Erkin Malik


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Bu kanal Erkin Malikning rasmiy sahifasi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


СУҲОН АЛЛОҲ. БИР КУНДА ОБУНАЧИЛАРИМ ИККИ ЮЗ НАФАР МУШТАРИЙЛАРГА КЎПАЙБДИ. БУ МЕН УЧУН КЎПРОҚ ҚАЙСИ МАВЗУЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛИШИМ КЕРАКЛИГИНИ АНГЛАТАДИ. ТАШАККУРЛАРИМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР.


ЧАПАК ҲАҚИДА

Подшохлик даврларида у ёки бу сабаб билан шоҳнинг ҳузурига олиб кирилган фуқороларнинг тақдири кўпинча чапак билан ҳал бўлган экан. Битта чапак бошини танасидан жудо қилишни, иккитаси зиндонбод қилишни, учтаси эса ҳадя ва сарупо кийдириш ишорасини берган экан. Бу ажиб холатни мажозий маънода оддий ҳаётимизга ҳам кўчирмоқчи бўлдим. Юрак ҳурижига учраб, бир зумда оламдан ўтиб қолганларни битта чапакка, шифоҳоналарга тушиб, ҳаётга қайтиш умидида ётганларни иккита чапакка ва нихоят шифо топиб, ҳаётга қайтганларни учта чапакка ўҳшатдим. Ўҳшатишлар учун олдиндан узур сўрайман. Нима демоқчиман? Қизиғи шундаки, инсон ҳеч қачон зиндондан озод бўлганида ҳам шифоҳонадан соғайиб чиққанида ҳам табиий чапак чалмайди. Балки Аллоҳга юкиниб, ҳамду сано ва шукрона айтади. Ҳамд бу ибодат. Чапак эса ўз-ўзидан ибодат саналмайди. Модамийки шундай экан бизни ҳаяжонга солиб, чапак чалишга мажбур қилган холат учун “Алҳмду лиллаҳ” ёки “Маша Аллоҳ” деб қўйсак яҳши эмасмикан деб ўйлаб қоламан. Тўғрисиям, бу ҳурсандчиликнинг сабабчиси Аллоҳ-ку!


СОҚОЛ ОДОБИ

Кафе ёнида гаплашиб турган соқол қўйган икки йигитга кўзим тушди. Тусдек қоп қора соқоллари бирам ўзларига ярашган. Ҳудди фаришталардек. Йигитлардан уч тўрт қадам узоқлашишимни биламан бирдан ўша тарафдан дапур дупир эшитилиб қолди. Нима гап экан деб қарасам, иккови мушлашяпти. Ҳа ростмана. Ўтган-кетганлар уларни ажратиш билан овора. Ҳайратдан ёқа ушладим. Ҳозиргина фариштадек кўринган йигитлар қани, қайга кетди? Шунда кўз олдимга бир вақтлар пивахоналар олдида иркит, малла соқолларини селкиллатиб муштлашаётган ўрис мужиклари келди. Афсусдан бош чайқашдан бўлак иложим қолмади. Ҳулоса чиқариш ўзингизга?!


ИССИҚ ИШОРА

Ҳова совуқ эди. Бунёд қалин кийиниб, ишга отланди. Маҳалла кўчасидан борар экан рўпарада бир одам кўринди. У бошқаларга қараганда анча юпун кийинган эди. Совуқ бўлмаганда балки унга эътибор ҳам қилмаган бўларди. Ким экан у? Маҳалламизданми? Ёрдам қилиш керак бўлса жон деб қарашган бўларди. Ҳавонинг совуқлиги уни танимаган бир одамга қайғуртириб қўйган эди. Бунёд рўпарадан келаётган одамга жуда яқин бориб қолди. Танимади. Маҳаллада учратмаган экан. Қадам олишидан у қайгадир шошарди. Бунёд қўлқопини ечиб, сўрашиб, ҳеч бўлмаса йўловчининг қўлини иситиб қўймоқчи бўлди. Бироқ у қўл эмас бамисоли чўғни ушлагандек бўлди. Ҳа, унинг қўли ўтдек эди. Вужудида совқатиш аломатлари йўқ, қадди тик, юзлари қип-қизил...
Шунда кимни совқаттириб, кимни иситиб қўйиш Аллоҳга осон эканини Яратганннинг ўзи иссиқ ишора билан унга англатиб қўйганини ҳис қилиб, йўлида давом этди...


