Ўзбекистонда аллақачон танилиб улгурган "Қувват" анимацион мультфильмининг 7 қисми ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Уларнинг ҳар бирида акс эттирилган лавҳалар газ, электр энергияси, сув каби табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нақадар зарур эканлиги ҳақида болаларга муҳим маълумотлар тақдим этади.
Ўз хатти-ҳаракати билан болажонлар меҳрини қозонган опа-ука Тоҳир ва Зуҳра, уларнинг ишкалчи мушуги Карамел ҳамда супер-дўст робот Қувват мазкур мультфильмнинг ҳар бир қисмида ёш томошабинларга ўрнак бўлмоқда.
Дейлик, билағон робот Қувватни олайлик. У томошабинга ўзининг билими билан электр энергияси аҳамиятини англашга чақиради. Қувват электр энергия туфайли хонадонларимиз чароғон ва шинам бўлиши, севимли мультфильмларни кўриш ва бошқа имкониятлардан фойдаланишда электр манбалари туфайли эканини ўргатади. У электр энергияси ишлаб чиқариш учун газ каби табиий ресурслар сарф этилиши ҳақида маълумот беради. Булардан болалар электр энергиясини қанчалик кўп сарф қилсак, шунчалик кўп миқдорда табиий ресурслар сарфланишини билиб олар экан, энди уларда электр энергиясини тежаш зарурлиги ҳақида тушунчалар пайдо бўлади.
Қувватнинг электр энергияни тежаш бўйича билими ва кўрсатмалари Тоҳир ва Зуҳрага ҳам ижобий таъсир этади. Мультсериалнинг қисмларидан қисмларига ўтилган сайин Тоҳир ва Зуҳра қисқа вақтга бўлса-да, уйдан чиқишда чироқни ўчириш кераклигини, телевизор ва бошқа жиҳозларни ёқилган ҳолда қолдириш керак эмаслигини тушуниб етади. Фильм қаҳрамонлари баробарида ёш томошабинларда ҳам шундай фазилатлар шаклланиб бораверади. Аслида, кўп қисмли асарнинг асл моҳияти ва ўз олдига қўйган мақсади ҳам шу.
Сериалда Қувват нафақат электр энергияни тежаш, балки газ, сув ва атом энергияси ҳақида ҳам сўзлаб беради. У дўстларини тежамкорликка ўргатишни истайди ва аста-секин ўз мақсадига эришиб боради. Қувват дўстларига иссиқ сув ишлаб чиқариш ҳам табиий газга боғлиқ эканини, шу боисдан фойдаланилмаётган вақтда иссиқ сувни бекорга оқизиб қўйиш мумкин эмас дейди. Масалан, тишларни юваётганда сувни оқизиб қўйиш эмас, аксинча, стаканга сув олиб, ундан фойдаланиш мумкинлигини тавсия этади.
Мультсериал қаҳрамони бўлган робот кўп соҳаларда чуқур билимга эга ва ўзи билганларини дўстларига билан ўртоқлашади. Мисол учун, эпизодлардан бирида у уйимизда доимий чироқ бўлиши нафақат бугунги кунда, балки Тоҳир ва Зуҳралар вояга етганда ҳам муҳим аҳамият касб этиши ҳақида болаларга гапириб беради. Атом электр қувватини ишлаб чиқариш учун газга эҳтиёж сезилмайди ва уни тежашга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, мультфильм "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти кўмагида яратилган. Асардан кўзланган бош мақсад болажонларга табиий ресурслар ҳақида тушунчалар бериш, электр энергия, совуқ ва иссиқ сув ва газдан оқилона фойдаланишни уларнинг онгига сингдириб боришга қаратилган. Бундай кўникмалар эса нафақат бугунги ёшлар, халқимиз фаровон турмушини таъминлашда, балки келажак авлод учун ҳам муҳим омиллардандир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ao_uzbekneftegaz