bakiroo dan repost
Нега Ўзбекистонда корпоратив депозитлар чакана депозитлардан сезиларли даражада арзон?
Аввало айтиш жоизки чакана, яъни жисмоний шахслардан қабул қилинадиган депозитлар фоиз ставкаси бутун нормал дунёда бироз бўлсада қимматроқ, чунки чакана депозитлар нисбатан барқарор ва тебранишларга камроқ мойил ҳисобланади.
Корпоратив, яъни юридик шахслардан қабул қилинадиган депозитлар қоида тариқасида арзонроқ юради, лекин Ўзбекистонда бу фарқ сезиларли даражада катта. Нега?
Энг аввало бунинг сабаби Ўзбекистонда деярли барча йирик депозиторларнинг давлат, давлат назорати ёки бюджет ташкилотлари экани билан боғлиқ. Ўзбекистонда хусусий бизнесда бўш пул маблағлари, қадрсизланиш даражаси ўта юқорилиги ва ишончсизлик сабабли, одатда мавжуд эмас. Хўш, давлат, давлат назоратидаги ёки бюджет ташкилотлари бўш пул маблағларини нега банкларга нисбатан арзон жойлаштиришади, яна депозитлар дефицитлиги ва уларга ўта юқори талаб мавжудлигида?
Чунки шартномада қанча паст ставка қайд этилса, бозор ставкаси билан орадаги фарқ шунча юқори бўлади. Бу фарқ турлича, "сиздан угина, биздан бугина" йўллар билан давлат, давлат назорати ёки бюджет ташкилотлари раҳбарларига компенсацияланиб берилади. Инсофлироқ чиновниклар ўз ходимлари учун масалан, арзон автокредит, имтиёзли ипотека сўрайди. Лекин кўпинча чиновниклар фарқни ўз фойдасига ўзлаштиради: ё ўзига афилланган бизнеслар учун арзон кредит, машина кўринишида совға ёки очиқдан-очиқ откат талаб қилинади.
Охирги уч йилда давлат, давлат назорати ва бюджет ташкилотлари раҳбарлари жуда тез алмашмоқда. Шунингчун "келишувлар" кўпинча уч ойга ҳам бормайди, янги чиновник лавозимга келиши билан биринчи навбатда банкларга қўйилган депозитлар шартларига қизиқади ва энди буёғига бошқа шартлар асосида ишлаш лозимлиги, акс ҳолда депозит чақириб олинишини "эслатади". Шунингчун ҳам банклар давлат, давлат назорати ёки бюджет ташкилотлари билан ишлашда олдинда турган йўқотишларни тўғри баҳолаб корпоратив депозитлар учун бозор ставкасини таклиф этмайди.
Марказий банк 2019 йилда чакана ва корпоратив депозитлар ставкаларини бир-бирига яқинлаштириш учун мажбурий захиралар меъёрларини ҳар икки тоифа депозитлар учун бирхиллаштирди. Лекин амалда юқоридаги сабаблар туфайли бу ўз натижасини бергани йўқ.
Шаффоф депозит бозорини ва бозор ставкаларини шакллантириш учун давлат, давлат назорати ёки бюджет ташкилотлари бўш пул маблағларини фақат очиқ аукционларда, ягона платформа орқали тижорат банклари депозитларига жойлаш механизмига ўтиш вақти аллақачон келган. Лекин бунга ҳеч ким шошмаяпти. Чунки невыгодно. Чиновникларга.
@the_bakiroo