Азизбек Абдувалиев


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Путин Навальнийни биринчи марта фамилияси билан атади ва унинг қамоқхонадаги ўлими “қайғули воқеа” эканини айтди

“Жаноб Навальнийга келсак. Ҳа, у вафот этди. Бу жуда қайғули воқеа. Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги одамларнинг оламдан ўтгани билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳам бўлган. Бу АҚШда содир бўлмаганми?”

Шунингдек, Путиннинг сўзларига кўра, у Навальнийни Ғарбдаги маҳбусларга алмаштиришга ҳам рози бўлган.


⚡️Россиядаги президентлик сайловининг дастлабки натижалари маълум бўлди

Exit polls маълумотларига кўра, Владимир Путин 87 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган.

Олдинги рекорд кўрсаткич 2018 йилда қайд этилганди - 76,69%.




“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди

Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.

Овоз бериш усуллари:

➖ “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
➖порталнинг
мобил иловаси;
➖Telegram’даги расмий бот орқали.


Ўзбекистон ер сатҳи энг кўп чўкиб бораётган мамлакатлар қаторига киритилди

АҚШ геологлари икки миллиард одам учун хавф туғдираётган таҳдидни аниқлади. Geophysical Research Letters журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бу ер сатҳининг чўкиши билан боғлиқ жиддий муаммо ҳисобланади.

Қайд қилинишича, аҳоли зич жойлашган ҳудудларда чўкишга олиб келадиган омиллардан бири ер ости сувларини олишдир. Олимлар ер ости сувларини тортиб олиш даражаси ва чўкиш даражаси ўртасида сезиларли ижобий боғлиқлик борлигини аниқлади. Яъни бу ҳудудлар ушбу геологик хавфни камайтириш учун сувдан самарали фойдаланишга муҳтож.

Чўкиш даражаси йилига энг кўп - 50 миллиметрдан ошадиган давлатлар қаторида Филиппин, Эрон, Коста-Рика, Индонезия ва Ўзбекистон санаб ўтилган.


Фотофакт: Ғазодаги уйларнинг 70% дан ортиғи Исроил ҳужумлари натижасида қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.


Ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланадиган бўлди

2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади.

Фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

Пенсия ёшига етган фуқаронинг телефон рақамига пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори тўғрисида маълумот юборилади.


“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш 16 мартдан давом эттирилади

“Очиқ бюджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда.

Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.


Президент уй-жойлар қурилиши бўйича янги чораларни маълум қилди:

➖кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилади;

➖энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади;

➖уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади;

➖ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади;

➖ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади;

➖улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизими кучайтирилади.


Ўзбекистонда дарсга қатнашмаган ўқувчиларнинг 4 минг нафар ота-онаси жавобгарликка тортилди, яна 124 минг нафари огоҳлантирилди

Миллий гвардия мактабга давоматни назорат қилиш ва узрсиз қатнашмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.


Соғлиқ учун хавфли дорилар рўйхати эълон қилинди

ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маракази» давлат муассасаси ижтимоий тармоқларда оздириш воситаси сифатида сотилаётган маҳсулотлардан огоҳлантирди.

Қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланади:

▪️ "Reborn Ultimate"
▪️ "Lipotrim Ultra"
▪️ "Сексуальная фигура”
▪️ "Al-Sheikh"
▪️ "Fatzorb"
▪️ "Fatzorb Ultra"
▪️ "Fatzorb Plus"
▪️ "Spirulina"
▪️ "Arabic"
▪️ "Reduksin Layt"
▪️ "Kod S"
▪️ "Shafran diet"
▪️ "Gold Puma"
▪️ "Блокатор жира"
▪️ "Hot pepper"
▪️ "Ферментаиз"
▪️ "Липоксин для похудения"
▪️ "Куаймый Extra"
▪️ Slim ultra (Samyun Wan)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланди.


"Суюнчи пули"дан тежалган маблағлар нима учун сарфланади?

1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанд учун барчага, иккинчи фарзанд учун эса фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга берилиши тармоқларда турлича талқин этилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилганлар ва реестрга киритилган аёлларнинг туғиш статистикаси бўйича бирон бир нормал статистика йўқ.

Лекин ярими ёпиқ ва чала-чулпа демография статистикамизга кўра, жами туғилиш кўрсаткичида биринчи фарзандларнинг улуши 23,7% атрофида. Агар шу пропорцияни ўтган йилги туғилиш сони кўрсаткичига қўлласак, 2023 йилда иккинчи ва кейинги туғилган фарзандлар 734 минг атрофида бўлган, деб тахмин қилиш мумкин.

Тенденцияга кўра бу йил туғилиш умумий сониям, иккинчи ва ундан кейинги туғилган фарзандлар сони ҳам ўсади.

Бу дегани 2024 йил 1 апрелдан кейин туғилган тахминан 560-570 минг болалар учун "суюнчи пули" берилмайди (ижтимоий реестрдан ташқари). Суюнчи пули меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи, 738 150 сўмни ташкил этади (инфляцияга индексация қилинса, майдан ё сентябрдан яна ошади).

Демак, ҳукумат мазкур бюджет маневридан 2024 йилда 415 млрд.сўмгача тежаб қолади (келаси йилларга иқтисод қилинган маблағ янаям каттароқ кўриниш олади)

Асосий савол шундаки бу пуллар нимага ва қайси мақсадлар учун ишлатилади? Агар гап аянчли аҳволда қолаётган мактабларга ё касалхоналарга йўналтириш ҳақида кетса, бу битта кейс. Шундай мақсадлар учун мазкур маневрга қўл урилган бўлса, шахсан мен икки қўлим билан қувватлайман.