ҚОРДАГИ ИЗЛАР

Қалин қор ёғди. Шу куни бир волидаи муҳтараманинг оламдан ўтган кун эди. Ота катта ва кичик ўғилларини бошлаб, онанинг зиёратига борди. Қабр томон йўл очилмаган эди. Катта ўғил отанинг изнисиз олдинга туша олмасди. Кичик ўғил эса инчунин. Ота қорда из қолдриб, олдинга дадил йўл бошлади. Катта ўғил отанинг изига қадам босди. Кичик ўғил эса акасининг изига. Акасидан олдинга ўтишига унинг одоби йўл қўймасди. Уларнинг пасту-баланд бўлиб зиёратга келаётганини кўрган қабрлар гўё тилга киргандек бўлди:
-- Дунёдаги барча излар шу муқаддас даргоҳга келиб, паёнига етади. Албатта биздек Аллоҳнинг ҳузурига қайтасиз. Илоҳа, қаторингиздан ҳато бўлманг. Қадаминглар ҳамиша шундоқ изма-из бўлсин. Отадан олдин ўғил, акадан олдин ука келмасин. Тегирмон навбати билан бўлсин. Амин!


ОРАДАН ЙИЛЛАР ЎТИБ...

Орадан салкам ўн йил ўтиб нимага бу воқеаларни эслаяпсиз дерсиз? Улуғ аллома Муҳаммад Аввоманинг “Заиф ҳадисга амал қилишнинг хукми” китоби тақдимотида ушбу китобнинг таржимаси ва тахрири устида ишлаган ижодкорлар, хадис илмининг билимдонлари иштирок этардилар. Очиғини айтаман дастлаб қадрдоним Аллох раҳмат қилгур Анвар Муҳаммад Турсуннинг ўғли олим Анвар Ахмаддан бошқаларини танимадим. Аммо сўзга чиққанларида овозларидан ия бу Нодирбек Хидировку, Муҳаммадхон Жангировку, Ҳазратимнинг жиянлари Муҳаммад Алику, Зуфаржон Шосалимовку деб уларни хотирамда тиклай бошладим. Бу олимлар бир вақтлар мен Академия деб атаган илм даргохининг чинакам Академиклари бўлиб етишибдилар. Исломнинг турли марказларида ишлашар, олигох ва мадрасаларда дарс беришар, мударисслик қилишар экан. Улар қилган маърузалардан қуйидаги пурхикмат сўзларини ён дафтаримга ёзиб олдим:
“Китобни ўқиб ўрганиш бошқа, унинг муаллифининг суҳбатидан баҳраманд бўлиш бошқа. Буни илмда “Мушкамма” дейилади. Яъний устоздан таралаётган илм мушкини, ифорини қалбдан туйиш ва вужудга сингдириш”.
“ Улуғ шайх Муҳаммад Аввома устозимиз айтадилар-ки китобнинг қайта нашри олим учун янгилик эмас, у албатта, қайта кўздан кечирилиши, талаб ва таклифлар билан бойитилши керак деганлар. Ва бунга Авваманинг ўзлари амал қилганлар”.
“Олим киши Ал Бухорий Ҳазратлари шогирдлари Ат-Термизийга қарата мен сендан кўп нарса ўргандим деганлари каби камтар бўлиши керак”
“Баъзилар заиф ҳадисдан фойдаланмаслик керак дейишади. Йўқ, ҳаётда учрайдиган ҳалол ва ҳаром билан боғлиқ ижтимоий масалаларда заиф ҳадисдан фойдаланса бўлади. Фақат у тўқима ҳадис даражасида бўлмаслиги лозим”
Бази бир одамлар мен илмда “Сурайё” юлдузиман деб кўкракларига урадилар. Аслида эса ундайлар ернинг энг чуқур жарлигида турган бўладилар. Илмда ғурурга кетиб бўлмайди”.
“Олим одам илмимни омиларга тушунтираман деб ўзи омилар даражасига тушиб қолмаслиги керак. Аксинча, ўқувчилар савиясиини хеч бўлмаганда ўртача ёки унданда юқори кўтаришга ҳаракат қилиши зарур”.
Камина ушбу ажойиб сифатларни нутқ ирода этаётган олимларнинг юз-кўзларида кўриб, яна Ҳазратимни эсладим. У киши шайх Алауддин Мансур ҳазратлари айтганларидек ислом илмида бир чинор эдилар, шогирдлари эса шу чинорнинг бақувват, кўркам шохларига айланибдилар. Ёмон назарлардан Аллоҳнинг ўзи асрасин.


