Murodbek Rahmonberdiyev


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Xalq deputatlari Jizzax viloyat Kengashi deputati Murodbek Rahmonberdiyev. Qonunchilikdagi yangiliklar, aholini qiynab turgan muammolar borasida fikr almashamiz.
Muammo, taklif va mulohazalarni @Uz_Parlament ga yuborishingiz mumkin.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


https://fb.watch/a2qVev-d0H/

Amerika ovozida Yangiobodlik yoshlarning ovozi

👉 @Murodbek_Rahmonberdiyev
Amerika Ovozi - Jizzaxlik Dildora: Mirziyoyev bilan uchrashuvdan...
Jizzax viloyatining tog'li hududidan chiqqan Dildora Imomova bugungi O'zbekistonga xos ravishda faol: o'qiydi, biznes qiladi, davlat xizmatida, "Kelajak...


Zarbdor tumanida “O'zbekiston yoshlar forumi-2021” tadbirlar doirasida tashkil etilgan “Buyuk ipak yoli ananalari” shiori ostidagi yoshlar festivalida Yangiobod tumani "Uzumchi" folklor-etnografik jamoasi ham ishtirok etib faxrli birinchi o'rinni qo'lga kiritdi.

👉 @Murodbek_Rahmonberdiyev


O'zbekiston Yoshlari forumi - 2021

Yangiobod tumanida O'zbekiston Yoshlari forumi - 2021 tadbirlari doirasida tumanning Sarmich va Shodlik MFY hamda Zomin va Zarbdor tumani yosh polvonlari ishtirokida Kurash musobaqasi tashkil etildi. Musobaqa g'oliblari tashkilotchilarning estalik sovg'asi bilan taqdirlanishdi.

👉 @Murodbek_Rahmonberdiyev


Жуда кизик, Ўзбек газеталаридан бирининг 2014 йил 19 июнь кунги сонида "Коронавирус тез тарқалмоқда" сарлавҳаси остида хабар чоп этилган экан.
Ваксина хам топилган экан ушанда.

👉 @deputat_fikri


Tuman Madaniyat markazi binosi qurilishi yakunlanishi yo'lida harakatni davom ettiramiz...

👉 @deputat_fikri


⚡️ Murojaatnomaga asosan bu yil maqsadli kvota ham 25 % ga oshsa...

Xabaringiz bor Prezidentimizning 2019 yil 17 iyundagi 4359-sonli qarori asosida 2019/2020 o‘quv yilida respublika OTM bakalavriatining kunduzgi ta'lim shakli bo‘yicha davlat buyurtmasi asosida o‘qishga qabul qilish parametrlaridan davlat granti asosidagi qabul doirasida xalq ta'lim sohasida oliy ma'lumotli kadrlarga ehtiyoj yuqori bo‘lgan hududlar uchun maqsadli qabul ko‘rsatkichlari belgilangan edi.

Oliy va o‘rta maxsus ta'lim vazirligi xabariga ko‘ra, bunda respublikaning 9 ta hududidagi 48 ta tuman (shahar)ning olis, chekka va tog‘li hududlarida joylashgan maktablarni oliy ma'lumotli kadrlar bilan ta'minlash yuzasidan maqsadli qabul uchun jami 815 ta o‘rin ajratildi. 

Bunda Jizzax viloyatida – 94 ta o'rin Forish, Baxmal, Zomin, YANGIOBOD, G‘allaorol tumanlari uchun edi.

Bu yil ham shunday maqsadli qabul murojaatnomaga asosan 25 foizga oshsa ayrim maktablarimizdagi kadr muammosiga yechim topilar edi. O'zi shunday ham maktablarimizda laboratoriya jihozlari, sport, musiqiy asbob anjomlar tanqisligi muammosi bor. Birinchi bor kadrga e'tibor berishimiz lozim.

👉 @deputat_fikri


⚡️⚡️ Жиззах Давлат Педагогика институтига янги ректор тайинланди.

Алишер Юсубжанович Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланганлиги муносабати билан Шавкат Сафарович Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдугани Жуманазарович Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.

Энг мухими Абдугани Холбеков билан март ойида Янгиобод тумани битирувчилари билан очик мулокот килишни келишиб олган эдик.

Янги ректор Шавкат Сафарович хам бегона шахс эмас. 2011-2012 йиллар Тошкент Давлат Педагогика Университетидаги талабалик давримда фанлар олимпиадасига чикишдан олдин устозни йуналишларини олиб борганман.
Нима булганда хам муаммоларни бартараф этиб, 2020-2021 укув йилидаги кабулни шаффоф ва адолатли ташкил этишига ишонамиз.

