DADO.UZ | Uyda qoling


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Bloger, SММ, Barcafans.uz сайти асосчиси, Penalti.uz вице президенти Дадахон Хасанов телеграм канали.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


2022 йил мен учун жуда ҳам омадли ва барокотли келди. Aлҳамдулиллаҳ!
Янги иш, янги жамоа, Президентимиз билан икки марта учрашув, танловлардаги ғалаба, республика топ ёшлар етакчилари орасига кириш, рағбатлантиришлар, янги мошина... жуда ҳам кўп яна давом эттиришим мумкин. Хуллас янги 2023 йил бунданда омадли ва зафарларга бой келсин. Янги йилда дуо, меҳнат, ҳаракат ва янги марралар сари интиламиз.
Aввало тинчлик ва соғлик, қолгани мана бўляпти, минг шукр. Байрам муборак азизлар!

@dadaxon_xasanov


Тугатилган Спортни ривожлантириш вазири Икрамов Адҳам Ильхамович Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси этиб тайинланибди.

Энди катта эҳтимол билан Алишер Садуллаев Ёшлар сиёсати ва спорт вазири этиб тайинланиши мумкин. Шахсан мен шуни кутяпман.

@dadaxon_xasanov


Президентнинг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилди ва Вазирлар Маҳкамаси тизимида 2023 йил 1 январдан "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" ташкил этиладиган бўлди.

@dadaxon_xasanov


Расул Кушербаев депутатлик мандатини топшириш жараёнларини бошламаган бўлса, уни фикридан қайтишга чақираман!

Бу жамиятда Кушербаевдек инсонлар кўпайиши керак, камайиши эмас!

@dadaxon_xasanov


▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓ 97%




Xushnudbek.uz dan repost
Троллар фабрикасини расмийлаштиришмоқчими?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ички ишлар вазирлиги томонидан жуда қизиқ ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ундаги битта банд эътиборимни тортди. Келинг, яхшиси Сиз ҳам ўқиб кўринг:

https://regulation.gov.uz/uz/document/16692

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

«Й Ў Л Х А Р И Т А С И»

Тадбир номи:

9. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари, Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва кўнгилли ёшлар иштирокида ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этиш, улар ёрдамида ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаш ҳамда тармоқ фойдаланувчиларини уларнинг таъсир доирасига тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида билдирилаётган салбий фикрларга муросасизлик муҳитини яратиш.

Бажариш муддати:

2020 йил 1 майдан бошлаб доимий

Масъул ижрочилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (Саъдуллаев)
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Мажидов)

===

Ажойиб, шундай эмасми? Троллар фабрикасига шон-шарафлар бўлсин!!!

Изоҳ: мазкур ҳужжат лойиҳаси бўйича Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев билан боғландим, унинг айтишича Иттифоқнинг ушбу лойиҳани ишлаб чиқишга мутлақо алоқаси йўқ, улар кеча бу бандни расман рад этган ҳамда лойиҳадан чиқариб ташлашни сўрашган.


👉 @xushnudbek 👈


​​​​Яхши хабарлардан

Эронда коронавирусдан тузалганлар сони айни пайтдаги касалланганлар сонидан деярли икки бараварга ошиб кетди (суратда яшил рангда белгиланган). Ҳар куни тузалаётганлар сони янги касаллардан кўплиги туфайли бу кўрсаткич ортиб бормоқда.

Швейцарияда ҳам тузалганлар сони айни пайтдаги касаллар сонидан ошган (суратда яшил рангда белгиланган). Бу ерда ҳам ҳар куни тузалаётганлар янги касаллардан кўп. Иккала давлатда ҳам кунлик касал юқтириш темпи пасайган.

Германия ва Испанияда тузалганлар сони 60 мингдан ошган (суратда кўк рангда белгиланган). Германияда бир неча кундан буён айни пайтдаги касаллар сони камаяётган бўлса, Испанияда ҳам бир неча кунлик секинлашиш ортидан камайишни бошлаган.

Ёмон хабарлардан - Буюк Британия ва Туркия янги ўчоқларга айланиб бормоқда. Улар сафига Россия ҳам қўшилиши мумкин.

@dadaxon_xasanov


😞 Оғзидан билиб-билмай “Жувонмарг бўгур!” деган жумла чиқиб кетади-да, яна боласига бирон кор-ҳол бўлса, “Вой болам!” деб фиғон чекади...
Ғамхўр, меҳрибон, тилига эътиборсиз ота-оналар...

