📌 Ичимлик суви таъминоти яхшиланади
Бухоро вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш мақсадида хорижий инвестициялар ҳисобидан 2022 йилгача 2 та ичимлик суви, ҳамда 2 та оқава суви тизимларини қуриб фойдаланишга топшириш мўлжалланган. Мазкур иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш йўналишлари бўйича “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” Давлат унитар корхонаси лойиҳа ташкилотичиси этиб белгиланган.
Ҳозирги кунда 1-устувор йўналиш, яъни Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Ромитан, Жондор, Пешкў ҳамда Қоровулбозор туманлари ичимлик сув таъминоти, шунингдек Ғиждувон, Ромитан, Қоракўл, Олот ва Қоровулбозор туманлари марказларини оқава тизими билан таъминлаш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилган бўлиб, “Осиё инфратузилмавий инвестициялар” банки томонидан 385,0 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилди.
Худди шунингдек 2-устувор йўналиш: Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманлари аҳолисининг ичимлик сув таъминоти ва Пешкў, Вобкент, Жондор, Шофиркон, Когон ҳамда Бухоро туманлари марказларини оқава сув тизимлари билан таъминлаш ишлари бўйича ҳам техник-иқтисодий асослар тайёрланмоқда.
Лойиҳалар амалга оширилгач, вилоятда барча аҳоли пунктлари марказлашган тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
📥 Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube