⚡️⚡️ МАМЛАКАТИМИЗДА 2020 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
У 320 банддан иборат бўлиб, уларни амалга оширишга 17,5 трлн сўм ва 9,6 млрд АҚШ долларини йўналтириш режалаштирилмокда.
Иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига 109 та банд бағишланган, яна 91 та банд ижтимоий соҳага, 51 та – хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсатни амалга оширишга, 41 – та давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга ва 28 та банд – суд-ҳуқуқ тизимига ажратилган.
2020 йилги Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси кеча 11 февраль сешанба куни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда ҳар йилги давлат дастурлари тасдиқланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича амалга оширилади. Жорий йил мамлакатимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилинди. 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномабилан чиқишида, Президент ўз администрациясига Ҳукумат билан биргаликда Парламент палаталари билан 20 кун муддатда 2020 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасини пухта тайёрлаб, тасдиқлаш учун киритишни топширган эдилар.
👉 @deputat_fikri