Дарвеш Бува Жоме Масжиди

@darveshbuva Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Тошкент вилояти Қибрай тумани
🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
moder


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
moder
Indeksga qo‘shilgan
21.06.2019 05:31
reklama
Social Energyda QORA JUMA
Katta kanallar tarmog'ida chegirmalar 80% gacha!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
824
ta obunachilar
~630
1 ta e’lon qamrovi
~2.7k
kunlik qamrov
~4
ta e’lon 1 kunda
76.5%
ERR %
0.95
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
70 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
50 ta repostlar
ТОПИШМОКЛАР
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Fitrat.uz
13 Aug, 12:14
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
Ar-Rohman.uz
@darveshbuva iqtibos olgan kanallari
Fitrat.uz
13 Jun 2019, 19:00
Fotiha.uz
13 Jun 2019, 19:00
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
#ЗИКР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қайси бир қавм Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиб ўтирар экан, фаришталар уларни қуршаб оладилар, уларни раҳмат ўраб олади, устларига сакинат-сокинлик тушади ҳамда Аллоҳ таоло Ўз ҳузуридаги фаришталар ичида уларни зикр қилади»

(Имом Муслим ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
​​Она боласига: "Агар овқатингни ҳаммасини есанг сени сайр қилдириб келаман", деди. Бола овқатини тўла еб бўлгач: "Онажон! Қани сайрга кетдик", деди. Онаси: "Вақт кеч бўлиб қолди. Ташқарида арвоҳлар бор, улар ёш болаларни ейди. Биз ҳозир ташқарига чиқа олмаймиз", деб жавоб берди. Бола онасининг жавобидан маҳзун ўтирган эди, ташқаридан болаларни кулги ва ўйинлари овози эшитилди....

Бола улғайгач мактабга борди. Ўқитувчи: "Кимнинг одоби яхши бўлса, ҳафта охирида уни экскурсияга олиб бораман", деди. Бола экскурсияга бориш мақсадида бор кучини ишга солди. Ҳафта ниҳоясига етгач бола ўқитувчисидан: "Сайр қилгани қачон борамиз?" деди. Ўқитувчи: "Қанақа сайр ҳақида гапиряпсан!" деб жавоб берди....

Уйда дарс қилиб ўтирган эди, отасини бу ҳолатни кўриб: "Агар имтиҳонлардан яхши ўтсанг мен сенга ажойиб велосипед олиб бераман", деди. Йил якунлангач имтиҳондан аъло баҳоларга ўтди. Шунда отасидан: "Велосипед қани?" деб сўраган эди, отаси: "Велосипедда кўнгилсиз ҳодисалар кўп юз бермоқда, қўй шуни олмайлик", деди....


Фарзанд шу алфозда вояга етди ҳамда ёлғон ва алдовлар хусусида моҳир бўлди. Оқибатда: "Бу каби ёмон иллатни қаердан ўргана қолдинг!" деб ҳамма ҳайрон.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН...

•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•
🌹Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
۩❀@Darvesh_Buva❀۩
•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•
To‘liq o‘qish
#Ҳайрли_тун

Ухлаш учун тўшакка ётганда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🌙Тунингиз хайрли бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига, назар солмайдиларми?
Тоғлар ҳам ўз салобати ила ҳамманинг назарига тушиб турадиган нарса. Уларнинг тузилиши, сир-асрори, ажойиботлари ҳам ақлни ишлатган, эьтибор назари солганларни Аллоҳга иймон келтиришга ундайди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Оқшом қоронғулиги чўкиши билан Ҳабиби акмалнинг (с.а.в.) уйлари қуршаб олинди.
Доруннадвада мажлис ўтказганларнинг кўплари шу ерда ҳозир бўлди.

Эҳтимол, тўсатдан ҳужум қилиш режасини тузган бўлсалар, ажаб эмас. Қўлига қилич олган мард йигитлар ҳам танланган, биттаиккита бўлиб, бурчакбурчакларга ўтириб олишган эди.

Абу Жаҳлнинг жағи тинмас, баланд ва кинояли овозда:
— Эй халойиқ, Муҳаммадга имон келтиринг. Агар унинг йўлидан юрсангиз, араблар ва араб бўлмаган инсонларга ҳоким бўласиз. Имон келтирмасангиз, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ёниб кул бўласиз. Гапларим ҳазил эмас, жиддий, ўйлаб кўринг, — деб бақирарди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ичкаридан жавоб қилдилар:
— Ҳа, бу гапларни мен гапирдим. Жаҳаннамга кирадиганлардан бири эса, сенсан...