АКАДЕМИЯНИНГ ҲАҚИҚИЙ АКАДЕМИКЛАРИ

У пайтларда таниқли ёзувчи Муроджон Мансур билан (Аллох рахмат қилсин) “Шарқ” нашрётида Ҳазратимнинг “Ҳадис ва Ҳаёт”, “Тафсири Хилол” ва бошқа қатор китобларини чоп этиш билан шуғулланардик. Ҳилол нашрёти 2013 йили ишга тушиб, Бош тахририят тузилгач, бевосита ишлаш учун ишга чақирилдим. Бу ердаги ишлар кўлами шу даражада эдики, ташқаридан келган одам учун жуда ҳайратланарли! Мен нашрёт фақат Ҳазратнинг китобларини чоп этиш билан шуғулланса керак деб ўйлаган эдим. Йўқ, бу ерда “Ислом қомуси”, “Ислом тарихи”, “Қуръон тафсири”, “Ҳадис илми”, “Мантиқ”, “Фиқих” илмлари билан машғул олимлар ва китобларни бошқа тилларга ўгириш билан боғлиқ таржимонлар гурухлари ишларди. Олимларки, бари набирам тенги ёшлар. Барака топкурлар она тилимизни мукаммал билишдан ташқари араб, инглиз, форс, рус тилларини ҳам яхши билишади. Қовуриб олгандек. Миср, Қувайт, Туркия, Англя каби давлатларнинг олийгохларида таълим олишган. Баъзи сўзларнинг келиб чиқиши, маъно ва мазмунини аниқлаш учун юртимиз бўйлаб сафарларга ҳам чиқиб келишдан ҳам тойишмайди. Буларнинг бари менга кенг кўламда фаолият олиб бораётган яҳлит бир Академия жамоасини эслатарди. Китоб чоп этиш бу даргохнинг бир йўналиши эди холос. Ҳазратимнинг ўзлари олдинда чироқ кўтариб юрувчи бўлганлари учун атрофларига ҳам ана шундай илмга чанқоқ, иқтидорли ёшларни тўплаган эдилар. Мен навбатдаги йиғилишнинг бирида ҳайратимни яшира олмай: “Ҳазратга қараб бу ерда киши билмас, том маънодаги ҳақиқий Академия пайдо бўлибди” деган эдим. Ҳазрат одатдагидек камтарона бош ирғаб, кулиб қўйган эдилар.


МЕНИНГ ЯНГИ МУХЛИСИМ ХИЛОЛАХОНГА ҲАМ ТАШАККУР.


ТАЛАБА ҚИЗ ВА "РУҲИЙ ТАРБИЯ"

