Бухоро вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси расмий канали


Kanal geosi va tili: Tojikiston, Tojikcha
Toifa: Siyosat


Бухоро вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
Tojikiston, Tojikcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri




QORAKO‘L.UZ | Расмий канал dan repost
Шунингдек, ушбу жараённи қонун доирасида шаффоф, очиқлиқ тамойиллари асосида юқори савияда ўтказиш, фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Тадбирда иштирокчиларга “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида батафсил маълумотлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, сайлов қонунчилигига оид нашр этилган ва электрон шаклдаги қўлланмалар ҳам тарқатилди.
Семинар иштирокчилари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олдилар.

QORAKO'L.UZ расмий саҳифаларига аъзо бўлинг Telegram | Facebook | Youtube | Sayt






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида бир қанча касбига фидойи аёллар эътироф этилди.

"Artel" компанияси ташаббуси билан байрам арафасида ташкил этилган лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони вилоятимизнинг Ғиждувон туманида туғилган, 58 ёшли қўли қадоқ, қалби қайноқ меҳнатсевар аёл Ибодат Дудикова бўлди. У “Aмирхон-Aсила-Kомронбек” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб, «Аёллар дафтари» рўйхатларида турган 15 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган.

Кутилмаган суратга олиш жараёнида қаҳрамонимиз ҳаяжон билан ерга айниқса, ўз ишига меҳри бўлак эканлини, аёл киши истаса, ҳар қандай ишга қодирлигини таъкидлади.

#Ayolni_qadrlang #Xotin_qizlar_haftaligi

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
@buxoro_mahalla_boshqarma




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OAVda_hamkorlik
“Zo‘r TV” телеканали “Bu kun” информацион дастурида:

Оила мустаҳкамлиги учун барчамиз масъулмиз

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
@buxoro_mahalla_bo
shqarma


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал dan repost
⚡️Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

Вазирлик нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3sA3lua

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 dan repost
Маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори белгиланди

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарорига асосан, 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 110 минг сўм) миқдорида.

Батафсил

Улашинг: 👉 https://t.me/mahallavaoilainfo


Mazmun berkitilgan


Mazmun berkitilgan


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Республикадаги айни пайтдаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ва ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.

Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қандай конкурс билан танланган бўлса, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам шундай очиқ конкурс асосида, тажрибали, обрў-эътиборли, тадбиркор аёллар орасидан лавозимига қўйилади.

Яъни, маҳаллада энди яхлит тизим ташкил этилади.

Бундан буён:

- ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга;

- ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансига;

- хотин-қизлар бўйича масъул эса, аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши ишлашга жавоб беради.

Ушбу 3 та йўналиш бўйича, уларнинг аниқ молиявий маблағлари бўлади.


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси тузилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова номзоди маъқулланди.

Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига генерал-майор Абдулла Қўлдошев номзоди маъқулланди. У фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Турсинхан Худайбергенов номзоди ҳам маъқулланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OAVda_hamkorlik
«Ўзбекистон 24» телеканали «Репортаж 24» дастурида:

«Аёллар дафтари» ижроси: Аёллар бандлиги таъминланмоқда Пешкў тумани мисолида

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
@buxoro_mahalla_boshqarma


«Аёллар дафтари» ижроси: "Оғир ҳудуд"ларда аҳоли турмуш шароити яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан энг олис ҳудудларда яшовчи аҳоли вакилларининг кўп йиллик орзу-умидларини рўёбга чиқариш бўйича жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Оғир ҳудудлар рўйхатига киритилган аҳоли пунктларида энергия таъминотини яхшилаш ҳам долзарб масалалардан этиб белгиланган.

Жумладан, Ромитан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Деча" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган, "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз фуқароларга субсидия асосида сув насослари ўрнатиб берилди.

Энг муҳими — бугун одамларни рози қилиш, улар ҳаётига янгича мазмун ва ёруғлик олиб кириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ҳисобланади.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
@buxoro_mahalla_boshqarma


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OAVda_hamkorlik
“Buxoro” телерадиоканали “Kun mavzusi” кўрсатуви:

Вилоятда “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида амалга оширилган ишлар ҳамда 3-босқич рўйхатини шакллантириш бўйича олиб борилаётган хатлов жараёнлари ҳамда эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар муҳокамаси тўғрисида

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
@buxoro_mahalla_bo
shqarma



17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

67

obunachilar
Kanal statistikasi