Bo'ston tumani hokimligi matbuot hizmati


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Telegram: t.me/bostonpresa
Facebook: fb.com/bostonpresa
Instagram: instagram.com/bostonpresa
Twitter: twitter.com/bostonpresa

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


ТУМАН ХОКИМИНИНГ БЎСТОНЛИКЛАРГА МУРОЖААТИ...
Ҳурматли туманимиз ахолиси
Бугун 2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7813 нафарни ташкил этмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг аҳоли орасидан қайд этилиши хам барчамизни карантин қоидаларига жиддий амал қилишга чорловдир.
Шу муносабат билан, туман раҳбари сифатида яна бир бор Сиз азизларга мурожаат қилмоқчиман:
Хурматли фуқаролар! Хали-хануз четдан келиш ўзгаларнинг соғлигига тахдид солишга сабабчи бўлмоқда. Чет Давлатдан келаётган қариндошингиз, яқинингиз, қўни-қўшни ёки таниш билишингиз билан мулоқотда бўлишга шошилманг.
Биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигийена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир.
Ҳурматли ота-оналаримиз ўз фарзандларини жаҳон ва миллий адабиётимизнинг энг ёрқин намуналари билан таништиришга ҳаракат қилсалар айни муддао бўларди.
Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Ҳозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини "пиар қилиш"ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни тарқатишга уринади.
Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз зарур.
– Барча учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга амал қилиш кераклигини унутманг. Шунингдек, 65 ёшдан ошган кексаларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига амал қилиш тавсия этилади. Мақсадсиз кўчага чиқманг. Уйда қолинг!
Бўстон тумани хокими
С.Н.Мамитова
______
Туман хокимлиги
матбуот хизмати




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир қатор раҳбарлар ўз ташкилотидаги ахборот хизмати фаолиятига баҳо берди.


Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОАВ ҳодимларини вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов касб байрами билан табриклади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати dan repost
Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов мазкур мактабнинг мухташам анжуманлар залида пресс-тур иштирокчилари билан суҳбат ўтказди.

- Бугун мамлакатимизда сўз эркинлиги том маънода шаклланди, - деди вилоят ҳокими. – Энг асосийси матбуотимизда соғлом танқидий руҳ кучайиб бормоқда. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳаётимиздаги ютуқ, муаммо ва камчиликларни кўрсатиб бериш орқали жамият ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Суҳбат якунида самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ соҳа илғорлари ҳамда блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


БЎСТОН ТУМАНИ 100.2 ФОИЗГА ҒАЛЛА РЕЖАСИНИ БАЖАРДИ...

Бўстон туманида 150 та фермер хўжаликларининг 4915 гектар ғалла майдони мавжуд бўлиб, Давлатга жами 15663 тонна, шундан 15163 тонна товар, 500 тонна уруғлик дон топшириш режалаштирилган.

Бўстон фермер хўжаликлари томонидан бу йил 15696 тонна ғалла топширилиб, режа 100.2 фоизга бажарилди.

Ғалла мавсумида бирдек меҳнат қилган барча меҳнаткашларга шунингдек, ғаллани нес-нобуд қилмасдан, тез фурсатларда йиғиштириб олишга ўз хиссасини қўшиб келган барча мехнаткаш инсонларимизга туман халқи номидан самимий миннатдорлик билдирамиз.
__________
Туман хокимлиги
матбуот хизмати
t.me/bostonpresa
fb.com/bostonpresa


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БЎЙИЧА СЕМИНАРДА "ЗАРБДОР 40 КУНЛИК" ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ...
Бугун Бўстон тумани ғалла режасини 100.2 %га бажаргани билан туман хокими барчани табриклаб, ғўза парвариши учун Қишлоқ хўжалигида Зарбдор 40 кунлик эълон қилди. Семинар тарзида ўтказилган йиғилишда туман хокими ва сектор рахбарлари Зарбдор 40 кунликда қилинадиган ишлар бўйича қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, массив раислари ва механизаторларга керакли топшириқ ва тушунчалар берди. Сўнг Шодмонов массивидаги “Имкон ривожи” МЧЖ нинг дала шийпонида бир пиёла чой ташкил қилинди.
__________
Туман хокимлиги
матбуот хизмати
t.me/bostonpresa
fb.com/bostonpresa


Ассалому алайкум!
Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Авваламбор, Сиз азиз журналистларни, матбаа ва нашриёт, телевидение, радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларини, соҳа фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.
Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр кишилар, қалби қайноқ инсонлардир.
Қадрли соҳа фидоийлари!
Сизларни яна бир бор бугунги қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, ижодий муваффақият тилайман.
Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо, Мустақиллигимиз абадий, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

Бўстон тумани ҳокими
Садбархон Мамитова
__________
Туман хокимлиги
матбуот хизмати
t.me/bostonpresa
fb.com/bostonpresa


"Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида Бўстон туманида истиқомат қилувчи барча фуқаролар томонидан "Обод хонадон", " Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонларига амал қилган ҳолда, яшаб турган хонадонларини, кўчаларини ва маҳаллаларини обод қилиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда...
______________
Туман хокимлиги
матбуот хизмати
t.me/bostonpresa
fb.com/bostonpresa


Ахоли мурожаатига асосан, Пиллакор махалла фуқаролар йиғини "Обод турмуш" кўчасидан зах сувларни қочириш мақсадида дренаж олиб ўтилган эди. Йўллар анча нотекис бўлиб қолганди. Бугун эса ушбу кўча текисланиб, шағаллаш ишлари амалга оширилмоқда.
______________
Туман хокимлиги
матбуот хизмати
t.me/bostonpresa
fb.com/bostonpresa


Бугун ахоли электр таъминотини яхшилаш мақсадида тумандаги "Чашма" махалла фуқаролар йиғини худудига трансформатор ўрнатилди.
__________________
Туман хокимлиги
матбуот хизмати
t.me/bostonpresa
fb.com/bostonpresa


Бугун Вилоят хокими ўринбосари И.Холматов, Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи М.Тажибаев, Туман ҳокими С.Мамитова хамда бошқа мутасаддилар иштирокида Бўстон тумани Бўстон МФЙ худудида жойлашган 72-, 74 - кўп қаватли уйларнинг теҳник холати ўрганилди ва тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Ушбу кўп қаватли уйларнинг остида зах сувлар мавжудлиги учун ахолини яшаш шароитларини яхшилаш ва зах сувларни қочириш мақсадида июн ойи бошида дренажлар ўрнатилган еди. Бу ўз натижасини берди ва кўп қаватли уйларга хавф солаётган зах сувлари дренажлар орқали оқиб кетди. Хозирда холат яхшиланганлиги туфайли ушбу кўп қаватли уйлар туман ҳокимлиги томонидан жорий таъмирланиши режалаштирилди.
__________________
Туман хокимлиги
матбуот хизмати
t.me/bostonpresa
fb.com/bostonpresa



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

306

obunachilar
Kanal statistikasi