Бир талаба қизимиз ўзидан нолиб кутилмаганда шундай деб қолди:
-- Ҳаётда жуда қийналиб кетяпман, дилим бошқа нарсаний дейди, тилим бошқа нарсани, нима мен шунчалик мунофиқман-ми?
Талаба қизим жуда аламзада кўринарди. Унинг “мунофиқман-ми” деган гапидан бир сесканиб тушдим. Қизи тушмагур бу сўзнинг таг заминини тушунмай, азбаройи ўзидан жаҳли чиқаётганидан шундай деб юборди. Ҳоразимдан экан. Табиий, бундоқ дардини айтиб, маслаҳат сўрайдиган кишилари олисда. Шунга додасидек кўриб, каминага арзи хол қилаётган жойи эди. Ўйланиб қолдим. Уни қандай бўлмасин бу холатдан чиқариш керак. Лекин қандай қилиб? Ҳазратимнинг “Руҳий тарбия” китобининг биринчи жузини қўлимга олдим. Мундарижасидан “Мунофиқлик” бобини топдим. 306 - саҳифада экан. Унда Абдуллоҳ ибн Амрдан қилинган ҳадисда айтилади:
“Уч нарса қай кишида бўлса, холис мунофиқ бўлур: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса хилоф қилади, омонат ишонилса хиёнат қилади.”
-Ҳўш, -- дедим талаба қизимга қараб, -- ҳаётда унча-бунча ёлғон ҳам гапириб турасанми?
-- Йғ-а, -- деб у чўчигандек бўлиб.
-- Бировга ваъда берсанг сўзингни устидан чиқмайдиган пайитларинг ҳам бўладими?
-- Сўзимнинг устидан чиқишга кўзим етсагина ваъда бераман.
-- Бирортаси омонат берса-ю эгасининг рухсатисиз ишлатиб қўйиш холлари бўлганми, масалан дугонангни сири ҳам омонат, бошқаларга айтиб қўйиш холлари бўлганми?
-- Хечам-да...
-- Баракалла, мана эшит, Пайҳамбаримиз алайхис салом мунофиқликнинг учта белгисини айтибдилар деб хадисни ўқиб бердим. Шу андоза бўйича сенда мунофиқлик аломатларини кўрмадим, унда гап нимада?
-- Гап шундаки, -- деди у хадисдан кейин сал чиройи ёришиб, -- мен Жахон тиллари унверситетида ўқийман дарсдан ташқари араб, инглз, рус тилларини шувало ўрганишга ҳаракат қиламан. Лекин хечам бўлмаяпти-да. Шунга нияти бошқа, иши бошқа мунофиқ одам бўлсам керак деб ўйлаб қоламан.
-- Сен айтаётган нарса тамомила бошқа нарса. Мунофиқликка алоқаси йўқ. У ёки бу илмни эгаллаш одамнинг рухиятига, қоблиятига боғлиқ бўлади. Мана “Рухий тарбия” китобини кўриб турибсан. У уч жилддан иборат. Кутубхонамиздан олгинда энг олдин рухиятингни, қобилиятингни яҳшилаб муолажа қилиб ол. Худо ҳохласа орзуларинг ушалишига ишонаман. Кўпчиликнинг шу китобни ўқиб, ўзимни ўзим топиб олдим деганларини эшитганман, деб маслахат бердим.


