Азизбек Абдувалиев dan repost
Москвада 30 мартдан умумий изоляция тартиби жорий этилди
Москвада умумий изоляция тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Россия пойтахти мэри Сергей Собянин маълум қилди.
Мазкур тартиб 30 март кунидан амалда бўлади ва ёшидан қатъий назар барча москваликларни қамраб олади.
Собянинга кўра, квартираларни фақат ишга бориш (агар фуқаро бунга мажбур бўлса), шошилинч тиббий ёрдам, яқин орадаги дўкон ёки дорихонага чиқиш, 100 метр масофада уй жониворларини сайр қилдириш ҳамда маиший чиқиндиларни ташлаш учун тарк этиш мумкин. Яқин кунларда эса махсус рухсатнома асосида ташқарига чиқиш мумкин бўладиган тартиб кучга киради.