Bushro


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Shaxsiy blog (shunchaki...)
Tarjimalar, hikmatlar, maqolalar, she'rlar
Murojaat uchun: @bushro_tarjima_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Арабларда бир ҳикмат бор:

سل عن الرفيق قبل الطريق

"Йўлга чиқишдан аввал йўлдош танла!"

@bushro_tarjima


"Сени севиб қолганман... Эшитяпсанми?
Сени севаман...
Муҳаббат абадий эмаслигини, унутилиш муқаррар эканлигини биламан.
Ўлимга маҳкумлигимиз, барча орзу умидларимиз хокимиз билан бирга тупроққа қоришиб кетишиниям биламан...
Қачонлардир сайёрамиз қуёш жазирамасида куйиб кул бўлишини ҳам биламан...
Лекин барибир сени севаман...
Маъзур тутасан..."

© "Юлдузлар айбдорми"

@bushro_tarjima


Ҳикмат излаб (Abdurrohman Masad) dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ишқ

- Денгизга боргим келаяпти.
- Қўй боргинг келмасин.
- Нега?
- Денгиз шамоли юзингни силаса шамолни тутиб дўппослагим келади.
- Денгиз мавжиланиб кўйлагинга сувлари сачраса денгизга ўт қўйгим келади.

— Қўй боргинг келмасин..!)

Абдурроҳман Тошқандий




ҲИЖРОННИНГ ГУЛИ

Орзулар, орзулар, мискин орзулар,
Теграмда айланур қуёш мисоли.
Соғинч тимдалайди, юрак эзилар,
Ўтмишда санғийди кўнгил висоли.

Нархсиз якун топди қалбим савдоси,
Самодан янгради қайғули фармон -
Кун сайин кўкарар ҳижрон новдаси,
Баҳорнинг исига ўхшайди армон.

Бир хато айладим, бир бўлди кўрлик,
Бир билмай бузилди азалий сарҳад.
Бошқа севмайман, деб юрагим шўрлик
Ҳажр қоғозига ёзмоқда тилхат.

Бахтсизлик ҳақида ажиб қасида,
Ўҳ, тинглаб дилгинанг топмоқда ҳузур,
Аччиқ тақдиримнинг рўпарасида
Минғиллаб шеър ўқиб, куляпман базўр...

Ҳа, шундай кунларга ташлаб кетдинг сен,
Осмону заминга буткул ётдирман.
Энди англаб билдим – асирингман мен,
Сен шод бўлган кунинг мен ҳам шоддирман.

Майли, охиргача мағрур турасан,
Шунақа кибрли севгининг йўли.
Ва лекин бир куни ўлсам, кўрасан –
Тупроғимдан унггай ҳижроннинг гули...

© Хайрулла Ҳамидов

@bushro_tarjima


Гўшт фойдали.
Пишлоқ фойдали.
Помидор фойдали.
Бодринг фойдали.
Кўкатлар фойдали.

Нега шуларни жамлаб чизбургер қилиб еса зиён? ☹️

@bushro_tarjima


Mabodo deymanda 😁😁


Shunaqa shapka kiygim kelyapti 🙄

Lekin O'zbekistondan topalmayappan 🥴

Nima qisam ekan a


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мотивация 😁

@bushro_tarjima


Инсон уни тушунадиган одам билан яшнайди.

@bushro_tarjima


Abdulqodir Samarqandiy dan repost
Синган пайтингизда сизга малҳам бўлганларни унутиб бўлмайди. Ансорлардан бўлган бир аёл Ифк ҳодисасида Оиша розияллоҳу анҳонинг мусибатини англагач, унга ҳамдард бўлиш учун келди. Бир оғиз сўз ҳам гапирмасдан, фақатгина йиғлаб ўтирди.
Оиша розияллоҳу анҳо уни ўлгунича унутмади...
Гоҳида инсонлардан фақат сиз ҳис қилган нарсаларни ҳис қилишларини истайсиз холос. Улар сизнинг дардингизни ҳис қилишса, унга жиддий қарашса етарли бўлади сизга.
Биз синганимизда инсонлар томонидан ечим аниқ бўлишини истамаймиз. Биз ечим уларнинг қўлида эмаслигини яхши биламиз. Биз улардан ечимни кутмаймиз. Бизга уларнинг қалби керак холос!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Юсуф алайҳиссалом:
«Сўнгра, аҳлингиз ила жам бўлиб ҳузуримга келинглар»*, дедилар.

Агар суюкли кишиларингиз шерик бўлмаса, бахтнинг нима маъноси бор?!

Ҳатто жаннат неъматлари ҳам суйган кишиларимиз билан бирга бўлсак тўлиқ, мукаммал бўлади.

"Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик."**

Аллоҳ барчамизга суюклиларимиз билан бирга жаннатни насиб қилсин.

