Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.

Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолатсиз амалиётга чек қўйилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилиши белгиланди.

Мавжуд 194 та полигондан ресурсини ўтаб бўлганлари ёпилади. Ҳар бир вилоятда 3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади ҳамда уларда қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари амалга оширилади.

Қолган полигонларда чиқиндини вақтинча тўплаб, қайта юклайдиган станциялар ишга тушади. Улар эко-саноат зонасини кафолатланган чиқинди массаси билан таъминлашга хизмат қилади. Мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш лойиҳасини бошлаш топширилди.

Тадбиркорлар инвестиция мажбуриятини тўлиқ бажариши учун чиқинди учун тўлов интизоми масаласини узил-кесил ҳал қилиши лозим бўлади. Чиқинди хизмати билан барча корхона ва ташкилотларни қамраб олиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.

Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.

Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йиғилишда вазирлар ва ҳокимлар тизим ташкилотлари томонидан экилган кўчатларнинг униб-ўсиши ва тўғри парвариш қилинишига алоҳида эътибор бериши лозимлиги таъкидланди.

Яна бир муҳим масала – сўнгги вақтларда дарёлар, табиий сув ҳавзаларида электр билан балиқ овлаш кўпайиб кетаётганига эътибор қаратилди. Бу йилнинг ўзида 39 та ҳолатда электр билан, 436 та тўр билан ноқонуний балиқ овлаш аниқланган.

Мутасаддиларга бу борада таъсирчан назорат ўрнатиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди. Браконьерлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йирик саноат корхоналарида, барча саноат зоналари атрофида яшил ҳудудлар ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Чиқинди полигонлари атрофида терак, тут, гужум, заранг экиб, яшил белбоғ барпо қилиш, барча иссиқлик электр станциялари, гидроиншоотлар, сув омборлари атрофида ҳам кўчат экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам давом эттирилади. Уларга 4 миллиондан зиёд кўчат бепул тарқатилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга дарахт экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Пойтахтда амал қилаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.

Экология вазирлигига “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш топширилди. Бунга бюджетда назарда тутилган 50 миллиард сўм ажратилади. Жойларда 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича бошланган лойиҳага кўра, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.

Бу ташаббус маъқулланиб, ҳар бир вилоятда камида 20 гектардан ер ажратиб, ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги камида 2 тадан марказий кўчада маҳаллий иқлимга мос гул кўчатларини экиб, уларни тематик кўчага айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқаларида, маҳаллада, кўчада, кўп қаватли массивларда дарахт ва гул экиш, озодаликни таъминлаш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Қурилиш ташкилотлари, цемент, ғишт, оҳак, нефть-газ ва кимё, бўёқ, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, иссиқлик корхоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолияти билан атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирига яраша дарахт экиш бўйича ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Умуман, дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган.

Лекин, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмагани, суғориш ва кўчатга пул ажратилмагани танқид қилинди.

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

Facebook|Instagram|X


Дўстлик туманининг ижтимоий-иқтисодий масалалари депутатлар нигоҳида!

Ўзбекистон Республикасининг Президенти раислигида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда кенгайтирилган тарзда видеоселектор йиғилишларида жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий устувор вазифалар ва йўналишлар белгилаб берилган эди.

Жумладан давлатимиз раҳбари томонидан мазкур вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш, жойларда назорат-таҳлил тадбирларини олиб бориш, шунингдек бу борада вакиллик органларининг фаол иштирокини таъминлаш лозимлиги таъкидланганди.

Шунга мувофиқ, Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 4031–IV/КҚ-679–IV-сонли Қўшма қарори билан Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат таркибда ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ишчи гуруҳлари тузилди.

Жиззах вилояти Дўстлик туманига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Ўрол Ўрозбоев, Зулайҳо Акрамовалар тумандаги аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланилиш, жумладан йилига 3 мартгача ҳосил олишга эришиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ташриф буюрди.

Унда ҳудудларда бозорларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш, экспорт салоҳиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги ўрганилди. Туманда кам таъминланган оилалар ва ёшларга “Деҳқон хўжалиги” ва иссиқхоналар фаолиятини юритиш учун ажратиб берилган. Улар томонидан мавсум давомида етиштирилаётган сабзоват, полиз ва картошка маҳсулотлари ҳисобига аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби қондирилиб борилиши таъминланаяпти ҳамда фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ер майдонлари ҳисобидан етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари эвазига доимий равишда туман деҳқон бозорида нархлар барқарорлиги таъминлаб борилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги ПФ-51-сонли Фармони 4-иловасига асосан Дўстлик туман "Чинобод" МФЙ ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил этилиб, бугунги кунда 2 та 5 қаватли 20 хонадонли жами 40 хонадонлар фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, худди шундай яна 9 та 5 қаватли 20 хонадонли жами 180 хонадонларда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Туманда 180 хонадонларнинг уй-жойи йўқ, турар-жойга муҳтож бўлган оилаларга туманда 7 та ижтимоий уй-жойлар таъмирланиб, бугунги кунда 590 нафар аҳоли истиқомат қилиб келаётганлиги маълум бўлди.

Тумандаги "Саноатчилар" МФЙ ҳудудида жойлашган Сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисосолашган "Жасурбек Холмухамедов" фермер хўжалигида бўлиб, у ердаги маҳсулотлар сифати, амалга оширилаётган ишлар ва ундаги мавжуд муаммолар билан танишилди.

Ушбу фермер хўжалиги 11 хилдаги сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганлиги, бугунги кунда 17 та иш ўринлари яртилагнлиги, тумандаги Мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлаб келаётганлиги, келгусида яна янги иш ўринлари сони оширилиши кўзда тутилганлиги ўрганилди.

Туманда депутатларимиз томонидан ўрганишлар давом этмоқда.

Муқаддас Саддинова.

🌍 Web sayt | Do'stlik hayoti| ✅Tuman hokimligi | 💬Facebook| 📹Youtube




Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган.

Лекин, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмагани, суғориш ва кўчатга пул ажратилмагани танқид қилинди.

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Бахмал, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Янгийўл туманлари, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 30 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.

Жумладан, Касби, Қарши, Бахмал, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимларининг, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга “ҳайфсан” берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.

Facebook|Instagram|X


Муқаддас Рамазон ойи - хайру эҳсон, руҳий покланиш ойи ҳамдир.

Шу муносабати билан Дўстлик туманидаги имконияти чекланган, 1-гуруҳ ногиронларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга ҳомийлар беминнат ёрдамлар кўрсатилмоқда.



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.