Дунё бўйлаб янги вирус тури тарқалмоқда
Исроил ва Швейцарияда маймун чечагига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар тасдиқланди. Бу касаллик аниқланган давлатлар сони 14 тани ташкил этмоқда.
ЖССТ илк бор 7 май куни Буюк Британияда ушбу касалликни қайд этди — Нигериядан қайтган сайёҳда касаллик аниқланган. 29 апрел куни унинг терисида тошмалар пайдо бўлган, 4 май куни у Британияга қайтганида шифохонага ётқизилиб, иҳоталанган.
Шунингдек, Бельгия маймунчечак билан касалланганлар учун 21 кунлик мажбурий карантин жорий этган биринчи давлат бўлди.
Якунланган ҳафта давомида АҚШ, Канада, Испания, Португалия, Франция, Италия, Швеция, Бельгия, Нидерландия, Греция ва Австралия мамлакатлари ўз ҳудудида ушбу касаллик тарқалаётгани ҳақида хабар берганди.
Ўзбекистон расмийлари хабарига кўра, мамлакат ҳудудида маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган.
👉
@chust