👉 @deputat_fikri


Yangiobod tumani hokimligi | Rasmiy kanal dan repost
Ёшларга Мурожаатноманинг мазмун моҳияти тушунтирилди

Батафсил➡️https://bit.ly/2HmoNKI

yangiobod.jizzax.uz сайти расмий канали⤵️

https://t.me/yangiobod_tumani


⚡️ Жиззах ахолисининг 53,1% кисми кишлокларда яшайди.

Жиззах вилояти доимий аҳоли сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 1382,1минг кишини ташкил этиб йил бошига нисбатан 29,7 минг кишига ёки 102,2% ўсган. Жумладан шаҳар аҳолиси сони 647,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46.9%), қишлоқ аҳолиси сони 734,2 минг киши(53.1%) ташкил этади.

Туғилиш: 2019 йилнинг  январь-декабрь ойларида 36,4 мингта бола  туғилганлиги қайд этилган бўлиб мос равишда 1000  аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 26.7 промилени ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1.5 промиллега кўпайган. Шу жумладан қиз болалар 17,2 минг нафар, ўғил болалар  19,2 минг нафар.

Никоҳ: 2019 йилнинг январь-декабрь  ойларида ФХДЁ органлари томонидан 13,8 минг никоҳ қайд этилди.

Никоҳдан ажралишлар:  2019 йил январь- декабрь ойларида ФХДЁ органлари томонидан 1,1 мингта никоҳдан ажралишлар (8 %) қайд этилган.

👉 @deputat_fikri


Mehnat va mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzish(MJTKning 49-moddasi) – jarima 5 EKIHdan 10 EKIHgachani, takror bolsa, 10 EKIHdan 15 EKIHni tashkil qiladi.

👉 @deputat_fikri


Bugungi kerakli vaksinalar:

Virusli gepatitga qarshi vaksina - 210.000 so'm;

Koronavirusga qarshi vaksina (Honkongda ishlab chiqildi, hozirda sinovda) - $ ;

"Halollik" vaksinasi - 0 so'm.

Arzon va tekin narsa doimo qadrsiz bo'ladi. Hamma narsani borida qadrlaylik.

👉 @deputat_fikri


Viloyat hokimligida Xalq deputatlari mahalliy Kengashlari faoliyati samaradorligini oshirishga qaratilgan o'quv seminari tashkil etildi. Unda Deputatlar, Oliy majlis Senati a'zolari ishtirok etishdi.


Ushbu murojaatga tez orada to'g'ri va xolis javob kutib qolamiz. Tuman yoshlari uchun munosib sharoit yaratishda barcha imkoniyatlar ishga solinadi. Kutamiz...

👉 @deputat_fikri




Fuqaro murojaati yuzasidan tezkor guruh (Toza hudud DUK, Tabiatni muxofaza qilish inspeksiyasi) tuzilib, muammolar atroflicha o'rganildi. Tez orada yechim topadi....

👉 @deputat_fikri


⚡️⚡️ МАМЛАКАТИМИЗДА 2020 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

У 320 банддан иборат бўлиб, уларни амалга оширишга 17,5 трлн сўм ва 9,6 млрд АҚШ долларини йўналтириш режалаштирилмокда.

Иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига 109 та банд бағишланган, яна 91 та банд ижтимоий соҳага, 51 та  – хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсатни амалга оширишга, 41 – та давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга ва 28 та банд – суд-ҳуқуқ тизимига ажратилган.

2020 йилги Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси кеча 11 февраль сешанба куни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда ҳар йилги давлат дастурлари тасдиқланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича амалга оширилади. Жорий  йил мамлакатимизда  “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилинди. 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномабилан чиқишида, Президент ўз администрациясига Ҳукумат билан биргаликда Парламент палаталари билан 20 кун муддатда 2020 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасини пухта тайёрлаб, тасдиқлаш учун киритишни топширган эдилар.

 👉 @deputat_fikri


⚡️Барча Жиззахликлар учун кутилган янгилик...

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади. Мазкур ўзгариш Президентнинг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳасидан ўрин олган.

Фармон лойиҳасида Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига 1 апрелга қадар муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш, унда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

прописка тартиби билан боғлиқ тўсиқларни изчиллик билан бекор қилиш;
 пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни «ягона дарча» тамойили асосида амалга оширишнинг рақамлаштирилишини таъминлаш вазифалари топширилган эди.

Яратилаетган имкониятлар халкимиз фаровонлиги йулида хизмат килишига ишонамиз.

