Тарихимизни ўрганамиз
ШАЙХ САЙЙИД ЖАЪФАР БАТТОЛ ҒОЗИЙ
Халқ тилида Саидғози бува деб юритиладиган қабристон номи ҳақида.
1991 йилдан халқаро Амир Темур илмий экспедицияси раҳбари Фахриддин ака Ашрафхўжаевнинг таъкидлашларига кўра Шайх Саййид Жаъфар Баттол Ғозий ҳақидаги бир ривоятда у Амир Темурдек давлат бошлиғи ва саркардага ғойибона руҳониятли пирлик вазифасини ўтаган.
Дарҳақиқат, Амир Темурнинг жаҳон сиёсати майдонида жавлон уришида хусусан Саййид Жаъфар Баттол Ғозий Амир Темурга ғойибона пирлик қилган.
... Юртингни обод эт, ўтганларни эсдан чиқарма. Шунда барча душманларинг оёғинг остида бўлгай, деб уқтирган эканлар... Лой жангидан сўнг Амир Темур садоқатли лашкарлари, амирлари ҳурмати учун мақбара қурдирган ва бу ерга ҳам Саййид Жаъфар Баттол Ғозийга атаб қадамжо-мақбара қурдирган экан.
Ана шундан кейинги Амир Темур ҳарбий юришларида доимо ғолиб чиққани тарихий хақиқатдир. Шунингдек 1380 йили Тўхтамишга қарши жанглардан олдин Амир Темурнинг тушида унга душманлари устидан қандай ғолиб келиш усуллари-ю, услубларини аён ва баён этган.
Кунлардан бир кун Соҳибқирон Амир Темур буюк ҳарбий ғалабаларидан сўнг Чинос қалъасини обод этиш билан биргаликда шайх Саййид Ғозийнинг муборак қабрларини зиёрат этиб дуо-ю тиловатлар қилиб уни таъмирлашга ихтиёр этадилар. Вақф ерлари маблағлари ажратадилар. Мақбара таъмирланиб бўлингач етим-есирлар, бева-бечаралар, мусофир-у мискинларга назру ниёзлар улашадилар. Ҳазрат Соҳибқирон бир туш кўрадилар. Тушларида шайх Саййид Ғозий оқ либосда жуда мамнун ҳолда кўринадилар. Темурбек Шайхга салом бериб, унга яқинлашадилар. Шайх уларга шундай дейдилар: “Улусни бир жон қилиб обод қилиш меҳнат. Бу ҳам ибодатдир. Сиз солдирган иморатдаги ҳар бир ғишт, боғ- роғлардаги эктирган ҳар бир дарахт ҳам саловат айтмоқда. Сиз уч нарсага эътибор беринг. Биринчиси: тан соғлиғи-озодлик учундир. Иккинчиси қалб соғлиғи ибодат учундир. Учинчиси Ватан осойишталиги — мардлик ва адолат учундир. Шунингдек, ватанни фақат олий ҳимматли, қалбида Аллоҳнинг ишқи мавжуд кишигина обод эта олади”, дейдилар.
Шайх Саййид Баттол Ғозий сўзларини давом эттириб: Ватан кушандаси — хоиндир (сотқин), илм кушандаси — ғафлатдир! Сиз Темурбек ички ва ташқи хоиндан сақланинг. Порахўр каззобдан улусни сақланг. Шухратли, олий, адолатли, маъмурий иморатлар (бу ерда: амирлик давлати маъмурий бинолари) қуринг, бу сизга бахт келтиради.
“Ана энди туринг бўтам. Аллоҳ сизга доимо ёр бўлсин. Тўхтамиш сизнинг оёғингиз остидадур. Бу йўл машаққат ва синов йўлидир. Ҳеч қачон толманг”
Маълумки, тарихий манбаларда Тўхтамишга қарши хал қилувчи юришдан олдин Темурбек ана шу даврларда Чинос қалъасини обод этишга азму қарор қилган эди. Бўрибой Аҳмедовнинг “Амир Темур” романида келтирилишига кўра “1390 йили октябрь ойлари бошланган эди. Амир Темурнинг катта қўшини Хўжанд сувидан ўтиб, Чинос билан Порсин ўртасида қишлади”, деб келтирилади.
Умар Али Сайидий
мустақил изланувчи