БАХТЛИ ОИЛА


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Оила - бахт фабрикасидир.
О.Шарофиддинов
🏡 УЙДА ҚОЛИНГ!
Админ @namtumoila2

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


@omadshou_rasmiybot dan repost
Hurmatli И.А.Каримов
Sizning raferal havolangiz
https://t.me/Omadshouu_rasmiyybot?start=r0073979661
70 ta dostingizni taklif qilib Damas avtomabilini yutub oling
20 ta dostingizni taklif qilib televizor yutub oling
Golib yakshanba kuni Random dasturi orqali aniqlanadi


Psixologiya va soglom turmush tarzini biz bilan o'rganing.

Psixolog Zulfiyaxon Abdullayevna maslahatlari bizning kanalda 🔥

Tezroq kanalga kiring va sog'lom turmush tarzini o'rganing. O'z turmush tarzimizga beetibor bo'lmang. ‼️

Kanalga Kirish👇
https://telegram.me//RZA72
https://telegram.me//RZA72
https://telegram.me//RZA72
https://telegram.me//RZA72


Ассалому алайкум каналимиз аъзолари. Сизлардан узр сўраган холда канал фаолиятини янги тахрирда давом эттираётганлигимизни билдирамиз. Барчангизни ушбу каналга таклиф килиб қоламиз, ғойибона сиз билан бир муддат бирга бўлганимиздан бахтиёрмиз.
Биз билан бирга бўлишда давом этинг 👇👇👇👇👇


ВАТАН МАДҲИ

🎙Хайрилла Хамидов

Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муборак бўлсин азизлар!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#ПсихологМаслаҳати

☝️Ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ўзингизни қораламанг.

✔️Биз инсонмиз, фаришта эмас.
Хато қилишга, адашишга ҳаққимиз бор албатта. Бу дунёдаги сиз учун энг азиз бўлган инсон- ЎЗИНГИЗ!!!!

😊Сиз бор, ҳаёт бор, сиз бор, оила бор, фарзандларингиз бор. Сиз йўқ бўлишингиз билан ҳаммаси тугайдику?! Ўзингизни ҳар доим қўллаб-қувватланг, ўзингиз ҳақингизда фақат ижобий ўйлашга одатланинг..

✔️Бировларга яхшилигингизни исботлашни бас қилинг. Рухсат беринг, улар сиз ҳақингизда хоҳлаганларича ўйлайверишсин... Агар сиз бирортани қаттиқ севиб, ундан меҳр-эътибор, бахт кутсангиз, у сиз учун буларни берувчи объектга айланиб қолади... Табиат қонунлари бўйича, биз нимани қаттиқ тортсак, ўша нарса биздан қочади...

😍Аслида бахт ўз ичингизда...
Фақатгина ўзингиздан уни қидириб топсангиз, ташқи дунёга эҳтиёж қолмайди. Ўзингиз учун ўзингиз қувонч, яхши кайфият, бахт булоғига айланасиз.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
https://telegram.me/baxtlioilam


🍀 Ҳаёт формуласи 🍀


▶️ Инсон бу дунёга Хақни таниш учун келади. Хақни танишнинг энг қисқа йўли Уни севишдир, ишқдир.

▶️ Уни севишнинг энг қисқа йўли шукроналикдир.
Рухан юксплишни хоҳласанг, бўлаётган воқеа-ходисаларни яхши ёмонга ажратмасдан, қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга ўрган.

▶️ Бунга ўз феълингни (характерингни) бошқариш орқали эришасан. Феълингни бошқаришга фикрни бошқариш орқали, фикрингни бошқаришга фикрингни саралаш орқали эришасан.

▶️ Фикр софлигига - хоҳишларингни бошқариш орқали, хоҳишларингни бошқаришга - хиссиётларингни бошқариш орқали, хиссиётларни бошқаришга ўзингдаги эхтиёжни бошқариш орқали эришасан.

▶️ Эхтиёжни уни қондирибгина тинчлантириш мумкин.

▶️ Ҳар қандай эхтиёжни қондирувчи битта зот бор. Аллох! (Ихлос сурасининг маноси хам шунда). Аслида Аллохнинг ўзидан бошқа ҳеч нарса мавжуд эмаслигини, Оламни Аллох Ўзидан яратганлигини, ҳар бир инсон Унинг банди, зарраси эканлигини, эхтиёжни берувчи ҳам қондирувчи ҳам Ўзи эканлигини англаб етган одам эхтиёжининг сўзсиз қондирилишигагина эмас, балки аллақачон қондирилганлигига ишонади.

▶️ Бу ишонч унинг хиссиётларини жиловлайди ва у соф фикрлай олади. Соф фикрли одамнинг феъл атвори, характери жозибали бўлади ва унинг феълига мос мухит ва инсонлар унинг атрофига йиғилади, шу мухитга мос шарт шароит ва имкониятлар юзага келади.

© Психолог - Зебинисо Аҳмедова

https://telegram.me/baxtlioilam




Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин! Байрам тонги барчагамизга муборак бўлсин!

Тириклигимиз, саломатлигимиз, тинчлигимиз булар бизга берилган Аллохнинг иномидир.

Шундай экан, табассум қилинг, ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшай билинг. Токи, биздан фақат яхшилик қолсин.

Табассум қилсангиз тиллога тенгдир, 
Яхши ниятингиз Хумога тенгдир. 
Мустақил диёрда сиз бахтли яшанг, 
Бу диёр торга тор, кенгларга кенгдир.

Бу куннинг шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин, қадирдон...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#ПсихологМаслаҳати

Эркаклар қандай аёлларни ёқтиришмайди?

🔴Иш биринчи ўринда: Бундай аёллар мавқеи учун ҳар ишга тайёр бўлишади, оила эса улар учун иккинчи даражали бўлиб қолади. Унга ҳатто ярим тунда қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўрашлари, кўрсатма олишлари мумкин. Бундай аёллар бошқаришни ёқтиришади, доимо юқорида бўлишни исташади. Ундан бироз ҳайиқишларини, унга тобе бўлишларини хоҳлашади. Эр эса у билан бахслашишгаҳам қўрқади. Бундай аёл ҳеч бир эркакка ёқмаса керак. Ахир эркак нима бўлганда ҳам оилада биринчи ўринда туришни истайди. Шундай аёл билан турмуш қурганлар, кўпинча меҳрни четда излай бошлашади.

🔴“Овчи” яъни «сайёд» аёллар: Бу гўзал, дидли, эркакни бир қарашдаёқ ўзига ром эта оладиган аёлдир. Унинг мақсади битта: тезроқ турмушга чиқиш. Ниятига етганда эса бирданига ўзгаради. Ўзига қарамай қўяди, ҳатто эрига бефарқ бўла бошлайди.

🔴“Қор маликаси”: Улар кўпинча жуда гўзал бўлишади. Эркаклардан ўз мақсадларида фойдаланишда устаси фаранг. Улар қаттиққўл ва тадбирли бўлишади. У на ҳаётдан, на муҳаббатдан лаззатлана олади. Фақат ўзини дейди. Қоидаси: сен – менга, мен – сенга. Бундайларни кўпинча жазман қилишади, холос.

🔴“Онахон”: Яхши бека, она, хотин. Овқатлантиришми, кирювишми, болалар билан дарс қилиш дейсизми, барчасига улгуради. Қизиғи шундаки, кўпинча бундай аёллар эркакларни беэътибор қолдиришади. Шунда эр меҳрни бошқадан қидиришни бошлайди. Бундай аёл ҳаммасига бардош бериши мумкин, болалар тўқ, ювинган, таранган бўлса бўлгани, эрининг инжиқликларига ҳам чидайди.

🔴“Ҳеч ким” хоним: Эрининг барча истакларини бажаришга тайёр, доимо эрининг фикрини маъқуллайди. Уни ёрқин шахс деб бўлмайди. Хўжайинига вафодор, гапини икки қилмайди. Эрини йўқотишидан қўрқиб унинг чизиғидан чиқмайди, ва бора-бора ҳеч кимга айланади. Бироқ, афсуски, бундай аёлларнинг муҳаббати қадрланмайди. Эрлари уларга мулк сифатида қарашади. Бундай аёлларни севишмайди, уларга ачинишади.

