НОН ПУЛИ МАСАЛАСИ...
ПЕНСИЯНИ ПЛАСТИККА ЎТКАЗИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИКАН!...
Биринчи масала, ўтган ўн кунликда ижтимоий тармоқларда нон нарҳи ошгани тўғрисидаги мавзулар хит бўлди. Кимларгадир ёқмади, кимлардир қўшни давлатлар билан солиштирди, кимлардир маъқуллади яна кўплаб қарашлар кураши бўлди.
Факт эса, ҳукуматимиз томонидан жорий йил 14 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 866-сонли қарорига мувофиқ, ноннинг нарҳи ошганлиги сабабли, компенсация сифатида 50000 сўмдан қўшимча тўлов жорий этилди (аввал 22300 сўм эди). Шунингдек қарорда октябр ойи учун ошган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ноябр ойида тўланиши белгиланган эди.
Халқ банки томонидан маълум қилинишича, ҳукумат топшириғига асосан қайта ҳисобланиши лозим бўлган маблағлар ҳам ноябр ойини кутиб турмай, шу ойнинг ўзида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириб берилган.
Бунинг учун халқпарвар ҳукуматимиз раҳбариятига барча ушбу компенсацияларни олаётган миллионлаб халқ номидан ташаккур билдираман.
Иккинчи масала, банк тизими зиммасида компенсацияларни нафақахўрлар қўлига муддатида, тўлиқ ва сифатли етказиб бериш масаласи турипти. Албатта ушбу йўналишда барча юк Халқ банкига юклатилган. Марказий банк ўйиндан анча олдин чиқиб олган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан маблағ молиялаштирилиши билан тўланди деб ҳисобот юритмоқда.
Халқ заҳматкашлари (Халқ банки) ўзи бир ойда базўр бир мартадан пенсия маблағларни тарқатиб чиқади, қўшимча 27700 (50000-22300) сўм маблағни тарқатиб чиқишлик учун яна қайтадан ўшанча хонадонга юриб чиқиш керак. Яна ўшанча бензин (ёки газ) ҳаражати, бошқа операцион ҳаражатлар ва ҳоказо. Ҳукумат томонидан назорат қилинаётган ушбу масалани ўз муддатида ижро этишлик учун ҳозирда Халқ заҳматкашлари қанчалик қийналаётганини сезиш учун банкир бўлиш шарт эмас.
Қолаверса, қанийди хато қилса деб пойлаб юрувчи мониторингчилар (БТПЖ ходимлари) ушбу вазиятдан кўп ва хўб фойдаланади. Қайси Халқ банкчилар билан суҳбатлашсангиз, ушбу идорадан норозилиги билдиради. У идора эса Халқ банкчилардан рози бўлишмайди. Тўғри ҳамма жойда гурунч курмаксиз бўлмайди.
МУҲОКАМА УЧУН ТАКЛИФ.
Ушбу позициялардан келиб чиқиб мени таклифим қуйидагича:
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАЁТГАН ПЕНСИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА СИФАТЛИ ТАРЗДА ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ПЕНСИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ ТЎЛИҚ (100 ФОИЗ) ПЛАСТИК КАРТАЛАРГА ЎТКАЗИШ КЕРАК.
Албатта, бунда банкоматлар тармоғига, терминаллар билан жиҳозланганлик жиҳатига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Сизнинг фикрингиз қандай?
👍 - қўшиламан
☝️ - қаршиман
Банкирлар манзили: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZNB_x8VcmovDj7-w