Шавкат Мирзиёев ҚҚС ставкасини 5 фоизга пасайтириш тўғрисида топшириқ берган
Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғини ставкасини пасайтириш бўйича топшириқ бергани маълум бўлган эди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ҚҚС ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш тўғрисида Президент қарори лойиҳасини киритиш бўйича топшириқ берилган.
Молия вазирлиги ҚҚС ставкасининг 15 фоизгача туширилиши тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишини тан олгани ҳолда, ставкани 5 фоизга камайтириш давлат бюджетига тушумларни йилига тахминан 10 триллион сўмга ёки ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 2 фоизга камайишига олиб келишини маълум қилди.
Вазирликнинг ёдга солишича, айни вақтда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида сотиб олинган асосий воситалар ва кўчмас мулк бўйича ҚҚС суммасини (12—36 ой давомида бир маромда ҳисобга олишнинг амалдаги тартиби ўрнига) бир марталик ҳисобга олиш тартиби кўзда тутилган, шунингдек, ҳисобланган солиқ миқдори бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда ортиқча миқдордаги ҚҚС суммасини қайтариш, солиқ тўловчиларнинг бутун доирасига (бугунги кунда – фақат экспортчиларга) нисбатан назарда тутилган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg