ЛЕВ ТОЛСТОЙ ФЁДОР ДОСТОЕВСКИЙ ҲАҚИДА.
"Яқин кунларда бетоб бўлиб ётганимда "Ўлик хонадондан мактублар"ни мутолаа қилдим. Кўпгина эслаб қола олмаганларимни қайта ўқиб чиқдим. Ва амин бўлдимки, замонавий адабиётда бундай асар йўқ, ҳатто Пушкинни қўшиб ҳисоблаганда ҳам. Асар оҳанги эмас, нуқтаи-назар ҳайратланарли. Ҳақиқий, табиий ва эътиқодга мос. Яхши, руҳий-ахлоқий асар. Кеча кун давомида шундай таассуротда бўлдимки, бундай завқни туймаганимга анча бўлган. Агар Достоевскийни кўрсангиз айтинг, мен уни яхши кўраман".
Николай Страховга ёзилган мактубдан.
26 сентябрь, 1880 йил.
~_~_~_~_~
Мен ҳеч қачон бу инсонни кўрмаганман ва у билан ўзаро алоқамиз ҳам бўлмаган. Фақат вафотидан кейингина унинг мен учун қанчалар яқин, энг қадрли ва жуда ҳам керакли инсон бўлганлигини тушундим.
Ф. Достоевскийнинг ўлимидан кейинги эсдаликдан.