Бухоро вилоят прокуратураси

@Buxoro_viloyat_prokuraturasi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
30.11.2019 15:37
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
234
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
3 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
29 ta repostlar
OLOT VA OLOTLIKLAR
OLOT VA OLOTLIKLAR
OLOT VA OLOTLIKLAR
19 Mar, 18:05
KOGON SHAHAR.UZ
14 Dec 2019, 08:34
2 Dec 2019, 10:04
30 Nov 2019, 15:37
Bosh prokuratura
28 Nov 2019, 15:46
@Buxoro_viloyat_prokuraturasi iqtibos olgan kanallari
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Бухоро вилоят прокуратурасида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот анжумани ўтказилди
Бундан ташқари, суриштирув ва тергов органлари томонидан 1179 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиши, шундан, 938 таси бўйича 1153 нафар шахсларнинг айбдорлик масаласини ҳал қилиш учун, айблов хулосаси билан судга юборилиши 16 млрд. 675 млн. сўмлик зарарнинг 14 млрд. 300 млн. сўми ундирилиши таъминланди.
Матбуот анжуманида иштирок этган ОАВ ва матбуот ходимлари, журналист ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар.
Анжуман якунида таклифлар ўрганилиб, тавсиявий характерга эга бўлган қарорлар қабул қилинди.
To‘liq o‘qish
Келиб тушган 27 мингдан ортиқ мурожаатлардан 15 минг таси бевосита прокуратура органларида ҳал этилган, 13 мингдан ортиқ фуқаролар бевосита қабул қилинган ҳамда 2600 дан ортиқ сайёр қабуллар ўтказилган.
Ҳисобот даврида тергови тамомланган 212 та жиноят ишлари бўйича 217 нафар шахсга айб эълон қилиниб, айблов хулосаси билан судга юборилиши, аниқланган 11.5 млрд. сўмлик зарарнинг 10.6 млрд сўми ундирилган.
To‘liq o‘qish
Маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қўлланилган 530 та қарор ҳамда 638 та киритилган тақдимномалар асосида мансабдор шахсларнинг 401 нафари маъмурий, 560 таси интизомий ва 1642 таси эса моддий жавобгарликка тортилган бўлиб, 919 нафари ҳуқуқбузарликлардан ўзини тийиш ҳақида огоҳлантирилган.
Шунингдек, судларга 5 млрд. сўмлик 137 та даъво аризалари киритилиб, судларда кўрилган 4724 та жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишларда прокурор иштироки таъминланиб, киритилган апелляция ва кассация протестлари асосида 185 та суд қарори бекор қилинган ёки қонунга мувофиқлаштирилган.
To‘liq o‘qish
Ушбу матбуот анжуманида ОАВ ва матбуот ходимлари, журналист ҳамда блогерлар прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар хусусидаги маърузани тинглаб, соҳада амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Қайд этилган даврда прокуратура органлари томонидан ўтказилган текшириш ва ўрганишлар натижаси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Жумаладан, маҳаллий ҳокимликлар, давлат органлари ва муассасаларининг қонунга зид ҳужжатларини бекор қилиш ёки қонунга мувофиқлаштириш юзасидан 681 та протестлар киритилган.
To‘liq o‘qish
Бухоро вилоят прокуратурасида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департемент ҳамда МИБ вилоят бошқармалари ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни вилоят прокуратурасида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда прокуратура органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳамда ҳудудий оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиб, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департемент ҳамда МИБ вилоят бошқармалари ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.
To‘liq o‘qish
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Орган ходимлари мени урди ва жиноятни бўйнимга олишимни талаб қилди” номли мақола юзасидан

Ғиждувон туман прокуратураси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган “Орган ходимлари мени урди ва жиноятни бўйнимга олишимни талаб қилди” номли мақола ўрганилмоқда.
Аниқланишича, 2019 йил 12 ноябрь куни Ғиждувон тумани, “Шўрча” МФЙ, “Шўрча” қишлоғида яшовчи М.Фозилова туман прокуратурасига келиб, шу куни соат 11:30 ларда вояга етмаган ўғли Ф.Тошпўлатовни 31-сонли умумтаълим мактабида танаффусда бўлган вақтида ўзини Ғиждувон туман ИИБ ходими деб таништирган “Мурод” ва “Лазиз” исмли шахслар мактаб директори хонасидан олиб кетиб, ўғлидан сув насоси ва тикув машинасини ўғирлаганлигини бўйнига олишни талаб қилиб, юз қисмига уриб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлигини оғзаки равишда билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Фозилова ариза ёзиб беришдан бош тортиб, мурожаатини Бош прокуратура ишонч телефонига қўнғироқ қилиб қолдирганлигини ва ўғли Ф.Тошпўлатовни суд-тиббий экспертизадан ўтиши учун қарор беришни сўраб, тушунтириш хати ёзиб берган.
Ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаган Ф.Тошпўлатовнинг танасида жароҳатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш учун 12.11.2019 йилда судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва шу куни унинг оғзаки мурожаати тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Шунингдек, Ғиждувон тумани, “Фришкент” МФЙ, “Шўрча” қишлоғида яшовчи А.Тошпўлатов Бош прокуратура ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, вояга етмаган, 2004 йилда туғилган укаси Ф.Тошпўлатовни 2019 йил 12 ноябрь куни Ғиждувон туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари М.Шарипов ва Л.Наимовлар уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақидаги мурожаати 18.11.2019 йил туман прокуратурасига келиб тушган.
Терговга қадар текширувда 06.11.2019 йилда Ғиждувон тумани, “Шўрча” МФЙ, “Шўрча” қишлоғида яшовчи Д.Раупованинг уйида номаълум шахс томонидан ўғирлик жинояти содир этилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ИИО ФМБ суриштирувчисининг ёзма топшириғига асосан 12.11.2019 йил Ғиждувон туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари М.Шарипов ва Л.Наимовлар тумандаги 31-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ф.Тошпўлатовни 1-сон ИИБга олиб келиб, педагог-ўқитувчи иштирокисиз суҳбат олиб борилганлиги ва ИИБ биносига келган фуқароларни кириш-чиқишларни қайд қилиш дафтарида ҳам педагог-ўқитувчининг рўйхатдан ўтмаганлиги ҳамда вояга етмаган Ф.Тошпўлатов ва ўқитувчисидан тушунтириш хати олинмаганлиги аниқланган.
Туман прокуратураси томонидан 26.11.2019 йилда Ғиждувон туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили М.Шариповга нисбатан интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун вилоят ИИБга юборилган.
Шунингдек, М.Шарипов ва Л.Наимовларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, вилоят ИИБга юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
To‘liq o‘qish
Бухоро вилоят прокурори томонидан Бухоро шаҳрида сайёр қабул ўтказилди
Бухоро вилоят прокуратураси ҳамда Ромитан туман прокуратураси ходимлари томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг бири бўлган Хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича ўтказилган тадбирдан видеолавҳа
Шунингдек, шу куннинг ўзида Б.Шукуровга нисбатан тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг 18.11.2019 йилдаги 797-сонли хулосасига кўра, Б.Шукуровнинг баданида бирон-бир тан жароҳати ёки унинг излари аниқланмаган.
Ариза муаллифи Б.Шукуров мазкур ҳолатдан норози бўлиб
05.11.2019 йилдан 15.11.2019 йилга қадар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмаган.
Бунинг сабаби сўралганда, Б.Шукуров туман ҳокими вазифасини бажарувчи У.Ғаффоров ундан кечирим сўрашини кутганлигини, бироқ У.Ғаффоров ундан кечирим сўрамагач, ариза билан мурожаат қилганлигини билдирган.
Ҳозирда Шофиркон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
To‘liq o‘qish
ФУҚАРО Б.ШУКУРОВНИНГ ВИДЕОМУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Шофиркон тумани “Шибирғон” фермер хўжалиги раҳбари Б.Шукуровнинг ижтимоий тармоқлардаги видеомурожаати 15.11.2019 йилда Шофиркон туман прокуратурасига йўллаган мурожаатига қўшиб ўрганилмоқда.
Б.Шукуров ўз мурожаатида 05.11.2019 йил соат 22:00 ларда Шофиркон туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими вазифасини бажарувчи У.Ғаффоров уни кўпчилик олдида ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, бош қисмига бир маротаба қўли билан зарба берганлигини, шунда хушини йўқотганлигини билдирган.
Ушбу ҳолатлар бўйича шу куни ҳодиса жойи кўздан кечирилганда, жиноий ҳодиса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик юз берганлигини кўрсатувчи далиллар ва излар аниқланмаган.
Шунингдек, шу куннинг ўзида Б.Шукуровга нисбатан тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг 18.11.2019 йилдаги 797-сонли хулосасига кўра, Б.Шукуровнинг баданида бирон-бир тан жароҳати ёки унинг излари аниқланмаган.
To‘liq o‘qish
Бухоро вилоят прокуратураси раҳбарияти томонидан Шофиркон туманининг Бобоато ва Бобир маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ўтказилди.