ДЎСТИ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРГАН ДЎСТ

У ўз ҳикоясини шундай бошлади:
Мактабдош, қадрдон ўртоғим билан Тошкентда қурилишда ишлардик. Топишимиз ёмон эмас, ўзимизга ҳам етарди, қишлоққа ҳам жўнатардик. Иккаламиз ҳам ибодатд, беш вақт намозни канда қилмасидик. Ўртоғим уйидагиларни кўриб келишга кетди-ю ҳа деганда қайтавермади. Ҳавотир олиб қўнғироқ қилсам, келмайдиган бўлибди. Қишлоқдан иш топгандир-да деб ўйладим. Орадан ярим йиллар ўтиб қишлоққа бордим. Дўстимни қидириб топдим-да икки дунёйим қоронғи бўлди. Икки гапни бирида масҳаблар ҳақида гапириб, тўрттала масҳабни йўққа чиқаряпти. Гаплари ғалати. Мақсади мени ҳам қаторига қўшиб олиш. Бекорга бошингни қотирма, тўрттала масҳаб сенгачан ҳам бўлган, сендан кейин ҳам бўлади. Уни, буни қўй намоз ўқияпсанми деб сўрадим. Инон эхтиёрим устозимда, деди у саволимга аниқ жавоб бермай. Устозинг намоз ўқийдими? Ўқийди. Қайси масҳабда? Ҳеч қайси масҳабда. Бошим ёрилай деди. Мен уни бу йўлдан қайтармоқчи бўламан, у бўлса мени ўз йўлига тортмоқчи бўлади. Шундоқ яқин дўстимни йўқотиб қўйганимдан ачиндим. Тошкентга ишимга қайтдим-у иш билан овора бўлиб уни эсдан чиқарсам керак деб ўйлаган эдим. Йўқ, у қандайдир савдойи бўб қолганга ўҳшарди. Нимадир қилсам-да уни бу чоҳдан чиқарсам деб “Ҳилол”га келган жойим. Унга каттароқ бир илм одами гапирмаса қулоғига олмайди. Нима маслахат берасиз деб менга юзланди у.
Бошим қотди. Нихоятда ёқимсиз бунга ўҳшаган гаплар энг чекка жойларда урчий бошлагани қулоққа чалинган эди. Нима дейишимни билмай дўконда сотилаётган ўзимга таниш бўлган бир китобни олдим-да эшитинг деб ўқий бошладим:
“Аҳли сунна ва жамоа масҳабига мансуб олимлар ҳам, қавмлар ҳам қадимдан ўта камтар бўлишган. Мақтанишни ҳам, мақташни ҳам ўзларига эп кўришмаган. Шунинг учун бўлса керак, ҳозирда баъзи бемазҳабларнинг мақтанчоқликлари, ўзлари “олим”деб билган уч-тўрт кишини осмонга кўтариб мақташлари бу ҳақиқатни билганлар учун жуда эриш туйилади. Бу нарса айрим сирлардан беҳабар кишиларни алдаб қўйиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда мазкур сохта мақтовларни кўпчилик тушунмаслиги ва алданиб қолиш холатлари кузатилмоқда. Худди бемазҳабларнинг “имом”лари, “аллома”лари бор-у, Ахли сунна ва жамоаники йўқдек”.
-- Вох, -- деди сухбатдошим мени тўҳтатиб, -- ўртоғимга худди манашунақа гапларни айтиб, қайтарадиган катта олим керак-да. Бўлмаса мендақаларнинг гапини бир тийинга олмайди.
--Ўртоғингизни саводи борми, китоб ўқийдими? -- деб сўрадим ундан.
--Ҳа, ўқийди, -- деди у ишонч билан.
-- Унда шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Масҳаблар -- бирлик рамзи” китоби билан Рамазон Бутий ҳазратларининг “Масҳабсизлик ислом шариатига тахдид солувчи энг ҳатарли бидъатдир” китобларини сизга нашрётимиз номидан хадя қиламан. Азбаройи дўстингизни деб қайғуриб, келганингиз учун. Зора дўстингиз ўқиб, ҳатосини тушуниб етса...
-- Айтганингиз келсин деб, -- у дўкондан чиқиб кетди.