*Юсуф сураси, 93-оят.
**Тур сураси, 21-оят.

@bushro_tarjima


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гоҳо ғам-андуҳдан сочлар оқарди,
Баъзан ташвишлар деб кексайди жасад.
Аммо севги доим доим ёшарди,
Кўнгил гўдак қолди абадул абад.

© Аброр Мухтор Али

@bushro_tarjima


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ушбу видео Хайрулла Ҳамидовнинг каналида "Матназар Абдулҳакимнинг шедеври" сарлавҳаси билан берилибди.

Матназар Абдулҳаким ҳақида QUIZ саволларидан эшитган эдим. Шеърдаги воқеани ҳам "Заковат" да савол қилиб беришган экан.
Лекин бунчалик таъсирли деб ўйламаган эканман.

Меҳриддин Раҳматов янада таъсирли қилиб ўқибдилар.

@bushro_tarjima


Abdulqodir Samarqandiy dan repost
Исмингиз севадиган кишингиз оғзидан чиқмагунича оддий бўлиб қолаверади!

Феодор Достоевский

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Nabiy sollallohu alayhi vasallam aytadilar:

"Amallarning eng afzali mo'min birodaringni qalbiga surur olib kirish, yo uning qarzini to'lab berish, yoki unga non yegizishdir".

P.S. Qarzim yo'q, alhamdulillah. Ertalab non ham yedim.
Sizda faqat uchinchi variant qolibdi 😁

@bushro_tarjima


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
11449. Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш касалидан шифо топиб қарайсанки, кўпчилик сендан ўзиб кетибди экан...

Улардан бири Қуръонни ёд олибди, яна бири тажвидини яхшилабди. Кимдир матнларни ёд олибди, яна кимдир фанларда ўзибди...
Сен эса телефонинг қаршисида ўтираверибсан, умринг ўтиб қолибди ҳамки, сезмагансан ҳам...

(Билиб ол,) сен билан қабринг ўртасида бир ёки бир нечагина қадам қолган холос... Надомат чекиб қолмасдан олдин ўзингни бир тафтиш қилгин, чунки у вақтдаги афсус-надоматнинг фойдаси бўлмайди...

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Ҳикмат излаб (Abdurrohman Masad) dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
— هل نلتقي؟
فالبعد مزق خافتي، من بعد شوقى محرق، صدقا توقفت حياتي، في اليل هجرك أي فجر مرق…

— Биз яна учрашамизми?
Масофалар юрагимни йиртиб ташлади, ёнаётган соғинчимдан узиб ташлади, ростини айтаман ҳаётим тўхтаб қолди…

(Кўзларинг денгизида соғинч ҳиссларим чўкаяпти…)


Tasodiflarni yaxshi ko'raman rejalanganlardan ko'ra. To'g'ri u ham aslida rejalangan Alloh tomonidan, lekin baribir men uchun tasodifiy, kutilmagan-ku...)

© 𝐸𝒻𝑒𝓂𝑒𝓇𝒾𝒹𝒶'𝓈 _


QURAN.UZ dan repost
#Мақола

Юсуф сурасидан гўзал ибратлар

قَالَتِ ٱمْرَأَتُ ٱلْعَزِيزِ ٱلْـَٰٔنَ حَصْحَصَ ٱلْحَقُّ
«Азизнинг хотини: «Энди ҳақиқат зоҳир бўлди», деди» (51-оят).
Ҳақиқат эгилади, баъзан узоқ муддат ғойиб бўлиши мумкин, лекин ўлмайди.

ٱقْتُلُو يُوسُفَ أَوِ ٱطْرَحُوهُ أَرْضًا يَخْلُ لَكُمْ وَجْهُ أَبِيكُمْ
«Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқ ерга олиб бориб ташланглар, шунда отангизнинг юзи сизга холи қолади», дедилар» (9-оят).
Жасад йўқ бўлса ҳам, муҳаббат тарк этмаслигини билишмас эди.
 
إِذْ قَالُو لَيُوسُفُ وَأَخُوهُ أَحَبُّ إِلَىٰٓ أَبِينَا مِنَّا
«Ўшанда улар: «Албатта, Юсуф ва унинг укаси отамизга биздан кўра маҳбуброқлар», дедилар» (8-оят).
Улар мол-дунёга ҳасад қилишмади. Қалб тортиғи қўл тортиғидан қимматлироқдир.
Юсуф қиссасида кўйлак уч маротаба такрорланган. Биринчиси маҳзунликка сабаб бўлган. Иккинчиси бегуноҳликка далил бўлган. Учинчиси хурсандчилик хушхабари бўлган. Бугун сени маҳзун қилган нарса эртага сенга сурур бахш қилиши мумкин.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.