Шоир бўлиш бу, аслида, инсон бўлишдир. Айримларни биламан, кундалик турмуши билан ёзган шеърлари ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Яъни улар шеър ёзаётгандагина шоирдирлар, кейин эса шеър билан бирга ўзлари ҳам тугайдилар. Икки хил бўлиб қоладилар: бири таъмагир, ифлос, очкўз, золим, нодон, калтафаҳм, бадбаxт, ҳасадгўй ва пасткаш. Майли, бу одамларнинг гапига қулоқ солиб ўтирмайман. Мен кундалик ҳаётга кўпроқ эътибор бераман ва бу оғаларимиз шеъру мақолаларида мушт дўлайтириб оҳ-фарёд қилганларида бунинг самимийлигига ишонолмайман ва уларга нафратим янада кучаяди. Наҳотки, бир бурда нон илинжида бунчалар дод-вой қилсалар, деб қоламан.
Менинг фикримча, ижод билан шуғилланадиган ҳар бир киши, авваламбор, ўзини тартибга солиши ҳамда мукаммал қилиши, сўнгра ўз МЕНидан ташқарига чиқиши керак. Ўзига бутун борлиқнинг бир бўлаги деб қараши керак, токи идроки, фикрлари ва сезимларига битта умумийлик баxш эта олсин.
Фуруғ Фаррухзоддан Шоҳрўз Мўминзода таржимаси
@erkin_xayollar