"YUKSALISH" HARAKATI dan repost
Ижтимоий тармоқларда билдирилган Ўзбекистонда дарахт экиш оммавий акциясини ўтказиш таклифи юзасидан
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда кенг жамоатчилик иштирокида оммавий дарахт экиш акциясини ташкил этиш таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва ушбу масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Бугунги кунда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқаролар, шу жумладан хориждаги ватандошлар саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган қатор умуммиллий тадбирлар ўтказиш устида иш олиб бормоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан “Бир миллион дарахт” акцияси доирасида экилиши режалаштирилган кўчатлар турлари, тадбирни ўтказиш учун қулай пайт, майдонлар, уларни келгусида парваришлар каби қатор масалалар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Акция фақатгина ихтиёрийлик ва кўнгиллилик асосида ташкил этилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча манфаатдор томонлар, шу жумладан фаол фуқаролар, жамоат ва халқаро ташкилотлар, бизнес ҳамжамияти вакилларини “Бир миллион дарахт” акцияси доирасида ҳамкорликка чорлайди.
Таклифлар ҳаракатнинг Telegram`даги расмий боти (@yuksalishuzb_bot) ёки электрон манзили (info@yumh.uz) орқали 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар билдирилиши мумкин.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/110