🔴Худбин аёллар: Фақат ўзларини дейишади. Қаршилик кўрсатсангиз борми!.. Хоҳлаганига эришиш учун барчасига тайёр. Оқ нарсани била туриб “қора” дейишади. Бундай аёлларни эркаклар жуда ёмон кўришади. Ахир улар билан бирга яшашнинг ўзи бўлмайди. Бу аёл ҳечкимнинг фикрини менсимайди. Эркак кучли бўлса уни ташлаб кетади, ландовур бўлса умрининг охиригача у билан қийналиб яшайди.

🔴Инжиқлар: Аёлга ноз қилиш ярашади. Бироқ бунинг ҳам меъёрини билиш лозим. Акс ҳолда аёл инжиқ деб саналиши мумкин. Ноз қилишнинг ҳам вақтини билиш лозим. Ҳамманинг олдида бундай қилиш умуман шарт эмас. Баъзи ҳолатларда эса усиз бўлмайди.

🔴Зерикарли аёллар: Фақатгина ўзи, турмуш ташвишлари овсин ёки қўшнилар ҳақида гапирадиган аёллар тез зериктиради. Яхши суҳбатдош бўлиш учун дунёқараш кенг бўлмоғи даркор.
Ҳатто муҳаббат ҳақидаги суҳбатлар тезда жонга тегади. Эркакнинг қизиқишларини билиши, у билан бирга ҳатто футбол ҳақида гаплашишга тайёр туринг.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
https://telegram.me/ baxtlioilam




#АёлларУчун

Аёл кўзгуга қараганида доим мамнунлик ҳиссини туйиши, ҳаётдан завқ ола билиши лозим. У атрофдагиларга эмас ўзига ишонади.

1. Хушомадларни қабул қилишни билади.

Кўзгуга қараб «Кўринишим яхшими?» деган саволингизга доим «ҳайратда қолдирадиган даражада гўзалман!» дея жавоб қайтаринг!

2. Ўзига ишонган аёл ташқи кўриниши борасида атрофдагиларнинг фикри билан қизиқмайди

Сочингизнинг рангини ўзгартириб, дугоналарингизга: «Қаранглар, қандай ажойиб!» денг, ҳеч ким фикрингизни инкор этолмайди!

3. Табассум улашишни канда қилмайди.

Кулиб турганингизни кўрганлар «табассум айнан шу инсон учун яралган», деган фикрга келсин. Демак, қовоқ уюб юришни бас қилинг!

4. Ҳақиқий аёл ўзидан маблағ қизғанмайди.

Гўзал ташқи кўриниш учун бир сафар бор маошини сарфлар. Бу фожиа эмас! Шуни билингки, ўзини севган аёлгина бошқаларнинг меҳрини қозона олади.

5. Ташқи кўринишига доир исталган фикрга муносиб жавоб қайтара олиш санъатига эга бўлиши керак.

6. Ўтиб кетган иш учун сира афсус чекмайди.

Нохуш вазиятнинг ҳам ижобий томонини кўра билади. Кераксиз хотиралар ва вазиятларни тезда унутади.

7. Ҳеч кимга ҳасад қилмайди.

Ҳасад рақиблар олдидаги қўрқув белгиси эканини унутманг!

8. Борича кўринишдан чўчимайди.

Самимий муносабати доим атрофдагиларни уни ўзига жалб қилади.

9. Дуч келинадиган муаммоларга енгилроқ кўз билан қарайди.

Танқид қилганида, ҳатто койиганида ҳам ўзини оғир-вазмин тутади. Унинг гапларидан сўнг, одамлар ҳақиқатан яхши томонга ўзгаришга ҳаракат қилади.

10. Ёмонлик ва ҳийлалар ҳақида бош қотирмайди.

Ҳақиқий аёл шунчаки ҳаётдан завқ олиб яшашни билади!

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
https://telegram.me/baxtlioilam


#Мотивация
#ПсихологМаслаҳати

☝️Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз: Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

✔️Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

✔️Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

☝️Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

☝️Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

☝️Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.

☝️Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.

☝️Бахтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.

😊 Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
https://telegram.me/baxtlioilam


#ПсихологМаслаҳати

Ўзингизни севинг аёллар!

Турфа ҳил косметик воситалар ҳамда замонавий технологияларнинг ёрдамида гўзал бўлиб олиш мумкин. Лекин аёлнинг асосий гўзаллиги унинг тарбияси билан уйғун бўлгани маъқул. Баъзида арзимас кўринган сабаблар ҳам ҳар қандай аёлни безаши шу билан бир қаторда ҳар қандай гўзалнинг бутун чиройини йўққа чиқариши мумкин.

