Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда айтилган муҳим гаплар:
➖ Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтириш назарда тутилмоқда;
➖ илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида келгуси йили инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 миллиард сўм ажратилади;
➖ соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган;
➖ илк бора онкогематологияга қарийб 90 миллиард сўм ажратилмоқда;
➖ келгуси йилда биринчи марта гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади;
➖ келгуси йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимомий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштириш зарурлиги қайд этилди;
➖ Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 миллиард сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган;
➖ келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган;
Бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва бунга амал қилмаган раҳбарларга жарима қўлланилади. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.