“БАХТИЁР ОИЛА” ВА ҲАЁТ

Шундай бўлдики, бир талаба қизимиз, “Китобхонлик мактаби” машғулотидан кейин тушкин бир кайфиятда устоз деб менга мурожаат қилиб қолди. Маълум бўлишича ота-онаси иккинчи курсда ўқиётган қизини узоқроқ бир қариндошининг ўғлига узатмоқчи бўлаётган эканлар. Куёв бўлмиш Россияда ишларкан. Тўйдан кейин яна ўша ёққа қайтиб кетар, топиш-тутиши яхши экан. Қизни эса университетни битиришига ҳали яна икки йил бор. Нимагадир ота-онаси бу тарафларини ўйламай топармон-тутармон куёв болани қўлдан чиқармоқчи эмас. Қиз икки ўт ўртасида қолган. Ёзда тўй бўлармиш, вассалом. Қиз ўқиши ўлда-жўлда қолиб кетишини ўйлаб, қаътий “йўқ” жавобини берибди. Аммо ота-онаси ўз ҳақ ва хуқуқини ўртага қўйиб, йўқ деса “оқ” қилишини айтибди. Қизни эшитиб беихтиёр Ҳазратимнинг “Бахтиёр оила” китобини эсладим ва уни кутубхонамиздан олиб, қиздан сўрадим:
-- Мабода, уйингларда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг манабу “Бахтиёр оила” китоблари йўқми? У бош чайқади. Ўзинг ўқиганмисан? У яна бош чайқади. Китобдан “Никоҳга мажбурлаш йўқ” бобини очдим-да, эшит қизим, деб ўқишга тушдим:
“Бир киши қизини дўстининг ўғлига беришга аҳд қилган. Қиз мўмина бўлиб, бир солиҳ йигит билан турмуш қурмоқчи экан. Ота қизининг кўнглига қарамай: “Дўстимнинг ўғлига тегмасанг, сени оқ қиламан”, деди. Шундай вақтда отага қулоқ солиш керак-ми? Отанинг оқ қилиши тўғрими ёки нотўғрими?”
Қиз китобда худди ўз ҳаёти ҳақида ёзилгандек ғалати бир ахволга тушди-да, китобга тикилганича қолди. Мен ўқишда давом этдим:
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон қизларидан бирортасини узатмоқчи бўлсалар, унинг пардаси олдига ўтириб, “Фалончи Фалолани зикр қилмоқда” деб унинг ҳам, уни зикр қилган эркакнинг ҳам исмини айтар эдилар. Агар у сукут сақласа, никоҳлар эдилар. Агар у қиз ёқтирмаса, пардани чертар эди. Қачон қиз пардани чертса, уни никохламас эдилар”.
Бу ҳадисни эшитган қизнинг юзи бирдан ёришиб, енгил хўрсиниб қўйди. Бечора қиз ўзини ўзи еб битирай депти. Қизнинг рухини янада кўтрай деб ўқишда давом этдим:
“Демак, ўзларига турмуш ўртоғи танлашда қизларимизнинг ҳақлари бор экан.Уларнинг розилигини сўрашда эса ишбошилар -- қизнинг отаси, ака-укаси ёки амаки-тоғаси бўладими, ким бўлса ҳам, мажбур қилмасдан, ниҳоятда одоб-ахлоқ билан муомала қилишлари керак бўлади”.
-- Бу китобни уйимиздагилар ўқимаган-да, -- деди қиз, -- сотиб олсам бўладими?
-- Афсуски сотувда қолмаган-да қизим, лекин кутубхонамизга аъзо бўлиб, олиб кетсанг бўлади. Олдин ўзинг ўқиб чиқ, кейин уйдагиларга ҳам тавсия қил, зора сени тушунишса, -- дедим.
Талаба қиз “Ҳилол нашрдан” қанот боғлагандек чиқиб кетди. Ҳудо ҳохласа ота-онаси ҳам китобни ўқиб, маъқул бир қарорга келишар. “Баҳтиёр оила” китоби туфайли кўзи очилган оилаларни ҳаётда кўп кузатганман.


