Жиноятни жиловлаш керак
БАНКАДА САҚЛАНГАН ОҒУ
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди биносида А.Ф га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Иш ҳужжатларига кўра “Уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш ҳақидаги қарор”га асосан Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Рамадон” маҳалла фуқаролар йиғини, “Самарқанд” кўчасида яшовчи А.Ф.нинг хонадони кўздан кечирилганда унинг хонадони балконида жойлашган шкаф ичида уч литр хажмдаги банка ичига солинган жами вазни 54,7 грамм бўлган ўзига хос ўткир хидли, яшил рангли, “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақланаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг хулосаси ҳам буни “марихуана” эканлигини тасдиқлаган.
Судланувчи А.Ф. судда айбига иқрорлик билдириб, ИИБ ходимлари икки нафар холисларни олдида ундан уйида ноқонуний нарсалар бор ёки йўқлигини сўрашганлиги, шунда у уйини балконида жойлашган шкаф ичидан уч литр ҳажмдаги банкада бўлган наша моддани олиб чиқиб берганлиги, 3 литрли банка ичидаги нашани иштирок этаётган холисларнинг гувоҳлигида оқ рангли полимер сумкага солиниб, экспертиза текшируви учун олинганлиги, уйидан аниқланган нашани уйини яқинидаги коллеж ёнидаги ариқ бўйидан юлиб олиб келиб 3 литрли банка ичига солиб қўйганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлиги, қилган ишидан пушаймонлигини, бошқа бундай ишларни қилмасликка ваъда беришлиги, оилавий аҳволини оғирлиги, оилада ўзи ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб кўрсатма берди.
Суд, судланувчи А.Ф. га нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига мувофиқ унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилали эканлигини, маҳалладан ижобий тавсифланганлигини, қарамоғида 3 нафар фарзандлари борлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасига мувофиқ, унинг ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб топиб, унга нисбатан 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топди.
Мухтор ҲАКИМОВ,
суд раиси,