bakiroo dan repost
Шу кунларда танқидий фикрлайдиган ва вазиятни доимий кузатишда давом этаётган ўзбек банкирлари билан суҳбатларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бу банклардаги NPL, яъни ишламаётган кредитларнинг шиддат билан ўсиб бораётганлигидир.
Ўзбекистон банклари ҳисобот саналарига ва айниқса йил якунида балансини чиройли қилиб кўрсатиш учун одатда муаммоли кредитларни мумкин қадар паст миқдорда кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бунинг учун барча қонуний, рационал ва норационал чоралар ишга солинади. Муаммоли кредитларни сўндириш учун бошқа кредитлар ажратиш, мижозларга янги кредит ажратишда ўзаро келишувга кўра унинг бир қисмини бошқа муаммоли кредитни сўндиришга йўналтириш, "ўз чўнтагидан ёпиб туриш" (албатта кейинчалик бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб олиш учун), бошқа банклар билан кредит алмашиниш - яъни А банк Б банкдаги муаммоли кредитни, Б банк А банкдаги муаммоли кредитни қоплашга ёрдам беради - кабилар шулар жумласидандир.
Агарда Ўзбекистон банклари, айниқса тизим яратувчи бешта йирик банкда 3 ой давомида кредитлаш тўхтаб тургудек бўлса, Ўзбекистон банкларидаги NPL даражаси мақтанилаётгани каби 2% атрофида эмас, бир неча карра юқорилиги маълум бўлиб қолади.
Шунинг учун ҳам тизим яратувчи банклар ва уларнинг феълан эгаси ҳисобланган вазирлик ва тармоқлар бирон муддат бўлсин кредитлаш жараёнини тўхташини истамайдилар. Ҳатто кредитлаш суръатини пасайтириш борасидаги компромисс таклифлар ҳам одатда қақшатқич зарбага учрайди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон банкларида ҳаммаси жойида ва рисоладагидек кўриниши учун кредитлаш тўхтаб қолмаслиги ва кредитлар қолдиғи йилига камида 50%дан юқори суръатларда ошиб бориши лозим ва инфляция қанча юқори бўлса шунча яхши (кредитлар шунча тезроқ қадрсизланади).
Шу маънода Пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларида белгиланганидек,
кредитлаш ҳажмлари ўсиш суръатларининг
ялпи ички маҳсулот номинал ҳажмининг ўсиш
суръатларига мутаносиб равишда 20-25 фоиз
атрофида бўлишини таъминланлаш ва инфляцияни 2020 йил охирида 12-13,5 фоиз
оралиғигача тушириш жуда-жуда қийин бўлади.
Қайд этилганлар мутлақо шахсий нуқтаи-назардир.
@the_bakiroo