РЕТРО
САНЪАТЛАР ИЧИДА...
Иқбол Мирзо сенатор бўлиб сайланган паллалар чекка вилоятлардан бирига сафарга боришади. Қайсидир туманда жойлашган маданият уйининг кираверишида “Санъатлар ичида биз учун энг муҳими — кинодир. Ленин” деб ёзилган шиорга кўзи тушади.
— Мана, Мустақилликка эришганимизга ўн йил бўлай деяпти, уят эмасми, буларни тез алмаштириш керак! Ўзимизнинг қандай буюк бобокалонларимиз бор, Амир Темур бобомиз, Алишер Навоий, Бобур, санасангиз тугамайди-ку... — дебди аччиқланиб шоир туман ҳокимига.
Мезбонлар буни албатта ўзгартириб қўйишини, ҳеч хавотир олмасликларини тайинлаб кузатишади.
Сафар қариб, пойтахтга қайтишмоқчи бўлганда шоир шерикларига ўша маданият уйига яна бир кириб ўтиш таклифини билдиради. Қўнғироқ қилишса, мезбонлар келиб овора бўлмасликни, айтганидай қилиб ўзгартириб қўйишганини айтишади. Иқбол аканинг қистови билан барибир натижани текширгани қизиқсинишиб, қайтиб боришибди. Мезбонлар ишни қойиллатгандай мақтаниб-мақтаниб ичкарига олиб киришади. Манзара эса ажойиб: “Санъатлар ичида биз учун энг муҳими — кинодир. Амир Темур”...
Манба: @chinozhayoti