БАЛИҚ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!
Балиқ олаётганингизда аввало уни танлай билиш лозим, янги тутилган, сархил балиқнинг эт қисми оқ ёки нимпушти, турига қараб қизил рангда бўлади. Балиқ танлаганда бармоқ билан танасига босиб кўринг, эзганда худди резинка сингари ўз ҳолига дарров қайтса, у янги. Яна ҳидига ҳам аҳамият беринг, ўткир ҳидли, гўшти яшил ёки сарғиш бўлса, яқинлашманг. Балиқнинг гўштидан ташқари унинг мойи ҳам организм учун кони фойда ҳисобланади.
Балиқ мойидаги D витамини организмга кальций ва фосфорнинг ўзлашишини фаоллаштиради. D витаминисиз кальцийга бой маҳсулотлар ҳам фойдасиз бўлади. Айниқса, қиш мавсумида. Чунки D витамини қуёш нури таъсирида организмга синтезлашади. Бундан ташқари, D витамини асаб системасини тинчлантиради ва тутқаноқ тутиб қолишидан асрайди.
Балиқ мойидаги ретинол йиринглаган ярани даволайди.
Ретинол — А витамини кўз, шилимшиқ безлар, шиллиқ пардалар, тери қоплами, соч илдизи, тирноқ қатлами ва жароҳатли органлар учун тенгсиз шифобахш элементдир. Маълумки, юқорида келтирилган организмларда А витамини етишмаслиги оқибатида қуруқлашиш, ёрилиш, яллиғланиш ва пўст ташлаш ҳолатлари кузатилади. Бу ҳолатдан қутулиш учун эса сизга балиқ мойи ёрдам беради. Ҳаттоки газаклаган, йиринглаган жароҳатни даволаш учун ҳам бу мойдан фойдаланиш мумкин. У йирингни тозалаб, жароҳатнинг тез битишига ёрдам беради.
Соч ва тирноқларни ўз ҳолига қайтариш учун ҳам балиқ мойидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ундан ҳар куни 1 маҳал, ухлашдан олдин соч ва тирноқларингизга ниқоб тортсангиз, кифоя.
А провитаминининг ёрдами билан танадаги аллергияни ҳам даф қилиш мумкин. Бунинг учун аллергия тошмаларига балиқ мойи суртсангиз, ундан халос бўласиз.
(давоми бор)
Аброр Алижанов, РШТЁИМ Наманган филиали директори.
(SALOMATLIK SABOQLARI👇)
➥https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg