Shahnoza Soatova blogi dan repost
Ҳурматли, ўғил бола бўлиб туғилган эркаклар!
Инсон ҳуқуқлари масаласида малакамни оширмоқдаман. Ҳали кўп нарсада хом эканман, аслида.
Аёллар ҳуқуқи ҳақида ажойиб нарса ўқиб қолдим ва бироз ўзимга, кейин аёлларимизга ачиндим. "Ўқимагансан-да, Қумри" дегани рост экан... Ўқиган сари, жоҳиллигимни англаяпман. 50-60 вароқли нарсани ўқинг демайман, лекин шуларни роса қисқартириб бераман, қабул қилиш ўзингизга боғлиқ.
...21-асрдамиз дейсизлар, лекин ҳануз Ўрта асрларда юрганингизни англаб етганингизча йўқ. Сизнингча:
Аёл нарсадир - сотилиши мумкин ва сотилмоқда ҳам!
Аёл сарсари уй ҳайвонидир - калтакланиши мумкин ва калтакланмоқда ҳам!
Аёл пул манбаидир - ишлатилиши мумкин ва ишлатилмоқда ҳам!
Аёл онадир - бола туғдириш мумкин ва туғдирилмоқда ҳам!
Аёл маҳрамдир - қўшилиш мумкин ва қўшилинмоқда ҳам!
Аёл ҳеч кимдир - одам ўрнида кўрилмаслиги мумкин ва шундай бўлмоқда ҳам!
Сиздан сўраётганимиз, шунчаки аёлни аёлдек қабул қилиш кераклиги. Жамият ичида тушунтиришни сизлардан бўлак ким амалга оширарди?
Яхшилик қилолмасанг, ёмонлик ҳам қилма дейишади. Майли, аёлга ҳозирча ҳуқуқини беролмассиз, лекин:
- уни сотманг!
- уни урманг!
- уни оғир ишларга жалб қилманг!
- уни ҳолдан тойгунча туғдирманг, саломатлигини ўйланг!
- уни (истамаса) c..манг!
- уни одам ўрнида кўринг!
Биз "аёл ҳам инсон ва унинг ҳам сиз каби ҳаққи бор" деяпмиз. Давлатингиз бу тавсиямизни қабул қилса-да, нега одамларингиз буни қабул қилишмайди?! Тилларида "бу тавсияларни қабул қилдим" деганларига бизни ишонади, деб ўйлайсизми? ...
Ҳааа.... Англаганим сари фаришта эмаслигимни тушуниб боряпман. Сизчи?
Ойнага қаранг ва ўзингизга жавоб беринг. Хафа бўлиш йўқ.
© Bahodirkhon Eliboyev фб саҳифасидан (муаллиф имлоси ва стилистикаси сақланган ҳолда)
@shahnozxon