Buxoro shifokori gazetasi(uyda qoling)


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


📰Бухоро шифокори газетасини мунтазам кузатиб боринг! 📰

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили, Республика урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шуҳрат Турсунович Мухтаров иштирок этди.




Бугун эрталаб соат 9.00 да вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида бошқармага янги тайинланган раҳбар Ғафур Нормуродович Саидовнинг ишга киришиши ва собиқ раҳбар Илҳом Исломович Нарзиевни ишдан кузатишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М. Ҳамроев очиб берди ва Ғ.Н. Саидовни бошқарма аппарати ходимларига таништирди. Шунингдек, у И. Нарзиевнинг раҳбарлик давридаги хизматлари, у бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли ўз хоҳишига кўра ариза ёзиб, вазифасидан озод этилганлиги ҳақида гапирди.
















AvangardUZ dan repost
***
Бу дунё бир ажиб ердир, муҳаббат бор, саодат йўқ.
Муҳаббатдан пайдо минг хил жиноят бор, адолат йўқ.
Бу дунёда керак билсин адолат излаган инсон
Бу йўлда кўп балолар, кўп мусибат бор, шикоят йўқ.
Адолат соҳиби вақти ибодатда шаҳид бўлди,
Адолат қонуни шундай: шаҳодат бор, маъният йўқ.
Неданки қиймати ҳеч бир кафанлик этмаган жойда
Арзимас неъмат устида рақобат бор, хазолат йўқ.
Агар инсон ўзин тупроқдан устун билди, шайтондир,
Такаббур-чун қиёматда мазаммат бор, шафоат йўқ.
Ҳайфсан, эй бани одам, уйғон тез хоби ғафлатдан,
Ибодат бодасин нўш айла, лаззат бор, касофат йўқ.
Тамоми неъмати дунё булут мисоли фонийдир,
Ичи бўш, суръати тез, балли, сурат бор, хасолат йўқ.
Жаннат боғини алмашма дўзах ўти диёрига,
Бу янглиш бир тижоратдир, хасорат бор, ғанимат йўқ.
Тилингда Аллоҳим, дейсан, дилингга шайтон ин қурмиш,
У тил Аллоҳни зикр этса, бўлар қалбинг зиёратгоҳ,
Санинг қалбинг фазосида саёҳат бор, зиёрат йўқ.
Санга бир вақт бўлиб Аллоҳ нафас этса чиқиб жонинг,
Кунинг битган бўларди, бас,
далолат бор, садоқат йўқ.
Ўтар ойлар, ўтар йиллар, тафаккур вақтидир Элшан,
Нафаслик ожиз умрингда ҳақорат бор, замонат йўқ.


AvangardUZ dan repost
🟢 Элшан Хазар – 1973 йилда Боку шаҳрида туғилган. Нафис санъатлар университетида таҳсил олган. 1992 йилдан халқона шеърлари билан танила бошлаган. Муаллифлик қўшиқлари ижрочиси ва кино актёри сифатида ҳам танилган.
Қуйида озарбайжонлик шоир Элшан Хазардан бир ғазал ўқийсиз.
Беназир Муҳаммад ўгирмаси.


BUXORO.UZ | Расмий канал dan repost
⚡️ Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Саидов Ғафур Нормуродович вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
44 ёшли Ғафур Саидов 2000 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди. Бухоро вилоят онкология диспансери бош врачи, Республика нейрохирургия илмий маркази директори ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У шу кунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | Buxoro TV


Sog’lom turmush tarzi markazi - uyda Siz bilan dan repost
ВЕЛОСИПЕД ОЗИШ УЧУН ЖУДА ФОЙДАЛИ!

Велосипед тананинг деярли барча қисмларини машқ қилдириш учун жуда яхши восита. Велосипедда юрганда сон ва оёқ мушаклари, қўл мушаклари, қорин бўшлиғи мушаклари ҳаракатланади. Энергия истеъмоли нуқтаи назаридан велосипед ҳайдашни югуриш, аэробика ва рақсга солиштириш мумкин.

Велосипед ҳайдаш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди ва метаболизмни тезлаштиради. Велосипед варикоз томирларининг олдини олишда ҳам жуда фойдалидир.

Велосипедни юрак-қон томир машқлари дейиш ҳам мумкин. Бир соатлик ҳайдашда ўртача 480 калория сарфланади. Велосипеднинг бир дақиқасида интенсивликка қараб 5 дан 8 калория йўқотасиз. 10 дақиқали велосипедда 80 калория ёниши мумкин.


Sog’lom turmush tarzi markazi - uyda Siz bilan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Будьте примером


Sog’lom turmush tarzi markazi - uyda Siz bilan dan repost
❤️Юрак учун фойдали маҳсулотлар

🧄Саримсоқ томирларга яхши таъсир кўрсатади ва юрак-томир касалликлари хавфини камайтиради. Ҳар куни бир бўлак саримсоқ ейиш керак. Бундан аввал уни яхшилаб эзғилаб олиш лозим.

🐟Балиқ ва балиқ ёғи тромблар ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатади, уларда сақланувчи омега-3 ёғ кислоталари юқори даражадаги антиоксидант хусусиятларга эга. Балиқни буғда ёки грилда пишириб истеъмол қилиш тавсия этилади.

🥜Ёнғоқ ва фундук омега-3 кислоталари, Е витамини, магний ва клетчаткага бой. Ҳафтада уч мартагача фундукдан 6-7 дона, ёнғоқдан эса 2-3 дона ейиш керак.

🌾Сули, жавдар ва кепакли буғдой уни В ва Е витаминлари эвазига соғлиққа ижобий таъсир кўрсатади.

🍵Кўк чой эса антиоксидант хусусиятларга эга полифенолларга эгалиги ҳисобига юрак-томир касалликлари ривожланиши олдини олади.


Noma’lum dan repost
Короновирусни бошидан ўтказган одамнинг кун тартиби, овқатланиши, жисмоний фаоллигини ташкил этиш бўйича ТАВСИЯЛАР


🛏 Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий ҳолат. Чунки касаллик енгил кечса ҳам, ўз асоратини ташлаб кетади. Баъзиларда ўпканинг шикастланиши фиброз кузатилади, яъни норомал тўқима ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллайди. Енгил даража бўлса, озгина чандиқ қолиши мумкин ва буни бемор тузалганидан сўнг билмаслиги мумкин. Лекин катта ўчоқ зарарланса, ҳансираш кузатилади.

📈 Шунинг учун уй шароитида ёки амбулатор шароитда реабилитация жараёнини олиб боришингиз керак. Реабилитация жараёнини нафас машқларидан бошлаш керак. Кунига 10-15 минутдан бошлаб секин-аста кўпайтириш керак.

🏃🏻‍♂️ Жисмоний фаолликнинг энг муҳим принциплари — бу мунтазамлик ва юкламаларни боқичма-босқич ошириб бориш, яъни ҳафтада 2 соат ёки ундан кўпроқ вақт кетма-кет шуғулланишдан кўра, ҳар куни 10 дақиқалик машқларни кун давомида такрорлаб туриш фойдалироқдир. Онангиз аҳволларига қараб ётоқда ва ўтириб бажариладиган машқларни Сизнинг ёрдамингизда бажаришлари мумкин.

❗️Нафас машқлари билан бирга юриш ҳам тавсия этилади. Аввал хона атрофида, сўнгра аста-секин ҳудудни кенгайтириш мумкин. Сўнгра ҳовлига ёки кўчага чиқишлари мумкин. Ҳолсизликда уларга ҳамроҳлик қилишингиз тавсия этилади.

Жисмоний зўриқиш келтирувчи ишларга тўлиқ тузалмагунча ўтиш тавсия этилмайди. Улар кун тартиби ва овқатланиш тартибларига риоя қилишлари зарур.

⏳ Соат 23:00 дан кеч бўлмаган вақтда ётиб, яхши ухлашлари керак. Дам олиш иложи бўлса, кун давомида хам дам олишлари мумкин. Уйқуни ташкил этишда ундан олдин хонани шамоллатиш зарур. Компьютер, смартфондан фойдаланмаслик, ётишдан олдин бир неча соат телевизор кўрмаслик жуда мухимдир.

🥗 Тўғри овқатланиш тамойилларга кўра, меъёрдан ошмаган ҳолда ҳамма нарса ейиш мумкин. Оқсилга бой маҳсулотлар, витаминлар, микроэлементлар рационда бўлиши керак.

🚫 Чегараланиш фақат ўта ёғли ва ширин маҳсулотларда бўлиши керак.

📝 Тўғри тузилган кун тартиби, меҳнат ва дам олиш режимини сақлаш, кўпроқ очиқ ҳавода бўлиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик касалликдан тез ва асоратсиз тузалишига ҳамда касалликка қарши курашиш қобилиятини ошишига олиб келади.






Noma’lum dan repost
🖥 Озиш учун офис бадантарбиясини қандай ташкиллаштириш мумкин?

🧑🏻‍💻Офис ишчисига таҳдид солувчи хавф – организмнинг бутун тизимини ишдан чиқарувчи гиподинамия. 8-10 соатлаб компьютер қаршисида ўтириб, кам ҳаракат қилганимиз боис энергия нотўғри тақсимланади ва ортиқча вазн шаклида тўпланади.

🏃‍♀️Ҳар икки соатда бадантарбия машқларини бажаринг ва компьютер қаршисидаги ҳар 45 дақиқалик ишдан сўнг кичик танаффус қилишни унутманг.

📱Кўпроқ ҳаракатланишингиз учун столдаги предметларни ўзингиз учун максимал ноқулай ҳолатда жойлаштиринг. Масалан, степлер стол остида, телефон столнинг узоқ бурчагида ва ҳ.к. Умуман, смартфонни четга суриб, иш вақтида ўзингизни фаол тутинг.

🏋️Ишдан ташқари вақтда спорт билан шуғуллансангиз ҳам, офис бадантарбиясидан қочманг. Албатта, биргина бадантарбиядан озиб қолмайсиз, шундай бўлса-да, у сизнинг асосий иш кунингиз мазмунли ўтишини таъминлайди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

94

obunachilar
Kanal statistikasi