постановления, а также изучения качества медицин
ских услуг, оказываемых на местах женщинам фертильного возраста и беременным.

🩺 В рамках поездки подробно анализируется деятельность родильных учреждений в городах и районах, имеющиеся в сфере проблемы, принимаются меры по их устранению. Вместе с тем, акушерам-гинекологам, неонатологам, анестезиологам и другим специалистам оказывается необходимая практическая помощь.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарёда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқитилгани ҳақида ҳабар берган эдик.


"Қашқадарё" телеканали томонидан эфирга узатилган ушбу видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


❗️Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

📌 Кам ҳаракатлик, генетик омиллар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар ҳамда стрессларга берилувчанлик сабабли сўнгги йилларда дунё миқёсида ортиқча вазн ва семизлик жиддий муаммога айланди.

🫀 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.

❓ Хўш, бу муаммонинг олдини олиш учун нима қилиш лозим?

👩‍⚕️ Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова соғлом овқатланишнинг муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтди.

✅ 1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт:

🫕 Нонушта;
🍜 Тушлик;
🍲 Кечки овқат.


🫙 Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқатдан аввал 1 стакан сув ичиш лозим.

✅ 2-қоида.

🥬 Сув ичгандан сўнг ва асосий овқатдан аввал хом сабзавотлар (помидор, бодринг, карам, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, салат барги ва бошқа кўкатлар)ни алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга уйда тайёрланган майонез, қатиқ/шўр бўлмаган сузма ёки зайтун, кунгабоқар мойи ва лимон шарбати қўшиш мумкин.

3-қоида.

🏃🏻‍♀️ Асосий овқатдан сўнг 2 соат оралиғида 30 дақиқагача жисмоний юклама (1 сонияда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) бўлиши шарт.

✅ 4-қоида.

🍎 Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

✅ 5-қоида.

🛏 Агарда уйқуга кетишдан аввал қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқи ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
O‘zbekiston xalq shoiri

Muhammad Yusuf xotirasiga bag‘ishlanadi


Шоир қабри зиёрат қилинди
••••••••••••••
Бугун Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги қаршиланмоқда.

Ушбу муносабат билан бутун вилоятимиз фаоллари ва ёшлар шоирнинг қадрли хотирасини ёд этишга йиғилди.

Марҳумнинг қабри зиёрат этилиб, фотиҳа ўқилди ва қўллар дуоларга очилди.

Саҳифа: @andpress


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги Муҳаммад Юсуф майдонида ташкил этилган тадбирга келди.

Ушбу манзилда Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллик юбилейига бағишланган республикамиз миқёсидаги тадбир бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманига келди.

Бугун Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги қаршиланмоқда.

Ушбу муносабат билан бутун вилоятимиз фаоллари ва ёшлар шоирнинг қадрли хотирасини ёд этишга йиғилган.

Марҳумнинг қабри зиёрат этилиб, шоир туғилган хонадон, уй музейи ва таҳсил олган даргоҳида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


🖥📶📡 РШТЁИМ Андижон филиали 2024 йил 26 апрель куни Булокбоши туман шошилинч кабулхона булимида ётиб даволанаётган беморларга телемедицина оркали консультациялар ўтказилди.

⚡️2024 йил 26 апрель куни РШТЁИМ
Андижон филиали Булоқбоши
тумани шошилинч қабулхона
бўлимида куйиш касаллиги билан
реанимация бўлимида ётиб
даволанаётган 2007 й.т.
А.Турғунов ва 2008 й.т.
Х. Тургуновлар "Алангадан
1-2-3 А,Б даражада боши, юзи, буйни
танаси, иккала кул оекларини
35-45% куйиши. Куйиш хасталиги
шок даври, огир даражали куйиш
шоки" ташхиси билан филиал
мутахассислари инновацион
технологиялар буйича директор
уринбосари А.Акбаралиев,
комбустиология бўлими мудири
П.Косимов, комбустиология бўлими
шифокори В.Холиковлар
томонидан зарур даво
муолажалар ва тавсиялар берилди.

📝Тавсиялар:
🔜 Шок га карши даво муолажалар;
🔜 Динамикада кон, сийдик
тахлилари;
🔜 Плазмотрансфузия;
🔜 Инфузион терапия;
🔜 Диуретиклар;
🔜 Гепарин 5000 ЕД 4х мах.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OITS_markazi
Andijon viloyat OITSga qarshi kurash markazi xodimlari tomonidan shoir Muhammad Yusuf xotirlandi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OITS_markazi
Andijon farzandi Shoir Muhammad Yusuf tavalludining 70 yilligiga bag'ishlanadi.


ТАЙИНЛОВ
Тиббиёт фанлар номзоди, доцент Мамадиев Азизбек Марибжанович Андижон вилоят 103 – тез тиббий ёрдам хизмати бошлиғи вазифасига тайинланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали
Фавкулотда вазиятлар ва тез тиббий ёрдамни хизматини ташкил этиш
бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Мамадиев Азизбек Марибжанович Соғлиқни сақлаш вазирининг 15 апрель 2024 йил кунидаги № 103/к-сонли буйруғига асосан Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиали директори вазифасига тайинланди.
Мамадиев Азизбек Марибжанович соғлиқни сақлаш тизимининг малакали мутахассиси ҳисобланади, ҳалол, тажрибали, ҳамкасблари орасида доимо иззат-ҳурматда бўлиб келган узоқ йиллик тажрибага эга кадр ҳисобланади, отаси, акаси, опаси, аёли ҳам тиббиёт соҳаси билан боғлиқ вазифаларда фаолият юритадилар.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2004-2007 йй.- Андижон Давлат тиббиёт институти магистри
2007-2008 йй.- Андижон Давлат тиббиёт институти “6-7– курс жарроҳлик касалликлари
кафедраси, анестезиология реаниматология, тез тиббий ёрдам ва урология
курси” ассистенти
2008-2014 йй.- Андижон Давлат тиббиёт институти “6-7– курс жарроҳлик касалликлари
кафедраси, анестезиология реаниматология, тез тиббий ёрдам ва урология
курси” ассистенти (ўриндошлик асосида даволаш факультети магистратура
ишлари бўйича декан ўринбосари)
2013-2014йй - Пахтобод тиббиёт колледжи директори
2014 й.-2018йй- Андижон Давлат тиббиёт институти «Врачлар малакасини ошириш
факультети жарроҳлик, эндожаррохлик ва фибрагстроскопия»
кафедраси ассистенти
2014 й.-2018йй- Андижон Давлат тиббиёт институти «Врачлар малакасини ошириш
факультети жарроҳлик, эндожаррохлик ва Эндоскопия ва офтальмология»
кафедраси ассистенти
2018- 2021йй. – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали
даволаш ишлари буйича директор ўринбосари
2021- ҳ.в. – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали
фавкулотда вазиятлар ва тез тиббий ёрдамни хизматини ташкил этиш
бўйича директор ўринбосари

Мамадиев Азизбек Марибжановичнинг меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз, 103-тез ёрдам хизматини жаҳон андозалари даражасида халқ хизматида бўлишига катта ҳисса қўшишига ишонамиз.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.