Деҳқонобод ҳокимлиги ахборот хизмати

@dehqonobodpress Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқуловга мурожаат қилиш учун қуйидаги манзилга ёзинг.
👇
@hokimgamurojaat_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
14.09.2019 13:44
Qashqadaryo_ssb'dan repost
“ЯШИЛ ҲУДУД” – БУ ҲАММА НАРСАГА “ЯШИЛ ЧИРОҚ”... ДЕГАНИ ЭМАС!

Кейинги кунларда айрим кишилар ўртасида “Ғузорда”, бошқа ҳолатларда эса “Нишонда” ва “Қамашида” “коронавирусга чалинган бемор аниқланибди, шунчаки биздан яширишаяпти” қабилидаги миш-мишлар тарқалди. Бундай ваҳимакашларга жавобан шуни маълум қилмоқчимизки, соғайган 6 нафар бемор кузатилган вақтдан 2020 йил 12 май ҳолатигача Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалингани аниқланган бирорта ҳам бемор қайд этилмаган.

Юқоридаги сингари миш-мишлар вилоятимизда жамоат жойларида карантин қоидаларига риоя қилинаётганлиги устидан назорат тадбирлари кучайтирилганлиги сабабли келиб чиққан бўлиши мумкин.
Дарҳақиқат, кейинги вақтда Қашқадарё вилоятининг “яшил ҳудуд” сифатида эълон қилинганлиги ва шу муносабат билан карантин чораларининг юмшатилганлигини, афсуски, айримлар нотўғри талқин қилишмоқда. Баъзи кишилар ҳатто карантин тугади, деб бемалол кўча-кўйда тиббий ниқобсиз юришга, масофа сақламасликка, бемалол қўл беришиб ва ҳатто қучоқлашиб кўришишга, кўпчилик иштирокида катта-кичик тадбирлар уюштиришгача ўтиб олдилар. Аниқланган бундай ҳолатларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда. Масалан, оддийгина талаб – ниқоб тақишга риоя қилмаганлик учун катта миқдорда жарима тўлаган юзлаб лоқайд кишилар пушаймони кўпчиликни огоҳликка ундамоғи керак.
Бундай кишиларга нисбатан шуни эслатиб ўтамизки, “яшил ҳудуд” – бу асло ҳамма нарсага “яшил чироқ” дегани эмас! Барча ҳудуд учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга “яшил ҳудуд”да ҳам амал қилиш шарт. Шунингдек, “яшил ҳудуд”да ҳамон 65 ёшдан ошган кексаларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига амал қилиш тавсия этилади.
Бир оз муддат аввал “яшил ҳудуд” ҳисобланган Навоий вилоятида яна коронавирусга чалинган беморлар аниқлангани барчамизни ҳушёр торттириши керак. “Яшил ҳудуд” деган мақомни сақлаб қолиш барчамизнинг ўз қўлимизда эканини асло унутмайлик! Қашқадарёчасига айтганда бугун “орқайин”лик кетмайди. Қолаверса, нафақат, карантин талабларига риоя қилмаганлик, балки миш-миш ва ваҳима тарқатганлик учун ҳам қонунда жавобгарлик белгиланганини барчамиз ёдда тутишимиз зарур.
Маълумот учун қайд этиш жоизки, айни пайтда вилоятимиз бўйича жами 38 киши стационар, 237 киши уй шароитида карантинда сақланмоқда. Коронавирусдан соғайганларнинг 4 нафари уйларига кузатилган бўлса, 2 нафари – реабилитацияда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузуридаги мувофиқлаштирилган штаб ҳамон кечаю кундуз узлуксиз фаолият кўрсатмоқда. Мавзуга доир барча маълумотлар аҳолига бошқарма ахборот хизмати ва ОАВ орқали очиқ-ойдин етказилмоқда.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
👉 @qashqadaryo_ssb