BUXORO.ADLIYA.UZ


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri












Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллалар экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади

“Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (53-сон, 30.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ташқи бозор талаблари асосида маҳаллалар экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади.

“Томорқа хизмати” МЧЖлар маҳаллаларга бириктирилган ҳолда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида уруғлар, кўчатлар ва бошқа зарур моддий ресурслар етказиб берилади.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан белгиланган тартибда сотиб олинади, уларнинг экспорт қилиниши ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг реализация ва экспорт қилинишида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу экинларни экиш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Унга кўра, имконияти чекланган ва кам таъминланган томорқа ер эгалари, шунингдек иш билан банд бўлмаган аҳолининг рўйхати шакллантирилади, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чоралар белгиланади.

Томорқадан самарасиз фойдаланган томорқа ер эгаларига кўмаклашувчи ташаббускор фермер хўжаликлари бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоро вилояти юридик коллежи томонидан жорий йилнинг 30 январь куни биринчи Президентимиз И.А.Каримов таваллудининг 82 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Хотирангиз қалбларда мангу" номли тадбир видеолавҳаси (31.01.2020 й)


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Интенсив боғ, токзор ва иссиқхоналар аҳолига лизинг ва кредитга берилади

“Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (52-сон, 30.01.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар қурилади ҳамда аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида берилади.

Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари агентликлар ва Жамғарма томонидан, шунингдек, агентликлар билан келишилган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Интенсив боғ ёки токзорлар – улар ҳосилга киргунча қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар – 1 йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига 7 йилгача муддатга лизингга берилади ҳамда тижорат банклари томонидан кредит ажратилиши мумкин.

Қарор билан Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ташаббускорлар мурожаати асосида туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан талабгорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади.

Рўйхат шакллангач, туман ҳокимлиги тегишли агентликларга ёки Жамғармага ёзма мурожаат қилади.

Агентликлар, Жамғарма икки ой муддатда интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг ташкилотини ёки тижорат банкини аниқлайди. Лойиҳани тасдиқлаб, туман ҳокимлигига тақдим этади.

Шу асосда, туман ҳокимлиги томонидан 10 кун муддатда интенсив боғ, токзор барпо этиш учун 10 гектардан, иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдони 10 йил муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: Виртуал адлия тизими яратилади

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида ўтказилди.

↪️ Келтирилишича, вазирлик ташаббуси билан 259 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жумладан 55 та қонун, 67 та Президент ҳужжатлари, 110 та Ҳукумат ҳужжатлари, 27 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди 2 541 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 бараварга ортди.

↪️ Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 1 365 та норматив тусдаги қарор лойиҳалари келиб тушди. 2019 йилда кўрилган чораларга асосан ҳокимликлар томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган 379 та қарорлар бекор қилинди. Бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 177 тага ёки 47 % га кўп.

↪️ Келиб тушган жами 109 мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 87 мингга яқини қонуний ҳал этилди. Мазкур мурожаатларнинг 50 фоизини шикоятлар ташкил қилади. Келиб тушган мурожаатлар сонини 2018 йил билан солиштирганда улар сони 2 бараварга кўпайганини кўрсатмоқда.

↪️ Ҳисобот даврида Адлия бўлимлари томонидан ташкил этилган шахсий ва сайёр қабулларда 46 мингдан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 90 фоизи қонуний ҳал этилди.

↪️ Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 18 мингдан ортиқ тақдимнома, 71 мингга яқин огоҳнома киритилди. Ушбу тақдимномаларнинг 15 мингдан ортиғи бевосита адлия бўлимлари томонидан киритилган.

↪️ 7,5 мингга яқин шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 бараварга, 2016 йилга нисбатан 4 бараварга ортди. 10 мингдан ортиқ шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 511 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,5 бараварга, 2016 йилга нисбатан 2 бараварга ошди.

↪️ Киритилган тақдимномаларга асосан мансабдор шахсларнинг ноқонуний 181 та ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилди, 2 минг 800 дан ортиғи бекор қилинди.
Судларга 129 млрд сўмлик 17 мингдан ортиқ даъволар киритилиб, 81 млрд сўмлик 16 мингдан ортиқ даъволар қаноатлантирилди.

Таъкидланишича, одамлар ўзгаришлар самарасини амалда сезиши, ҳуқуқ ва қонунлар ҳалақит эмас, балки ёрдам беришини англаши керак. Қонунийлик барча даражада фуқаролар ҳаёти сифатини ошириш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳар бир фуқаронинг қонун олдида тенглиги ва жамиятда қонун устуворлиги тамойилларини таъминлаш ислоҳотлар самарадорлигининг кафолатидир.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Адлия вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Соҳани тизимли ривожлантиришга қаратилган қатор режа ва вазифалар белгиланди.