Лекин бизнинг янги тарихимиз приоритетларидан келиб чиқилса, камбағал ва муҳтожлардан тежалган маблағлар одатда яқин олигархлар чўнтагига ишлайдиган лойиҳалар ёки схемаларга тақсимланиши эҳтимоли кўплиги хавотирга солади.

Саволни ўзи гарчи ўзбекистонликларнинг хоҳиш иродасини ифода этмасада, қоида тариқасида, парламент депутатлари бериши керак. Ўзбекистонда пештоқида парламент деб ёзилган бинода камбағалларнинг ҳам, ўртаҳолларнинг ҳам, ўрта синфнинг ҳам вакиллиги йўқлиги инобатга олинса, бу илинжнинг амалга ошиши ҳам имконсиз. Шундай экан саволни фуқароларнинг ўзлари бергани маъқул:

Аёллар ва болалардан тежалган пулларнинг кейинги бенефициари ким бўлади?

P.S. Тузатилди. Бола туғилганда бир марталик нафақа меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизига ўзгартирилган экан.

@the_bakiroo


Швециянинг НАТО тузилмасига қўшилиши ҳақидаги протокол кучга кирди

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёев Баҳодир Жалоловнинг бокс мактабидаги шароитлар билан танишди.


Андижон шаҳри собиқ ҳокимининг қамоқхонадаги бевақт ўлими ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилди

10 йил муддатга озодликда маҳрум этилган Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Бахром Ҳайдаровнинг жазони ижро этиш муассасасидаги вафоти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилди.

Маълум бўлишича, марҳум Б.Ҳайдаров республикада ягона ҳисобланувчи маҳкумларни даволашга мўлжалланган, Тошкент шаҳрида жойлашган 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада жазо муддатини ўтаётган, яъни даволанаётган бўлган.

Ушбу касалхона мингдан ортиқ маҳкумни даволашга ихтисослашган бўлиб, 200 га яқин шифокор ва фелдшерлар хизмат олиб боради. Мазкур муассаса маҳкумларни даволашга ихтисослашган республикадаги ягона касалхона бўлгани учун зарурий ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан мазкур касалхонага мониторинг ташрифлари амалга ошириб келинган, касалхона ҳудудида ўрнатилган “Омбудсман қутиси”га келиб тушган мурожаатлар доимо иш юритувига олинган.

Касалхона томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, марҳум Б.Ҳайдаров “Юрак ишемик касаллиги зўриқиш стенокардияси ФС-III, ИККС (2022 йил март). Коронар қон томирлар стентлаш операциясидан кейинги ҳолат (2022 йил апрель). Гипертония касаллиги III босқич. Артериал гипертензия-III. Хавф-IV (Ўта юқори)” ташхиси билан 2024 йил 5 март куни соат 00:15 ларда касалхонанинг терапия бўлинмасида вафот этган.

Ушбу ҳолат ҳақида касалхона раҳбарияти томонидан махсус прокурорга ва Жазони ижро этиш департаментига маълумот ҳамда марҳумнинг яқин қариндошларига хабар берилган. Махсус прокуратура томонидан суд-тиббий экспертлари жалб қилинган ҳолда текширув ўтказилган. Шу куни соат 8:30 ларда марҳум ўғли ва қудаси томонидан олиб кетилган.

Шу куниёқ омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари ва яқинлари билан суҳбатлашди. Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди

У 2022 йилда қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.


Ўзбекистонда дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди

Қонун билан МЖтКнинг 79-моддасига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказган фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8,5 млн сўмдан 17 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахслар эса БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.

Шу билан бирга, худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача, яъни 25,5 млн сўмдан 34 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, МЖтКнинг 79-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача) жаримага тортилади.

Шу билан бирга, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ҳам тўлдирилди. Яъни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 млн сўмдан 102 млн сўмгача) миқдорда жарима тарзида молиявий санкциялар қўлланилади.

Қонун 2024 йилнинг 1 март санасидан кучга кирди.


Бухоронинг тарихий қисми ва буфер зонаси билан чегарадош ҳудудда “Боқий Бухоро” маданий-этнографик парки лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Қиймати 470 млн долларга баҳоланмоқда.

32,6 гектар майдонда мажмуа яратиш учун 29 та давлат объекти, жумладан, Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри ҳокимликлари бинолари, вилоят прокуратураси, МИБ сингари маъмурий бинолар бузилиши режалаштирилган.

Айни пайтда “Бухоро Арена” стадиони, шаҳар ҳокимлиги биноси, мусиқа мактаби ва бир қанча объектларни бузиш жараёнлари қизғин кечмоқда.

@platformauzb


Тожикистон пойтахти "свет"сиз қолди

Бугун тахминан соат 11:10 да Душанбе шаҳрида блэкаут содир бўлди, аҳоли бутун шаҳар бўйлаб электр энергияси ўчирилганини маълум қилмоқда.

Шунингдек, пойтахтнинг бир қатор туманларида иссиқлик таъминотида ҳам узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабар қилинмоқда. Бундан ташқари, аҳоли айрим уяли алоқа йўқлиги ва интернетга киришда муаммолар борлигидан шикоят қилмоқда.

Блэкаут сабаблари ҳозирча номаълум.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугундан бошлаб Тошкентда юк ташиш машиналарининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади

Рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3 ва О4 тоифаларига кирувчи транспортлар соат 07:00дан 10:00га қадар Тошкент шаҳрида ҳаракатланмайди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, бу вақтда «Эркин» йўл патрул хизмати марказида юк автомобиллари тўхтатилиб, ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Уларга Тошкент ҳалқа автомобил йўли орқали ҳаракатланишлари мумкинлиги ҳақида кўрсатма берилган.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.