Азиз Асланович Сувонов "UYDA QOLING"

@aziz_aslanovich Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Сиз бу каналда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати Азиз Сувоновнинг депутатлик фаолиятини ҳамда депутатнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалар бўйича муносабатларини кузатиб боришингиз мумкин.
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
08.05.2020 09:29
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
178
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
14 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
5 ta repostlar
NISHON ✅
@aziz_aslanovich iqtibos olgan kanallari
Sardor Abduqodirovich
Узгидромет
Navoiy-24
18 Apr, 13:29
Yosh Tadbirkor
Yaran Consulting & Audit
BIZNES BOSHLAYMIZ
Biznes saboqlar
B i z n e s R i v o j
MFaktor | Online kuzating!
Navoiy-24
28 Mar, 15:09
Navoiy-24
28 Mar, 15:09
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
НАВОИЙ (БУХОРО) ВИЛОЯТИ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА...
Уруш худи гирдобга ўхшайди. Атрофида неки нарса бўлмасин, ютиб – нест-нобут қилади. Мисол учун кўчадаги бирор бақир-чақир устидан чиқилса, бу воқеа атрофида одамлар дарров ёки томоша учун ёки икки томонни тинчлантириш учун ғуж бўлиб олганлигини кўриш мумкин.
✍Бу соддагина фараз аслида. Бироқ, инсоният бошидан кечирган Иккинчи жаҳон уруши хусусида фикр билдирар эканмиз, жаҳоннинг 61 мамлакатини, Ер шари аҳолисининг 80 фоизини, яъни 1,7 миллиард кишини ўз гирдобига тортган мазкур қонли тарих – урушнинг ҳоҳ майдаси бўладими ҳоҳ каттаси – унинг моҳиятида ҳамиша юқоридаги ҳақиқат ётади.
✍Бу йил бутун тинчликсевар инсоният Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонламоқда. Уруш тугаганига шунча вақт ўтган бўлса-да, унинг кишилар қалбига солган жароҳати, жабру ситамлари ҳали-ҳануз унутилгани йўқ. Ўзбекистон халқининг иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, фашизм устидан қозонган ғалабага қўшган ҳиссасини холисона ва адолат нуқтаи-назаридан ўрганиш тарихий хотира учун ҳам, келажак авлод учун ҳам ниҳоятда зарурдир.
✍Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатимизда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллион нафари фронт¬ларда бевосита иштирок этган. Бу дахшатли қирғинда қарийб 500 минг юртдошимиз, яъни урушда қатнашганларнинг 30 фоизи ҳалок бўлган ва 130 минг киши бедарак йўқолган...
✍Уруш роппа-роса 1418 кеча-кундуз давом этган.
✍Ўша машъум даврларда ўзбек халқи жанг майдонларидан юртимизга эвакуация қилинган бир миллионга яқин кишига ўз уйидан жой берди. Улар орасидаги 200 минг болани юзлаб ўзбек оилалари ўз паноҳига олган, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган.
✍Уруш йилларида барча тинчликсевар халқлар қаторида Навоий вилояти аҳолиси ҳам фашизмга қарши курашда алоҳида жасорат намунасини кўрсатди.
✍Навоийлик 70 мингдан зиёд жангчилар урушнинг дастлабки кунлариданоқ қўлига қурол олиб, Россия, Украина, Белоруссия ерларини душмандан ҳимоя қилишда кўксини қалқон қилди.
✍Кармана туманидаги архив ҳужжатларининг гувоҳлик беришича, ўша йилларда Кармана тумани Меҳнаткашлар Депутаталари Совети Ижроия комитетининг 1944 йил 4 апрелдаги "Ватан уруши ногиронларини уст-бош кийимлари билан таъмин қилиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 25 кишига кийим, 20 та матрас, 20 та ёстиқ учун жилд, 30 та аёллар кўйлаги, 30 та болалар кийимлари, қизил аскар оилалари учун 40 та туфли, 20 та болалар кийими тикиш каби моддий ёрдамларини амалга оширганлар.
✍Бугунги кунда вилоятимизда 27 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сиз-у биз билан елкадош бўлиб, дунёда ҳамиша тинчлик қарор топиши дуолар қилишмоқда.
✍Шу ўринда галактикамиздаги одамзот учун яшашга яроқли мумкин ягона нуқта – ер шарида доимо тинчлик бўлишини Яратгандан сўраб, уруш ҳақиқатлари барчамиз учун ибрат бўлишини тилаб қоламиз.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ
ХИЗМАТИ ТАҚДИМ ЭТАДИ:

9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ҲАМДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ФАШИЗМ УСТИДАН ҚОЗОНИЛГАН ҒАЛАБАНИНГ 75 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ЖАМОАСИДАН ЭКСКЛЮЗИВ ТАБРИК

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat
ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРИМИЗ – АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН
Аҳолини иш билан таъминлаш, ҳудудларда камбағалликни камайтириш энг долзарб вазифалардан саналади. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур масалаларда масъулларга тизимли топшириқлар берилиб келинмоқда. Бир қатор саноат корхоналари, шунингдек хусусий секторда олиб борилаётган инвестицион лойиҳалар ҳам аввало, айни шу муаммоларни самарали ҳал этиш билан боғлиқ.
“Кармана голден эгс” масъулияти чекланган жамияти томонидан бугунги кунда йирик инвестицион лойиҳа – ҳар бирида 70 минг бош парранда боқиш имконини берувчи тўртта қўшимча бинолар – янги типдаги паррандачилик мажмуаси қуриш ишлари жадал давом этяпти. Бундан ташқари тухумларни сақлайдиган омборхона ҳамда замонавий офис барпо этиш ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун Туркия давлатидан бир миллион 585 минг АҚШ доллари қийматидаги парранда сақлаш жамланмаси ҳамда тухум саралаш ускуналари олиб келинди. Мазкур саъй-ҳаракатлар “Жаҳон” банки кредит линияси асосида олиб бориляпти.
Бугунги кунга қадар офис биноси тўлиқ қуриб битказилган бўлса, қўшимча блокларнинг деворларини тиклаш ишлари ҳам якунига етказилди. Карантин даврида ҳам тегишли қоидаларга тўла амал қилган ҳолатда қурилиш ишларини давом эттирдик. Айни пайтда белгиланган вазифалар бир маромда олиб бориляпти. Қурилишда ишлатилаётган айрим маҳсулоталр шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилаётгани иш суръати сусаймаслигини таъминламоқда. Йил якунига қадар мазкур объектимиз қуриб битказилса, бу ерда 100 нафар кишини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.
Яқинда ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессиясида ҳам депутатларимиз томонидан айни шу вазифалар –аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан вилоятда амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар кўриб чиқилган эди.
Бугунги кунда вилоятимизда 263 066 та оила мавжуд ва уларда бир миллион 7487 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳозирги пандемияга қарши карантин даврида вилоятдаги барча оилаларнинг шарт-шароитлари ўрганиб чиқилди. Натижада, жами 16 398 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 13 755 таси камбағал ва 2 643 таси пандемия даврида ишсиз қолган оилалар саналади. Юқоридаги муаммолардан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида энг муҳим иккита йўналишда ишларни ташкил этиш белгилаб олинди.
Бир сўз билан айтганда, юртимизда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш аввало, ҳудудларда корхоналар сонини кўпайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларини инновацион ечимлар асосида ташкил этиш билан боғлиқ. Замонавий саноат мажмуаларимиз эса биз кўзлаётган бугунги натижаларга эришишда муҳим пойдевор бўлади.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich
Батафсил: 👇👇👇
http://navoitoday.uz/investitsion-loji-alarimiz-a-oli-bandligini-taminlash-uchun.html
To‘liq o‘qish
Депутат ва тадбиркор Азиз Сувонов томонидан Навоий шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда худуддаги элликдан ортиқ оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бизни кузатиб боринг
👇👇
@navoiymahallaboshqarma
ВИЛОЯТИМИЗДА 178 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД ЎҚУВЧИ ОНЛАЙН ДАРСЛАРДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Бугунги кунда бутун дунёда 1,7 миллиард нафар бола пандемия сабаб мактабга боролмаяпти. Узлуксиз таълимдаги мазкур турғунлик келгусида мамлакатларнинг турли соҳалардаги ривожланишида жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Шу боис, кўпгина давлатлар, жумладан Ўзбекистонда ҳам карантин даври бошланиши биланоқ онлайн дарслар ташкил этишга катта эътибор қаратилди.
Таъкидлаш керак, мамлакатимизда мазкур жараён зудлик билан ва самарали йўлга қўйилди. Юртимизнинг мазкур масала ечимида олиб борган саъй-ҳаракатлари бир қатор нуфузли ташкилотлар, жумладан Жаҳон банки томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди. Вилоятимизда ҳам жами 178 минг 254 нафардан зиёд ўқувчи онлайн таълим олмоқда. Вилоятимизда қарийб 20 минг нафар педагогларимиз “Телеграм” тармоғи орқали ўқувчиларнинг дарс машғулотларида берилаётган топшириқларни не чоғли бажараётлагнилигини назорат қилиб, баҳолаб боришмоқда.
Ота-оналаримиз томонидан шундай синовли кунларда ўқувчиларнинг билим олишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб берган давлатимиз раҳбари, қолаверса Халқ таълими вазирлигига билдирилаётган миннатдорчиликлар онлайн дарсларнинг самарали ташкил этилаётганидан дарак беради.
Шу ўринда мазкур жараёнда фидоийлик кўрсатаётган педагогларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
2020-2021 ЙИЛЛАРДА САНИТАРИЯ-ЭПИДЭМИОЛОГИЯ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ УЧУН ВИЛОЯТИМИЗДА ҚАРИЙБ 50 МИЛЛИАРД СЎМ САРФЛАНАДИ
Навоий вилоятида санитария-эпидимиология муассаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг лаборатория-диагностика, тиббий восита ва жиҳозлар билан таъминланиш даражасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, ходимларнинг ойлик-маошлари масаласини самарали ҳал қилиш борасида жорий ва келгуси йилларда қарийб 50 миллиард сўмлик чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.
Бу давлватимиз раҳбарининг жорий йил 19 март куни “Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси асосида вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурида белгиланган.
Унга кўра, 2020-2021 йилларда Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Конимех тумани санитария эпидимиология осойишталик марказларига янги бинолар қурилади. Шунингдек, Кармана, Хатирчи ва Учқудуқ туман СЭОлари реконструкция қилинади. Бундан ташқари, дастур асосида жорий йилнинг ўзида марказларга зарур мебель ҳамда замонавий лаборатория жиҳозлари ҳам олиб берилади.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
КУЧЛИ ЁМҒИР САБАБ ВИЛОЯТИМИЗНИНГ БАРЧА ТУМАНЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛМОҚДА
Вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг маълум қилишича, бугун вилоятимиз ҳудудларида кузатилаётган ёғингарчилик сабабли, воҳамизнинг барча туманларида мавжуд айрим 0,4-10 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларида фавқулотда ўчишлар содир бўлди. Ҳозирда тезкор бригада ходимлари томонидан, аварияларни тезкор бартараф этиш тадбирлар олиб борилмоқда ҳамда электр энергияси таъминотини қайта тиклаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилади. Шу ўринда ҳар қандай кунларда ҳам хонадонларимиз чироғини ёқиб турган электр идораларининг барча ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
@aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
ИККИ КУН ДАВОМИДА МИНГЛАБ НАВОИЙЛИКЛАР СИРДАРЁЛИКЛАРГА ЁРДАМ ҚЎЛИНИ ЧЎЗДИ
Хабарингиз бор, Сардоба сув омборининг ўпирилиб кетиши натижасида кўплаб қишлоқларнинг сув остида қолгани, ҳудуддан 70 минг нафар киши эвакуация қилинган. Бугунги кунда Сирдарё вилоятига юртимизнинг турли ҳудудларидан саховат ва кўмак карвонлари кириб бормоқда.
Навоий вилоятидан ҳам сирдарёликларга ёрдам бериш учун фуқаролар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор жиҳозлари ҳамда кийим-кечак, кўрпа-тўшаклар тақдим этилмоқда. Ушбу воситалар Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да жамланяпти. Сўнгги ики кун давмида кўмак бериш истагидаги минглаб вилоятдошларимизнинг эҳсонлари бу ерда қабул қилинди. Шаҳар-туманларимизда йиғилган маҳсулотлар ҳам шу ерга жамланаяпти. Тез орада навоийликларнинг саховат карвони Сирдарёга қараб йўл олади.
Бизни кузатиб боринг👇👇
@aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
БУГУН НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КОРОНАВИРУСДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНДИ
Навоий вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудга айланди. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилади.
Соғайган бемор аёл 45 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. Коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Эндиликда Навоий вилояти ҳам барча беморлар бутунлай соғайиб, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари қатори коронавирусдан ҳоли учинчи ҳудудга айланди. Ушбу муваффақиятда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1328 нафарга етди.
🏡УЙДА ҚОЛИНГ
http://t.me/aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ  УШБУ ФИКРЛАРИ БУГУНГИ КУНЛАРИМИЗ ҲАҚИДА АЙТИЛГАНДЕК…
Дарҳақиқат, бугун одамзотга энг аввало нима керак? Тинчлик, хотиржамлик, оиласининг тотувлиги ва... 
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
@aziz_aslanovich
РАМАЗОН ОЙИДА ҚИЛИНАДИГАН ЯХШИЛИКЛАРНИНГ ЭНГ ХАЙРЛИСИ ҚАЙСИ? 
Бизни кузатиб боринг
👇👇👇
@aziz_aslanovich
ТАДБИРКОРЛИККА ҲАВАСМАНД ЁШЛАРИМИЗ УЧУН НАВОИЙЛИК ТАНИҚЛИ БИЗНЕС ЭГАЛАРИНИНГ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ МАНА БУ ЕРДА👇👇👇👇👇
Бугунги замон тезкор. Юртнинг жадал ривожланишига ҳисса қўшиш учун эса аввало ана шу талабга мос бўлиш – замон билан ҳамнафасликка шошилиш лозим. Қуйидаги каналларни кузатиб бориш орқали сиз нафақат депутатлар фаолияти, балки тадбиркроликда муваффақиятга эришиш омиллари, бугунги кундаги энг зарур бизнес турлари нималардан иборат – ана шулардан ҳам хабардор бўлиб борасиз. Бу айниқса, тадбиркорликка қизиққан ёшларимиз учун муҳим аҳамиятга эга.