👉 @deputat_fikri




https://kun.uz/48717634

Янги туғилган чақалоқ. Уни асраб авайлаб парвариш қиламиз. Совуқда шамоллаб қолмасин деб овора бўламиз, Ёзда эса терлаб кетмасин деб деразани очамиз, шамол киряпти деб яна ёпамиз, тегини алмаштирамиз, эракалаймиз, ўпамиз, қўлимизда кўтариб ухлатамиз.

Шу кунларда бир аелсифат махлук туғиб, билмадим қанақа қилиб хомиладор бўлган. Йигити бн ўйнашиб беникох бўлиб қолганми, ёки ночорлигидан эри билан келишиб бу ишни қилганми, хуллас нима қилишни билмай шу совуқда, янги туғилган чақлоқни оқар сувга обориб отиб юборибти.

Тасаввур қилинг. Ўша ерга кетишидан олдин, камида 2-3 соат олдин бу қарорга келган бўладику. Шу вақт бола йиғлаб қолгандир, уни эмизган, овутган, ухлатган. Кейин кийинтириб авайлаб кўтариб кўчага чиққан. Ўша сувгача мошинада боргандир, қўлида боласи бор, юзига қараб кетгандир. Нималарни ўйлаб кетган а ўшанда?

Сувга болани кўтариб яқинлашиб келганда, бола секин инжиқланиб овоз ҳам чиқаргандир, одаммас эса уни "бўлди бўлди, тишшш тишшш тиишшш деб овутгандир ҳам йиғлаб қолмасин деб.

Ва ўша ваҳший вақт келди. Она бола билан қирғоқда. Бола манимча уйқуда, онасини бағрида, она хидини билиб, бемалол ўзини энг хавфсиз жойдалигини сезиб ухлаб ётибти. У беғубор, балки совуқдан ширин бурунчалари қизариб ҳам қолгандир.

Одаммас эса ўнга қараган, чапга қараган, ҳеч ким йўқлигига амин бўлиб, қўлидаги бир чақалоқни ахлат каби кучи борича сувга қараб улоқтирган.

Бола сувга тушгунча уйқуда ҳам бўлгандир, хавода учиб кетиб хали уйғонишга ҳам улгурмай, гуууууууурс этиб сувга тушади. Қўрқанидан уйғониб бақиришни бошлаганда, бир неча сониялар ичида сув оғзидан кириб, нафас йўлларини босиб, товушиниям ютиб юборади.

Болажон... нафас етмай роса типирчилагандирсан а? Лекин ўша пайт ҳам, сан ўша одаммасни қидиргансан. Нажотинг ўшани қалби, хиди бўлган, ўша ерни сан хавфсиз деб билгансан.

Жаннатларга яхши етиб ол. Йиғлаттинг бегона бўлсанг ҳам.


⚡️2020 йил ўқишга кириш учун қандай имтиҳонлар топширилади? (Яна бир мухим саволга оддий жавоб):

2020/2021 ўқув йили учун ОТМларга хужжат топшириш янада такомиллаштирилиб, абитуриент хоҳлаган жойда (масалан, уйида ёки таълим муассасасида ва ҳ.к.) Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ўз ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилмоқда.

Фанлар мажмуаси, тестлар сони ва баҳолаш мезони 2019 йилнинг 19 декабрь куни Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 11-сон баёни билан тасдиқланди. Жумладан, ҳар бир фан бўйича саволлар сони ҳам тасдиқлаб берилди. Бунда мажбурий фанлар: она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тиллари), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар биридан 15 тадан савол берилади. Жами бўлиб мажбурий фан блокида 45 та савол бўлади. 

Илгари тест саволларига 1.1, 2.1, 3.1 баллар берилган бўлса, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мажбурий фанлар бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун бир хил – 2.1 балл берилади. Абитуриент мажбурий блокдаги 45 та саволнинг барчасига тўғри жавоб берган тақдирда 94.5 балл олади. 

Тест синовларида мутахассисликка оид 2 та фандан савол бўлади. Ҳар битта фандан 30 тадан савол берилган бўлиб, иккала фан бўйича берилган тўғри жавоб 3.1 балл билан баҳоланади. Битта фан бўйича максимал 93, иккита фан бўйича эса 186 балл тўплаш мумкин. Шу тариқа бешта фандан бериладиган барча 105 та саволга тўғри жавоб берилган тақдирда 280.5 балл тўплаш мумкин бўлади. 

Барча абитуриентларга бу йил омад тилайман.Президентимиз ишончини оклаш насиб этсин.

👉 @deputat_fikri

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

222

obunachilar
Kanal statistikasi