Каналга аъзо булинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVhrxg8ak_NJ9h23g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида расмий маълумот берилди

@dadaxon_xasanov


Хуш хабар!

Бухорода 4 нафар, Хоразмда 1 нафар коронавирусга чалинган беморлар тузалишди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг жами сони 66 нафарга етди.

@dadaxon_xasanov


Фидокорлик чўққиси - ерга эгилиб турган болада.
Одоб чўққиси - дўстининг устига чиқишдан олдин пойафзалини ечган болада.
Ҳайрат чўққиси - бу иккови ўзи нима қилишяпти?! 😳

@dadaxon_xasanov


Инсон ўзининг виждонидан ҳеч нимани яшира олмайди

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter


Депутатлар келади-кетади.
Халқ эса қолади.


@dadaxon_xasanov


​​Тўғри ва бехато ёзишни ўрганамиз.

p/s: Расм Фарҳод бозори олдида олинган

@dadaxon_xasanov


Расм Фарғона вилояти Бағдод туманидаги дорихоналардан бирида олинган.
Ҳозир халқимиз учун бирлашиш, жипслашиб ҳаракат қилиши керак бўлган кунда четда турмай, шундай ташаббус кўрсатаётганлардан Аллоҳ рози бўлсин.


Хозир ўлган онасининг сумкасини елкасига осиб олган. Пойафзалини опаси билан бўлишган. Охирги мулки ўлароқ унинг қўлидан маҳкам тутган.
Сиз қандай муаммонгиздан шикоят қилиб юрибсиз ўзи!?

@dadaxon_xasanov


Мен ҳам, сиз ҳам, биз. ҳам бир кун йўқ бўламиз. Ахлоқимизни чиройли қилайлик, йўқлигимизда ўрнимиз билинсин!


⚡️⚡️⚡️2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 833 нафарни ташкил қилмоқда.

@dadaxon_xasanov


Ҳаммага салом. Биламан ҳамма уйда, ҳамма зерикди, ҳамма хоҳлаган пайтида кўчага чиқиб кетишни, хоҳлаган жойига бемалол бориб келишни, чойхоналарда дўстлар даврасида ўтиришни, ёки бўлмасам қадрдон уқув масканида, шунингдек севимли иш жойида одатдагидек хавотирсиз яшашни соғинди. Ҳа, бу #коронавирус ( #covid-19 ) деганлари бутун дунёни, олайлик юқорида тилга олган ҳолат ва вазиятни инсониятдан тортиб олишга интилмоқда. Жон Ҳопкинс университетининг айни дамдаги маълумотига кўра, дунё бўйича #covid-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 1 миллиондан ошиб, айни дамда 1 119 109 нафарни ташкил этмоқда. Бу рақамлардан 226 873 нафар бемор соғайишга улгурган бўлса, 58 955 киши еса вафот этди. Ушбу вирус дунёнинг 181 мамлакатига, шунингдек бизни давлатимизга ҳам кириб келди. Албатта, аввало давлатимиз #коронавирус га қарши курашиш бўйича жуда катта эътибор бериб зарур чораларни кўрмоқда. Ҳозиргача 241 нафар ҳамюртларимиз ушбу вирусни юқтириб курашишмоқда. Булардан 25 нафари аллақачон вирусни енгиб тузатишган бўлса, 2 нафари таслим бўлиб вафот этишди. Аллоҳ раҳматига олсин. Қолганлари эса курашишяпти. Уларга эса тун-у кун шифокорларимиз қарашяпти, Аллоҳ ўзи уларга куч ва мадад берсин..

Юртимизда ҳозир карантин эълон қилинган. Барчамиз унинг қоидаларига риоя қилсак, иншаалоҳ енгиб ўтамиз. Бу барчамиз учун, бутун дунё инсонияти учун Аллоҳ томонидан берилган синов. Ушбу синов орқали бизда ҳали яхши инсонлар, яхши амаллар ва хайр-у эҳсонлар борлигини сезяпмиз. Бир тарафдан салбий жиҳати кўп, аммо бошқа ракурсдан қарасак бу инсониятни ўзлигини англашга катта дарс бўляпти. Дўстлар уйда қолиб ўзингизни, оилангизни ва бутун дунёни қутқаринг. Бу #синовли кунлар, иншаллоҳ тез орада ўтиб кетади.

#уйда_қолинг #биз_албатта_енгамиз 🤟

@dadaxon_xasanov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

63

obunachilar
Kanal statistikasi