✍Олий Мажлис Сенати аъзоси, "Зарафшон голден гроуп" компанияси раҳбари, сенатор Улуғбек Файзиев Телеграм канали👇
@fayziev_ulugbek

✍Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, карманалик ташаббускор тадбиркор Азиз Сувонов Телеграм канали👇
@aziz_aslanovich

✍Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати,  “Абдуқодир орзуси” экспорт-импорт компанияси раҳбари
Сардор Ғаффоров
Телеграм канали👇
@SardorAbduqodirovich
To‘liq o‘qish
СИНОВЛИ  КУНЛАРДА САХОВАТ ВА КЎМАК – ХАЛҚ ОЛДИДАГИ ИНСОНИЙ БУРЧИМИЗ
Навоийлик фаол тадбиркорларнинг Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган  "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатидаги иштироки "Ўзбекистон-24" телеканали дастурларида намойиш этилди. Дарҳақиқат, бугунги синовли кунларда халқимизга ёрдам бериш айниқса, тадбиркорларнинг инсоний бурчи. Боиси, тадбиркорни тадбиркор қиладиган аввало, шу халқ. 
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
@aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШСА…
Эл бошига иш тушса,
Этигла сув кечган халқ.
Тўпланса – ҳар балонинг, 
Тугунини ечган халқ.
Матонат қаршисида, 
Нима бўпти Сардоба?
Керак бўлса дарёни –
Сипқорган халқ, ичган халқ….

Видеони тўлиқ кўринг. Бу  сатрлар сизни бефарқ қолдирмайди. Ана шундай ёшларимиз кўпайсин. 
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
@aziz_aslanovich
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
t.me/@aziz_aslanovich
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ СОНИ АПРЕЛЬ ОЙИДА БИР МИЛЛИОН ОЛТИ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ. ЙИЛ БОШИДАН БУЁН 4600 НАФАР ЧАҚАЛОҚ ТУҒИЛДИ
Навоий вилояти статистика бошқармаси томонидан тайёрланган мазкур видеода ўсиш суръатлари  қисқача кўрсатиб ўтилган.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
@aziz_aslanovich
Ҳаётингизда суянишингиз мумкин бўлган инсонларнинг борлиги яхши.

Бироқ доимий равишда атрофдагиларга суяниш сизни кучсиз одамга айлантиради.

Ақл ва қобилиятга эгасиз.

Бироқ атрофдагилардан ёрдам кутиб ўтирсангиз, шахсий хислатларингизни ишга сола олмайсиз.
БУГУН ВА ЭРТАГА КУЧЛИ ЁМҒИР ЁҒИШИ КУТИЛМОҚДА: ОГОҲ БЎЛИНГ, АЗИЗЛАР
📢1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

📢1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

📢2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

📢30 апрель — 3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Манба: @uzgydromet телеграм канали.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
t.me/aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
ФАОЛИЯТИМИЗ БУГУН "ДИЁР-24" АХБОРОТ ДАСТУРИДА ЭФИРГА УЗАТИЛДИ
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида тадбиркорлар фаоллик кўрсатишмоқда. Тадиркор, вилоят Кенгаши депутати Азиз Сувонов Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан саховaт тадбири ташкил этди. Мазкур тадбир БУГУН, 30 апрел куни тўғридан-тўғри эфирга узатилган "Диёр~24" ахборот дастурида кенг ёритилди.
 Бизни кузатиб боринг👇👇👇
@aziz_aslanovich
To‘liq o‘qish
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ АЗИЗ СУВОНОВНИНГ ДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИ СИЗНИ ҚОНИҚТИРЯПТИМИ?
Опрос
  • Ҳа
  • Йўқ
120 голосов