Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бошқа саҳифалар:
Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Муҳаммад Юсуф ижодидан…
•••••••••••••
Андижон фарзанди, шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан, вилоятимиздаги шеърият иҳлосмандлари шоир ижодидан завқ ила парчалар келтирмоқдалар.

Саҳифа: @andpress


Шуҳрат Абдураҳмонов dan repost
#Live

Тожикистондаги бозорда Андижон маҳсулотлари учун алоҳида дўконлар ажратилади
••••••••••••
Андижон делегацияси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида янги барпо этилаётган курилиш материаллари бозори билан танишдилар.

Қўшни мамлакат вакиллари билан ҳамкорлик асосида ушбу бозорда Андижонда ишлаб чикарилаётган курилиш материаллари учун алоҳида савдо дўконлари ажратилиши буйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг ташрифи доирасида Андижон делегацияси Тожикистонда бўлиб турибди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги Андижон делегацияси аввалроқ, жами 120 миллион долларлик келишувлар имзолаганди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Шуҳрат Абдураҳмонов dan repost
#Live

Вилояти ҳокими бошчилигидаги Андижон делегацияси Тожикистонда
••••••••••••
Давлатимиз раҳбари Тожикистон Республикасига ташриф буюрганидан хабарингиз бор. Мазкур ташриф доирасида вилоятимиз хокими бошчилигидаги Андижон делегация Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

Бизнес форумда иштирок этган Андижон вакиллари сутни кайта ишлаш ва чарм тайёрлаш йуналишидаги лойиҳалар бўйича жами 20 миллион долларлик келишувларга эришдилар.

Бундан ташкари, 100 миллион доллар қийматдаги экспорт шартномалари тузилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида янги босқични бошлаб берган тарихий ташрифнинг биринчи куни муҳим воқеаларга бой бўлди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Асакада аҳоли даромадини ошириш ва муаммоларни ҳал этиш ишлари жадаллашди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress


Андижонлик волонтёрларга 105 миллион сўм ажратилди
••••••••••••••
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "Энг яхши волонтёрлик лойиҳалари"ни молиялаштириш мақсадида эълон қилинган танловда кўплаб андижонлик волонтёрлар ўз лойиҳалари билан қатнашдилар.

Улар орасидаги 3 та лойиҳа танловда эътироф этилиб, лойиҳани молиялаштириш учун жами 105 миллион сўм маблағ ажратилди.

Хусусан, Моҳларой Муҳаммаджонованинг "Эcо mahalla" лойиҳаси учун 45 миллион сўм, Саидиброҳим Одилжоновнинг "Ёш экологлар" ҳаракати лойиҳаси учун 30 миллион сўм, Абдулҳамид Ҳайдаровнинг "Умид учқунлари" лойиҳаси учун 30 миллион сўм маблағлар ажратилди.

Саҳифа: @andpress


Андижонлик нуронийлар эъзозда
••••••••••••••••
Вилоятимиздаги нуронийлар фаолияти билан боғлиқ ислоҳотлар "Нуроний" газетаси нигоҳида.

(Батафсил)

Саҳифа: @andpress


Асакада аҳоли даромадини ошириш ишлари давом этмоқда
•••••••••••••••
Вилоят ҳокими кўрсатмасига асосан аҳоли даромадини ошириш бўйича ҳудудларда фаоллар билан учрашувлар давом этмоқда. Навбатдаги учрашув Асака тумани 2-сектор ҳудудидаги 7 та маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтди.

Унда, Асака туманига бириктирган вакил камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи ҳамда туман ҳокими, сектор раҳбарлари қатнашди.

Очиқ мулоқот давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш режалари белгилаб олиниб, шу куннинг ўзида амалий ҳаракатлар ҳам бошланди. Шунингдек, ишсиз бўлган фуқароларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, уларнинг 95 нафарига кредит ажратилиши, 46 нафари ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш, 43 нафарини доимий ишга жойлаш, 15 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш мономарказларига йўналтириш белгиланди. Ногиронлиги бўлган фуқароларга махсус аравачалар топширилди.

Энг пировард мақсад сифатида “Миллий иқтисодиётимизда - миллий уйғониш” тамойили асосида амалий ишларни ташкил этиш, хонадонбай ўрганишлар ўтказиш орқали оилалар даромадини ошириш йўналишларини аниқлаш масаласи илгари сурилди.

Саҳифа: @andpress



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.