Кармананинг суюкли фарзанди, тарих жонкуяри Шуҳрат Халилов хотирасига бағишланади
Не кунлар ўтмади бу эл бошидан,
Оғир синовларга яшашди кўниб.
Ҳақиқат тўкилди кўзлар ёшидан,
Тарих ҳам ёзилди ёлғонга дўниб.
Босмачи аталиб, афсус, у дамлар,
Шерюрак йигитлар дорга осилди.
Асли жаллод бўлган ёвуз одамлар,
Китобда "Қаҳрамон" дея ёзилди.
Бирор жон "Эрк" сўзин тилига олса,
Қамашди, отишди, сургун этишди.
Ким элнинг бошига оғир кун солса,
Ўшани "Элпарвар" дея битишди.
Бир уюм тепалик бўлди масжидлар,
Ўрнига "колхоз" ва "совхоз" қуришди.
Буюк маданиятни топтаган итлар,
"Маданият келтирдик" дея хуришди.
Кимда жон қайғуси, кимда мол дарди,
Қабоҳат энг қабиҳ нуқтага етди:
Чин ва ёлғонларнинг туси ўзгарди,
Тарихнинг ранглари қоришиб кетди.
Аммо кўнглим ёруғ, дилим хотиржам,
Ҳақиқат дарёси оқмоқда тўлиб.
Камини ёзади улғайгач болам,
Тарихчи Шуҳрат Халилов бўлиб.
© Руслан Сабуров
@ruslan_saburov
Не кунлар ўтмади бу эл бошидан,
Оғир синовларга яшашди кўниб.
Ҳақиқат тўкилди кўзлар ёшидан,
Тарих ҳам ёзилди ёлғонга дўниб.
Босмачи аталиб, афсус, у дамлар,
Шерюрак йигитлар дорга осилди.
Асли жаллод бўлган ёвуз одамлар,
Китобда "Қаҳрамон" дея ёзилди.
Бирор жон "Эрк" сўзин тилига олса,
Қамашди, отишди, сургун этишди.
Ким элнинг бошига оғир кун солса,
Ўшани "Элпарвар" дея битишди.
Бир уюм тепалик бўлди масжидлар,
Ўрнига "колхоз" ва "совхоз" қуришди.
Буюк маданиятни топтаган итлар,
"Маданият келтирдик" дея хуришди.
Кимда жон қайғуси, кимда мол дарди,
Қабоҳат энг қабиҳ нуқтага етди:
Чин ва ёлғонларнинг туси ўзгарди,
Тарихнинг ранглари қоришиб кетди.
Аммо кўнглим ёруғ, дилим хотиржам,
Ҳақиқат дарёси оқмоқда тўлиб.
Камини ёзади улғайгач болам,
Тарихчи Шуҳрат Халилов бўлиб.
© Руслан Сабуров
@ruslan_saburov