Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни
Дархақиқат, бугун юртимиз бўйлаб қўшалоқ байрам кенг нишонланмоқда. Бош қомусимизнинг 27 йиллиги ҳамда бободеҳқонимнинг касб байрами бирга нишонланмоқда. Бунинг ҳам ўзига яраша бир ҳикмати бўлса ажаб эмас.
Бу йил деҳқонларимиз буғдойни ҳам, пахта режасини ҳам ортиғи билан адо этиб, эл юрт олдида юзлари ёруғ бўлди. Бугун ҳар қанча байрам қилсалар ярашади.Қилинган мехнатнинг ортидан айтилган яхши гаплар, эътироф ҳамиша инсонни улуғлаб, кўкларга кўтаради.
Бир қарич ерни қадрига етиб мехнат қилган фермерлар, туни билан мижжа қоқмай ғўза ноҳолини ўз боласидек парваришлаб, суғорган сувчилар, тракторчилар, теримчию ишчилар, тупроқни зар билган бободеҳқоним, ғаллакору пиллакорларимиз, боғбону соҳибкорлар қўйинчи шу соҳанинг барча азиз меҳнаткашлари бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин. Сизларнинг ҳалол мехнатингиз, тўккан пешона терингиз туфайли хонадонларимиз кўркам, дастурхонларимиз тўкин- сочин, ҳалқимиз тўқ.
Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни, соҳа вакилларини қўшалоқ байрам билан самимий қутлайман. Ҳамиша эл- юрт назарида, дуосида бўлинг
БАЙРАМ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН.
Туман ҳокими
Акмалхон Мадиев.
@chinozhayoti Каналидан