#Билиб_қўйган_яхши
25 сентябрь – Халқаро фармацевтлар куни
❗️Юртимизда фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олиш тартибини биласизми?
1-бунинг учун Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки электрон равишда my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш мумкин.
2-ариза тақдим этилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
✅юридик шахслар учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;
✅жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлари, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
✅юридик ёки жисмоний шахслар амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган йўналиши (унинг бир қисми) ва фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган йўналиши (унинг бир қисми) амалга ошириладиган муддат;
✅лицензияловчи органнинг қабул қилган қарори тўғрисида хабарнома олиш шакли;
✅лицензия талабгорининг электрон манзили ва бошқа реквизитлар;
✅лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган шакл бўйича моддий-техника база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube