ВИЛОЯТИМИЗДА 178 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД ЎҚУВЧИ ОНЛАЙН ДАРСЛАРДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Бугунги кунда бутун дунёда 1,7 миллиард нафар бола пандемия сабаб мактабга боролмаяпти. Узлуксиз таълимдаги мазкур турғунлик келгусида мамлакатларнинг турли соҳалардаги ривожланишида жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Шу боис, кўпгина давлатлар, жумладан Ўзбекистонда ҳам карантин даври бошланиши биланоқ онлайн дарслар ташкил этишга катта эътибор қаратилди.
Таъкидлаш керак, мамлакатимизда мазкур жараён зудлик билан ва самарали йўлга қўйилди. Юртимизнинг мазкур масала ечимида олиб борган саъй-ҳаракатлари бир қатор нуфузли ташкилотлар, жумладан Жаҳон банки томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди. Вилоятимизда ҳам жами 178 минг 254 нафардан зиёд ўқувчи онлайн таълим олмоқда. Вилоятимизда қарийб 20 минг нафар педагогларимиз “Телеграм” тармоғи орқали ўқувчиларнинг дарс машғулотларида берилаётган топшириқларни не чоғли бажараётлагнилигини назорат қилиб, баҳолаб боришмоқда.
Ота-оналаримиз томонидан шундай синовли кунларда ўқувчиларнинг билим олишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб берган давлатимиз раҳбари, қолаверса Халқ таълими вазирлигига билдирилаётган миннатдорчиликлар онлайн дарсларнинг самарали ташкил этилаётганидан дарак беради.
Шу ўринда мазкур жараёнда фидоийлик кўрсатаётган педагогларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich