@markdownrobot dan repost
Шу кундан бошлаб ўқитувчи болаларга нафақат адабиёт, она тили ва математикани, балки эзгулик, меҳр-оқибат ва раҳму шавфқатни ҳам ўргата бошлади. Орадан бироз вақт ўтиб, ўқувчимиз мўътадил ҳаётга қайта бошлади. Ўқув йили ниҳоясига бориб, у энг аълочи ўқувчиларнинг бирига айланди.
Ўқитувчи ҳар доимгидек, барча ўқувчиларни бирдек яхши кўришини айтса¬да, энди у фақат ҳалиги ёмон кўрган ўқувчисини яхши кўрар ва қадрлар эди.
Бир йилдан сўнг ўқитувчи бошқа болаларга дарс беришни бошлади. Бир куни кутилмаганда унинг қўлига бир мактуб келиб тушди. У ўша собиқ ўқувчисидан келган эди. Мактубда «Сиз ҳаётимдаги энг яхши ўқитувчим бўлдингиз», деган гап катта ҳарфларда ёзилган эди.
Орадан яна беш йил ўтиб, ўқитувчи собиқ ўқувчисидан яна бир мактуб олди. Унда ўқувчиси коллежни тугатгани ва баллар бўйича коллежда энг аълочи ўқувчилар ичида учинчи ўринни эгаллагани ва ҳалигача ўша мактабдаги ўқитувчисини энг зўр ўқитувчи деб билиши ёзган эди. Яна тўрт йил ўтди. Ўқитувчи бу галги мактубда: «Қийинчиликларга қарамай, университетни аъло баҳолар билан битириш арафасидаман... Сиз ҳаётимдаги энг яхши ўқитувимсиз» деган сўзларни ўқиди. Тўрт йилдан сўнг яна бир хат келди. Бу сафар ўқувчи университетни тугатганидан сўнг билимларини ошириш учун яна ўқишни давом эттираётгани ҳақида ёзган эди. Хатнинг сўнгида ўқувчининг исми шарифи олдида «Доктор» деган сўз ҳам турарди. Олдинги мактублар каби бу хатда ҳам муаллиф мактаб давридан бери қанчадан¬қанча катта¬кичик, турли¬туман ўқитувчилардан таълим олган бўлишига қарамай, «Сиз энг яхши ўқитувчимсиз», деб ёзишни унутмаган эди.
Кейинги мактубларнинг бирида у отаси икки йил олдин вафот этгани, яқинда уйланмоқчи эканини айтиб, ўқитувчидан одатда куёвнинг онаси ўтирадиган жойда ўтириб, дуо қилиб беришини илтимос қилди. Ўқитувчи таклифни қабул қилди.
Тўй куни ўқитувчи ҳалиги бир¬иккита кўзи тушиб қолган билакузукни тақиб, марҳума она фойдаланган ва уни эслатадиган атирни сепиб келди. Ўқувчи муҳтарама муаллимаси билан кўришар экан, ўзи учун азиз бўлган хуш ифорни туйиб, тўлқинланиб кетди ва: «Менга ишонганингиз учун ташаккур. Эътибор топиб, керакли инсон бўлишга ҳамда ўз кучимга ишонишга ва яхши билан ёмонни ажратишга ўргатганингиз учун Сизга минг раҳмат», деди.
Ўқитувчи кўзларида ёш билан шундай деди: «Адашдинг, болам. Аслида буларнинг ҳаммасини сен менга ўргатдинг. Мен сени танимасимдан олдин қандай дарс бериш кераклигини билмас эдим. Раҳмат сенга, азизим...»