❌Ҳеч қачон эркаклар кўз ўнгида ўзингизга оро берманг.
Сизнинг гўзаллик муолажаларингиз улар учун сир бўлсин.

✔️Идишингизда турли ҳил ранглар бўлсин. Оддий қилиб айтганда, тамономангиз турли ҳил ранглардан иборат бўлсин. Бу сизнинг саломатлигингиз учун жуда муҳим.

✔️Гўзаллигингизни оширинг.
Турмуш ўртоғингиз ишдан қайтай деб қолди. Сизнинг эса овқатингиз ҳам тайёр эмас, бу ҳам етмагандай ўзингизга ҳам қараб олмагансиз. Бундай вазиятда биринчи бўлиб ўзингизни тартибга келтириб олинг. Чунки, таом тайёр бўлгач турмуш ўртоғингиз сизни яхши кўринишда кўриши керак.

❌Турмуш ўртоғингизга гап қайтарманг. Лекин ўзингизга ҳам содиқ бўлинг.

❌Ҳақоратли сўзлардан сақланинг. Бу сизнинг аёллик нафосатингизни бузади.

✔️Эркакларни аяш ярамайди.
Улар табиатан кучли этиб яратилган. Ундан кўра уларга илҳом бағишлаш тўғрироқ бўлади. Аммо бу уларга нисбатан «темир хотин» бўлиш керак дегани эмас. Эркакларга ҳам ёқимли сўзлар ёқади, албатта. Аммо меъёрида.

❌Асабийлашганингизда кўзгуга қараманг. Ундан кўра олдин тинчланиб олинг. Гулларга, табиатга боқинг. Ва шундан кейингина кўзгудаги аксингизга қаранг.

✔️Фарзандларингиз кичкиналигиданоқ отаси ҳақида яхши гапириб, уни ҳурмат қилишни ўргатинг. Отаси ҳақида ёмон гапиришига йўл қўйманг. Айниқса, ўғлингиз бўлса. Бу уни кучли ҳамда нуфузли инсон бўлишига сабаб бўлади. Унутманг, ҳар бир болакай — отасининг давомчиси.

✔️Қуёш ботгандан сўнг овқатдан воз кечинг.

✔️Сизни қувонтирадиган иш билан шуғулланинг. Бу сизнинг кайфиятингизни ошириб, саломатлигингизга ҳам таъсир этади. Турмуш ўртоғингиз қарши бўлса ҳам қизиқишингизга қарши борманг. Яхшиси келишишга ҳаракат қилинг. Вақт ўтиб у кўникиш ҳосил қилади. Сизнинг яхши кайфиятингиз эса унга илҳом бағишлаши шубҳасиз.

✔️Кун давомида имкон қадар қулоқларингизни уқалашга ҳаракат қилинг. Бу саломатлик учун жуда фойдали.

✔️Ёшликданоқ бармоқларингизни эгилувчанлигини оширинг. Бунинг учун ҳар куни бармоқлар учун машқлар: бармоқларни сиқиб-очиш машқини бажаринг, қўли билан айланма ҳаракатлар қилиб туринг. Бу қўлларингиз терисига ҳам фойдали.

✔️Қувноқ бўлинг.

Табассум қилиш учун кўпроқ сабаб топинг. Аммо бақириб, оғизни катта очиб кулиш ҳам аёллик нафосатига тўғри келмаслигини ҳам унутманг.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
https://telegram.me/baxtlioilam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


КЎЗГУ.

Гўзалликни кўриш учун гўзал қалбли бўлишинг керак. Сен кўраётган атроф-олам аслида руҳинг кўринишидир.
Гина ва нафратни ўзида жамлаган қалб яхшиликни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!
Ҳасаддан ёнаётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидирган қалб гўзал хислатларни қаердан кўра олсин?!
Гўзалликни кўриш учун покиза қалб билан қара. Бўлмаса қалбингда бино қилганинг қора деворингдан ўзга нарса кўринмайди кўзингга...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/baxtlioilam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

109

obunachilar
Kanal statistikasi