Эҳтимол суюкли пайғамбаримиз (с.а.в.) уларга уйда эканларини яна бир бор билдириб қўйиш учун овоз бергандирлар...
Бир муддат ўтди. Пайғамбар (с.а.в.) Ҳазрати Али билан, оила аъзолари билан хайрлашдилар. Эшикни очдилар. Ёсин сурасини ўқидилар.

Хўш, уй атрофини ўраб олганлар нима қилишди? Ҳеч нима. Улар хусусида: «Ва биз уларнинг олдиларидан бир тўсиқпарда, ортларидан бир тўсиқпарда қилиб, уларни ўраб қўйдик. Бас, улар кўра олмаслар», оятида баён этилган ҳодиса рўй берди. Чиндан ҳам уларни ғафлат босиб, пайғамбаримизнинг чиққанларини ҳеч ким пайқамай қолди. Гўёки улар бошқа бир оламда, пайғамбаримиз бошқа бир оламда... Бўлмаса, шундоққина ёнларидан ўтиб кетдилар, оёқ товушларини ҳам ҳеч ким эшитмади...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
#Архив

🕌 ДАРВЕШ БУВА ЖОМЕ МАСЖИДИ

📜 Қиёмат куни сўраладиган биринчи амал

👤 Зокиржон домла


Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
🔸Бизнинг (йўлимизда) жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ Чиройли амал қилгувчилар биландир.
(Анкабут сураси; 69-оят)
-----------------

ТАФСИР👇🏼
🔹Аллоҳнинг йўлида бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилганларни Аллоҳ
таолонинг Ўзи тўғри йўлга бошлаб туради. Яхши амалларни қилганларни ёлғиз қўймай, улар билан Ўзи бирга бўлади. Бу ҳақиқатни мўминлар бир лаҳза ҳам унутмасликлари керак.

📚 “Тафсири ҳилол” китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
Рабиъ ибн Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ тонг отгач:

Марҳабо, Аллоҳнинг фаришталари! Ёзинглар.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар, деб айтар эдилар.
🍂
Хайрли тонг

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.
🍂
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ.
Мўминнинг тонги нақадар гўзал!
Кунининг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, таҳорат олади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади!
Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
Алоҳга ҳамдлар бўлсин,
кунингиз қувончга тўла бўлсин.
@Darvesh_buva.
To‘liq o‘qish
🍀🤲💐🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐🌙🌺

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌻🍀 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

🌻🍀 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

🌻🍀 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

🌻🍀 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🌻🍀 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.

🌻🍀 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.

🌻🍀 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.

🌻🍀 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹💐🌞XАЙРЛИ ТОНГ!😊💐🌹

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
​​#Мақола
СУВ ИЧИШДАГИ 5 СУННАТ

✅ 1. Бисмиллоҳни айтиш.

✅ 2. Ўнг қўлда ичиш.

✅ 3. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

✅ 4. Ўтириб ичиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сувни ўтириб ичиш соғлиқ учун фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун зарарлидир".

✅5. Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш.
“Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб Унга ҳамд айтганидан, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
#Архив

🕌 ДАРВЕШ БУВА ЖОМЕ МАСЖИДИ

📜 Амал

👤 Зокиржон домла

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
Аллоҳга бўлган тоатда ихлосли бўлинг. Гуноҳли тоатнинг ҳаловати бўлмайди. Қалб маъсиятдан узулиб, таскин топмайди...

Абдуллоҳ Ҳусайн Хийбақ қуддиса сирруҳу

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
#КУН_ОЯТИ

أَفَمَن شَرَحَ ٱللَّهُ صَدۡرَهُۥ لِلۡإِسۡلَٰمِ فَهُوَ عَلَىٰ نُورٖ مِّن رَّبِّهِۦۚ فَوَيۡلٞ لِّلۡقَٰسِيَةِ قُلُوبُهُم مِّن ذِكۡرِ ٱللَّهِۚ أُوْلَٰٓئِكَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٍ

Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб қўйган шахс ўз Роббидан бўлган нурда эмасми?! Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар.

Зумар сураси 22 оят

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ЧИН ДИЛДАН, ИХЛОСЛА ҚИЛИНГАН ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН УШБУ КУННИНГ ШАРОФАТИДАН АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧА СОЛИҲ АМАЛЛАРИМИЗНИ ЎЗ ДАРГОҲИДА ҲУСНИ МАҚБУЛ АЙЛАСИН, ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ИМОНЛА, ИСЛОМЛА МУНАВВАР ҚИЛСИН, ГУНОҲУ МАСИЯТЛАРДАН УЗОҚДА БЎЛИШИМИЗНИ ТАЪМИНЛАСИН ВА ИККИ ДУНЁ САОДАТИНИ НАСИБ ЭТСИН!!!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
To‘liq o‘qish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ !
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ !
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ !
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ !
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva