Одамлардан фаришталикни талаб қилманг ~ чунки бу дунёда ОЖИЗ бандалар яшайди, фаришталар эмас.!!!
....Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнингдир кўнглига озор берамиз...Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмоннинг хам, қандайдир бир яхши хислати, биз учун энг мукаммал бўлган инсонни ҳам бир ёмон одати бўлади... Шундай экан ёмон одамлар йўқ , шунчаки ёмон одатлар бор холос.!!!
....Сирингизни ҳеч кимсага ишониб ҳам айтманг.. Ўзингизни қалбингизгина сирларни сақлайдиган энг мустаҳкам сандиқдир.!!!
....Йиғи ҳам керак, аммо у муаммоларингиз ечими эмас.!!!
....Уруш майдонидагина сизнинг жасурлигингиз билинади. Шунинг учун доим оқил бўлинг.!!!
....Энг юқори зинага чиқмоқчи бўлсангиз, ишни биринчи зинага оёқ қўйишдан бошлашингиз шарт.!!!
....Яна ҳам бой бўлишни хоҳламайдиган бой одам бўлмаса керак.!!!
....Қўрқоқ хатар пайтида оёғи остини ўйлайди.!!!
....Хусуматлашиб турган одамингиздан бўлса ҳам илм ўрганаверинг.!!!
.... Аҳмоқ билан тортишмоқдамисиз.??Энди унинг аҳмоқона жавобини эшитишга ҳам чиданг.!!!
....Тажриба энг яхши устоздир. Лекин унинг нафақаси, тўланадиган ҳақи жуда қиммат ва оғирдир, яъни вақтдир.!!!
....Садақа соябонга ўхшайди. Қачон ҳаво ёмон бўлиб, ёмғир ёғса сизни пана қилиб туради.!!!
.... Шошма~шошарлик ҳамма нарсани барбод қилади.!!!
....Китобнинг номини ўқибоқ у ҳақида ҳукм чиқарманг.!!!
.... Қийинчиликсиз топган пулингизни надоматсиз ишлатасиз.!!!
.... Бировга сирингизни айтсангиз, унинг қулига айланасиз.!!!
.... Нодонлар билан ҳам тенг келманг,нима сиз ҳам унга қўшилиб~ нодонмисиз.!!!
....Ҳеч кимдан ҳеч нарса тиланиб сўраманг, иймони бор одам сўрамасангиз ҳам қўллаб юборади.!!!
.... Ёмонлик қилманг, ёмонлик тиламанг асло, ўзи шундоғам дунёни ёмонлар ўраб олмоқда.!!!
.... Сизни кўнглингизни ранжитишдими, куйинманг, сабр қилинг, унинг ҳам кўнглини эзадиган инсон топилади.!!!
.... Меҳр истаб, кимсалардан меҳр қидирманг, сиз ҳам меҳрли бўлинг, сизга меҳрибон инсонлар ўзи учрайди.!!!
.... Бирон мушкулли синовга дуч келдингизми, тани жонингизни қақшатманг, сабрлик ила бардош қилинг, чунки барчамиз синовли дунёдаги йўловчилармиз.!!!
@bebahobaxt