23.5° бурчак остида


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Конгресси янги ҳарбий ёрдам пакетига рози бўлмаса, Украина шу йил охиригача урушда ютқазиши мумкин — АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бёрнс

"Украиналиклар 2024 йил охиригача жанг майдонида мағлуб бўлишлари ёки ҳеч бўлмаганда Путинни сиёсий келишув бўйича ўз шартларинм қўя оладиган даражага келиши хавфи бор", — дея таъкидлади Бёрнс.

Унинг қўшимча қилишича, Ҳарбий ёрдам Украинага “Путинни вақт унинг томонида эканлиги ҳақидаги такаббурона фикрини йўқ қилишга ёрдам беради”.

🔥 @burchakostida


🇬🇪 Тбилисида “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга қарши намойишларда 40 киши полиция томонидан ҳибсга олинган, 5 нафар полициячи турли даражада жароҳатланган — Грузия Ички ишлар вазирлиги.

🔥 @burchakostida


🇷🇺 Курган вилоятида Тобол дарёсидаги сув сатҳи 10,09 метргача кўтарилиб, 1994 йилги тошқин рекордини янгилади.

Тюмен вилоятидаги Ишим дарёсида ҳам сув сатҳи кўтарилмоқда. Кун давомида у 2 метрга кўтарилиб, 6,9 метрни ташкил этди, хавфли даража эса 8,5 метрни ташкил этди.

🔥 @burchakostida


🇵🇱🇱🇹🇷🇺 Полшада Алексей Навалнийнинг сафдоши Леонид Волковга уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган икки киши қўлга олинди

Бу ҳақда Литва президенти Гитанас Науседа матбуот анжуманида маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, гумонланувчиларни қўлга олиш операцияси Полша ва Литва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилган.

12 март куни кечқурун номаълум шахслар Волковнинг Вилнюсдаги уйи ёнида болға билан ҳужум қилишган эди. Ҳужумчилар Волковнинг машинаси ойналарини синдириб, унга кўздан ёш оқизувчи газ сепган, шундан сўнг Леонидни болға билан калтаклаган.

🔥 @burchakostida


🇨🇳 Apple Хитой расмийлари талабига биноан WhatsApp ва Теlegram мессенжерлари, шунингдек, Тhreads микроблоглар хизматини Аpp Store дўконининг Хитой учун тегишли қисмидан олиб ташлади, дея хабар бермоқда Тhe Wall Street Jornal.

Аpple расмийлари ХХР Интернет-ахборот идораси “миллий хавфсизлик” сабабларига ушбу хизматларни олиб ташлашни талаб қилганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida


🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли кучлари томонидан Ставропол ўлкасида Россиянинг ТУ-22М3 самолёти уриб туширилди — Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари

“РБК-Украина” ўз манбаларига таяниб, Украинадан 300 км узоқликда учиб кетаётган самолётга С-200 комплексидан ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.

"Биринчи марта Ҳарбий ҳаво кучларининг зенит-ракета бўлинмалари Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси билан ҳамкорликда узоқ масофага учувчи Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолётини йўқ қилди", — дея маълум қилди Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешук.

Украина Қуролли кучлари, шунингдек, 14 та Shahed дронлари ва 15 та турли хилдаги ракеталар уриб туширилгани ҳақида ҳам эълон қилди.

Россия матбуотига кўра, уриб туширилган Ту-22М3 самолётининг икки учувчиси катапульта қилишга муваффақ бўлган, учинчи учувчиси ҳалок бўлган, тўртинчиси ҳали ҳам қидирилмоқда.

🔥 @burchakostida


🇮🇳Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

1 июнда якунланадиган мазкур сайлов дунёдаги энг узоқ вақт давом этадиган сиёсий тадбир бўлади ва унда бир миллиардга яқин сайловчи овоз бериши кутилмоқда.

Парламент сайловида амалдаги ҳукмрон “Бҳаратия жаната парти” ва унга асосий мухолиф сиёсий куч бўлган “Ҳиндистон миллий конгресси” партияси аъзолари асосий рақобат олиб боради.

Ҳиндистон парламент демократияси жорий қилинган ва дунёда аҳолиси энг кўп бўлган мамлакатдир. Парламентнинг қуйи палатаси – 543 ўринли Лок Сабҳанинг амалдаги фаолият муддати 16 июн куни тугайди. Ушбу муддатгача Лок Сабҳанинг янги таркиби шакллантирилиши ва ҳукуматга кейинги 5 йилда раҳбарлик қиладиган Бош вазир номи эълон қилиниши керак.

28 та штат ва 8 та иттифоқ ҳудудларида овоз бериш жараёни бир неча босқичда ўтади ҳамда овозларни санаш 4 июн куни якунланиши зарур. Сайловда 968 миллион нафарга яқин сайловчи қатнашади.

🔥 @burchakostida


🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Исроил томонидан Эронга жавоб зарбалари берилгани ҳақидаги хабарлар фонида АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси ўз фуқароларига Америка дипломатик ва консуллик муассасалари жойлашган шаҳарлардан ташқарига чиқмасликни тавсия қилди.

