ЗИЁРАТ АЙЛА
Дейдилар: Туғилмоқ ўлимга қадам,
Айрилиқ дастидан кўзимда жолам,
Ҳеч кимга вафодор бўлмас бу олам,
Юр, бобонг қабрини кўрсатай, болам,
Бобонгнинг қабрини зиёрат айла,
Тиз чўкиб руҳига тиловат айла.
Бу дунё бозордир, бу дунё ‒ озор,
Мунғайиб кузатар бунда ҳар мозор,
Инсон бешик ясар, инсон гўр қазар,
Бирда кўнглинг озар, бирда тозарар,
Ўтганлар қабрини зиёрат айла,
Иймонли қалбингга ҳаловат айла.
Минг йиллик қабристон, сокин бир даргоҳ,
Ясан-тусан қилмай бориб тур гоҳ-гоҳ,
Бунда кулгу йўқдир, йўқ ситам, оҳ-воҳ,
Эртанги кунингда этади огоҳ,
Бунга кел, хотирқил, зиёрат айла,
Боболар руҳига тиловат айла.
Дўппайиб туради, шўрлик қабрлар,
Сўппайиб туради шўрлик қабрлар,
Кўпайиб туради шўрлик қабрлар,
Қабрлар ‒ таъбирлар, тоқат, сабрлар,
Уларни ўкситма, зиёрат айла,
Тиз чўкиб руҳига тиловат айла.
Одамзод феъл-хўйи, ҳам ёши турфа,
Насаби, мансаби, моши турфа,
Лошлари турфадир, бардоши турфа,
Мозорда барча бир, тупроғи − кўрпа,
Уларни мунтазам зиёрат айла,
Гуноҳин сўраб ол, тиловат айла.
Худо бир, ягона, Расули барҳақ,
Дину иймонингга ҳеч келтирмагин шак,
Ҳар қандай дардни даволагувчи вақт,
Бу ҳаёт ‒ ибодат, ибодат чин бахт,
Ўтганни унутма, зиёрат айла,
Тиз чўкиб руҳига тиловат айла.
Бу дунё ўткинчи, алдамчи дунё,
Аллалаб ухлатган арғамчи дунё,
Кўзинг оч, боқийга ёрдамчи дунё,
Яхшию ёмонга бир қамчи дунё,
Бобонгнинг қабрини зиёрат айла,
Тиз чўкиб руҳига тиловат айла.
Муаллиф: Неъмат Душаев.
@angren_sakigulom
Дейдилар: Туғилмоқ ўлимга қадам,
Айрилиқ дастидан кўзимда жолам,
Ҳеч кимга вафодор бўлмас бу олам,
Юр, бобонг қабрини кўрсатай, болам,
Бобонгнинг қабрини зиёрат айла,
Тиз чўкиб руҳига тиловат айла.
Бу дунё бозордир, бу дунё ‒ озор,
Мунғайиб кузатар бунда ҳар мозор,
Инсон бешик ясар, инсон гўр қазар,
Бирда кўнглинг озар, бирда тозарар,
Ўтганлар қабрини зиёрат айла,
Иймонли қалбингга ҳаловат айла.
Минг йиллик қабристон, сокин бир даргоҳ,
Ясан-тусан қилмай бориб тур гоҳ-гоҳ,
Бунда кулгу йўқдир, йўқ ситам, оҳ-воҳ,
Эртанги кунингда этади огоҳ,
Бунга кел, хотирқил, зиёрат айла,
Боболар руҳига тиловат айла.
Дўппайиб туради, шўрлик қабрлар,
Сўппайиб туради шўрлик қабрлар,
Кўпайиб туради шўрлик қабрлар,
Қабрлар ‒ таъбирлар, тоқат, сабрлар,
Уларни ўкситма, зиёрат айла,
Тиз чўкиб руҳига тиловат айла.
Одамзод феъл-хўйи, ҳам ёши турфа,
Насаби, мансаби, моши турфа,
Лошлари турфадир, бардоши турфа,
Мозорда барча бир, тупроғи − кўрпа,
Уларни мунтазам зиёрат айла,
Гуноҳин сўраб ол, тиловат айла.
Худо бир, ягона, Расули барҳақ,
Дину иймонингга ҳеч келтирмагин шак,
Ҳар қандай дардни даволагувчи вақт,
Бу ҳаёт ‒ ибодат, ибодат чин бахт,
Ўтганни унутма, зиёрат айла,
Тиз чўкиб руҳига тиловат айла.
Бу дунё ўткинчи, алдамчи дунё,
Аллалаб ухлатган арғамчи дунё,
Кўзинг оч, боқийга ёрдамчи дунё,
Яхшию ёмонга бир қамчи дунё,
Бобонгнинг қабрини зиёрат айла,
Тиз чўкиб руҳига тиловат айла.
Муаллиф: Неъмат Душаев.
@angren_sakigulom