Азизбек Абдувалиев dan repost
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 кишига етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 10 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ 15 март куни соат 5:15 да Uzbekistan Airways’нинг Истанбул—Тошкент рейсида келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Сўнгги таҳлиллар ушбу фуқаронинг худди шу рейсда у билан бирга келган рафиқаси ва яна бир йўловчисига ҳам коронавирус инфекцияси юққанини тасдиқлаган.
«Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди. Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий ахборотида.
https://t.me/azizbek_abduvaliyev