🔥 @burchakostida


🇺🇳🇵🇸🇺🇸 АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Бош Ассамблеяга Фаластин давлатини халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишни тавсия этувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди

Бу ҳақда БМТ расмий саҳифасида маълум қилинди.

18 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 12 аъзоси, жумладан, Россия ва Хитой Жазоир таклиф қилган ҳужжатни қабул қилиш учун овоз берди. Буюк Британия ва Швейцария бетараф қолди, фақат АҚШ бунга қарши чиқди.

"Қўшма Штатлар икки давлат қарорини қатъий қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Бу овоз бериш Фаластин давлатчилигига қаршиликни акс эттирмайди, балки бу фақат томонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар орқали амалга оширилишини тан олади", — дея бунга изоҳ берди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд.

Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ветосини "адолатсиз, ахлоқсиз ва асоссиз" дея қоралади. Унинг сўзларига кўра, бу “Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлишини қатъий қўллаб-қувватловчи халқаро ҳамжамият иродасига” зиддир.

🔥 @burchakostida


🇺🇦🇷🇺 Украина 3 минг кмга яқин учиб, Сибиргача етиб бора оладиган дронни яратди — Тhe Economist

Нашрнинг қайд этишича, Украина узоқ масофага учувчи дронлар ишлаб чиқишга юзлаб миллион доллар сармоя киритган. Айни пайтда мамлакатдаги бир нечта корхоналар шундай дронларни ишлаб чиқармоқда.

🔥 @burchakostida


🇷🇺 Ставропол ўлкасининг Красногвардейский туманида Ту22М3 самолёти қулаб тушди — Ставропол ўлкаси губернатори Владимир Владимиров

Дастлабки маълумотларга кўра, вайронагарчилик ва қурбонлар бўлмаган. Учувчилар катапульта қилишга муваффақ бўлган, ҳозирда улар шифохонада.

Самолёт ҳалокатига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

🔥 @burchakostida


🇮🇷🇮🇱 Reuters'нинг Эрон расмийларидан бирига таяниб хабар беришича, ҳужумда ракета ишлатилгани йўқ, портлаш товушлари эса ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими фаолиятининг натижасидир.

🔥 @burchakostida


🇮🇱 Исроил шимолида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

🔥 @burchakostida


🇮🇷🇮🇱 Эроннинг Исфаҳон вилоятидаги ядро иншоотлари бутунлай хавфсиз ҳолатда — Тasnim агентлиги

Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исфаҳон осмонида бир нечта дронларни уриб туширган.

🔥 @burchakostida


🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Исроил АҚШни 24-48 соат ичида Эронга жавоб зарбаси бериш режаси ҳақида хабардор қилган — Bloomberg.

🔥 @burchakostida


🇺🇿 Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди — ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 19 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 05:15 да зилзила юз берди. Ер силкиниши эпимаркази Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида бўлиб, унинг магнитудаси 3 баллни ташкил этди.

🔥 @burchakostida


🇮🇷🇮🇱 Меhr агентлигининг маълум қилишича, Теҳрон, Исфахон ва Шероз аэропортлари, шунингдек, мамлакат ғарби, шимоли-ғарби ва жануби-ғарбидаги аэропортлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

Исроилнинг зарбаси ҳақидаги хабарлар ортидан Эрон ҳаво ҳудудидаги камида саккизта рейс ўз йўналишини ўзгартирди, дея хабар бермоқда CNN.

🔥 @burchakostida


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇮🇷🇮🇱 Fars ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлаш овозлари Исфаҳон аэропорти ва 8-Ҳарбий-ҳаво кучлари базаси яқинида эшитилган.

"Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исфаҳон шаҳри ва яна бир қанча провинциялар осмонида иш олиб бормоқда, деб ёзади Mehr агентлиги.

🔥 @burchakostida


🇮🇱🇮🇷 Исроил Эрондаги объектга ракета ҳужуми уюштирди, дея хабар қилмоқда АBC телеканали америкалик расмийга таяниб.

Эрон ОАВларининг ёзишича, Исфаҳон аэропорти яқинида портлашлар содир бўлган.

🔥 @burchakostida


🇺🇦🇵🇱🇷🇺Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ва Полша ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия разведка хизматларига Зеленскийга суиқасд уюштиришда ёрдам берган кишини фош қилишди

СБУнинг маълум қилишича, қўлга олинган шахс Полша фуқароси бўлиб, “Жешув-Ясенко” аэропорти хавфсизлиги ҳақида маълумот тўплаган. Ушбу шахс, шунингдек, Украина президентиниг Полшага ташрифи чоғида Зеленскийга суиқасд амалга оширишни режалаштиришда ёрдам берган. Айтилишича, зчакакак Полша прокуратураси ҳибсга олинган шахсга узатилиши Полшага зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ёки сақлаш моддаси бўйича айблов қўйган.

🔥 @burchakostida

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.