Хусусан, Адлия вазирлиги – 2030 стратегиясини қабул қилиш, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида адлия органлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, “advice for business” махсус интерактив ҳуқуқий порталини яратиш, Адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, нотариат соҳасида қонун ҳужжатларини оптималлаштириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун қабул қилиш , виртуал адлия тизимини яратиш кабилар шулар жумласидандир
.

Асосийси, адлия органлари ходимлари ўз фаолиятига халол, виждонан, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиб, бундан кейин ҳам "фуқаролар адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак" деган тамойилга амал қилиш лозимлиги айтилди.

@adliyangiliklari


Huquqiy axborot dan repost
#Адлия_хабари

Коронавирусни олдини олиш бўйича республика комиссияси ташкил этилди

Президент Фармойиши (Ф-5537-сон, 29.01.2020 й.) билан Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилди.

Фармойиш билан республика комиссияси таркиби тасдиқланиб, унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Умумжаҳон, минтақавий ва мамлакат ичидаги эпидемик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, мамлакатда коронавируснинг тарқалиши ва эпидемик вазиятнинг ёмонлашиши тенденцияларини прогноз қилиш республика комиссиясининг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Фармойишга кўра, клиник ва эпидемиологик кўрсаткичлари бўйича коронавирус билан касаллангани гумон қилинган, грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликларнинг оғир шаклига чалинган беморлар кўрсатилган вирус турига мажбурий тартибда диагностикадан ўтказилади.

Шунингдек, коронавирус бўйича эпидемик осойишталиккача бўлган даврда санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида коронавирус диагностика воситаларининг зарур захиралари яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилди

“Сурхондарё вилояти таркибида ташкил этилган Бандихон тумани ҳокимлигининг ташкилий масалалари ҳамда 2020-2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (58-сон, 31.01.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилди.

✅ Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
👉 давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Бандихон туманидаги бўлинмалари рўйхати;
👉 туман ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси таркиби;
👉 Бандихон туманида 2020-2022 йилларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш ҳамда хизматлар турларини кўпайтириш Дастурнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, туманда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 30 ноябрида Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатнинг қарорлари қабул қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Адлия_хабари

Нотариал палата давлат рўйхатидан ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланган.

Шунингдек, Нотариал палатанинг таъсис Конференцияси ўтказилиб, унда Нотариал палата раиси сайланган.

Шунга кўра, Нотариал палата белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллаларда ДХМлар филиаллари ташкил этилади

“Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.

Шу муносабат билан агентликка мазкур тизимни юритиш ва уни Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва идоралараро ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Фармон билан 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат ЯИДХП ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.

Фармонга кўра, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ДХМлар филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш филиалларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Шунингдек, агентлик тузилмасида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан давлат хизматлари аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида ўрнатиладиган инфокиоскалар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Huquqiy axborot dan repost
#Адлия_хабари

“Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” Республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонга олиб кириладиган айрим транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (50-сон, 30.01.2020 й.) билан Ўзбекистонга олиб кириладиган “М” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистонга олиб кириладиган ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаш ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали ёки тўғридан-тўғри сертификатлаш органига такдим этади.

Ғилдиракли янги транспорт воситалари - ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш ҳамда махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган автомобиллар, шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар.

Экологик сертификатлаш органи томонидан мазкур транспорт воситаларининг кўрсаткичлари ифлослантирувчи моддалар ташламалари меъёрларига мувофиқлиги таҳлил қилинади.

Экологик сертификат ғилдиракли янги транспорт воситасини божхонада расмийлаштириш мақсадида божхона органига тақдим этилади.

Aризани кўриб чиқиш, экологик сертификатлаш жараёнини амалга ошириш ва экологик сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш бўйича ишларнинг қиймати томонлар келишуви асосида тузилган шартномага мувофиқ белгиланади.

Ушбу қарор 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ–5863-сон Фармонига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган “М” ва “N” тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларини фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш ман этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Адлия_хабари

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгаради

“Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар кадрларини лавозимларга тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (51-сон, 30.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди.

✅ Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:

👉 “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Шукурович Темировни эгаллаб турган лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқлаш;

👉 “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Александрович Коржиковни эгаллаб турган лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тасдиқлаш;

👉 “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Шавкат Раджабалиевич Набиевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш масалалари кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

138

obunachilar
Kanal statistikasi