УСТОЗГА САДОҚАТ РАМЗИ

2008 йил қориларга қандайдир тушуниксиз енгил синов келди. Вазият тақозоси билан бироз таъқибга учрадилар. Ҳа, ёш олимларга кўз тегди. Ҳазрат ҳар доимгидек юртимиздан етишиб чиқаётган ёш қориларга, айниқса, эгизак қориларга пушту паноҳ бўлишга уриндилар. Уларга Андижон мадрасасига мударрис ёки Олий маъҳадга талаба бўлиш таклифи берилди. Илмга чанқоқ қорилар талабалаикни танлашди ва Олий маҳадга энг юқори балл билан қабул қилиндилар. Катта илм оламига қадам қўйдилар.
Сўзимизни мухтасар қиладиган бўлсак, қиссадан хисса шуки Ҳасанхон қори юртимиздаги қорилар силсиласи устида узоқ вақт изланишлар олиб борди ва унинг махсули бўлиб “Ўзбек қориларининг олтин силсиласи” китоби дунёга келди. Шу пайтгача ўзбек қорилари ўзларининг санадларидан бехабар эдилар, бугун улар ўз санадлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муттасил эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилдилар ва буни илмий исботлаб беришга қодир бўлдилар. Худо ҳохласа, юртимиздаги қорилар силсиласи бир-бирига занжирдек боғланиб охиратгача давом этади.
Буни қарангки, шайх Ҳазратларининг 1992 йил 31 мартда қабул қилган қарорларининг ижроси ўлароқ дунёга келган, у кишининг суюкли шогирдлари тарафидан тайрланган китобнинг тақдимоти орадан роппа роса 30 йил ўтиб 2022 йил 30 март куни бўлиб ўтди. Гўё 30 пора Қуръони Каримнинг ҳар бир пораси бир йил учун бадал бўлди. Бу ўз навбатида, ёш олимларга Ҳазратим тарафидан ўз вақтида қилинган ғамхўрлик ва эътиборнинг самараси, меваси десак бўлади. Ҳазратим ўзларидан кейин саккиз йил ўтиб ўша машхур “Қарор”ни, айнан, шогирди Ҳасанхон қори рўёбга чиқаришини билганмилар, валлохи аълам. Бу машаққатли изланиш ва “Ўзбек қориларининг олтин силсиласи” шогирднинг устозга бўлган садоқат рамзи бўлди, десак, хато бўлмайди.


ҲАЗРАТ ҲИЖРАТДАН ҚАЙТДИЛАР

Ҳазрат ҳижратдан қайтгандан кейин эгзак қорилар у кишининг зиёратларига тез-тез ошиқадиган бўлишди. Нашр қилинган китобларини қўймай ўқишар, у киши бор мажлисларга имкон қадар қатнашишга уринишар эди.
Шу орада Ҳасанхон, Ҳусанхон қориларнинг никох тўйлари бўлди. Тўйда шайх Ҳазратлари иштирок этдилар. Тўйдан кейин сал ўтиб, Ҳазрат яна Андижонга бордилар. Ҳасанхон қори устозни уйга бир пиёла чойга таклиф қилди.
‒ Тўйда бўлдик-ку, шу етмайдими? ‒дедилар Ҳазрат.
‒ Тўй кўчада бўлди-ку, хонадонимизга ташриб буюриб, дуо қилиб берсалар дегандик, ‒ деди Ҳасанхон қори.
‒ Хўп, ‒ дедилар Ҳазрат, ‒ фақат битта шарти бор, тўйда хизмат қилган кишиларни ҳам таклиф қиласиз, китоб совға қилиб, уларни тақдирлаб қўямиз.
Ўша пайитда “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг учунчи жузи “Ихлос, ният, илм” китоби янги босмадан чиққан эди. Ҳазрат ана шу китобга дастхат ёзиб, тўйда хизмат қилган мухлисларга тарқатдилар. Бу совға тўйда хизмат қилганлар учун энг яхши тортиқ ва устоздан эсдалик бўлди. Хазрат бу билан динга, Қуръонга муҳаббат қилган кишиларни тақдирлашни, эгиз қориларга ота ўрнида туриб хизмат қилган кишиларга ташаккур изҳор қилишни кўзда тутган эдилар.
Дунёда ҳеч нарса тасодиф бўлмас экан. Китоб шунчаки янги чоп этилгани учун берилдимикан деган ҳаёлга бордим ва “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг мазкур жузини қўлимга олдим. Ўқиб кўрдим-у устознинг ушбу китобни хадя қилишлари бежиз бўлмаган экан деган ўйга бордим. У киши шундай ёзадилар:
“Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо солаллоҳу алайхи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир”, деганлар. Нима учун?
Чунки иймон келтириш учун ҳам илм керак.
Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак.
Ният қилиш учун ҳам илм керак.
Ихлос қилиш учун ҳам илм керак.
Ибодат қилиш учун ҳам илм керак.
Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам, албатта, илм керак.
Қолаверса, дўзаҳдан қутилиб жаннати бўлиш учун ҳам илм керак.
Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби, бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак”.
Эътибор қилган бўлсангиз, шу қисқагина матнда “илм” сўзи ўн бир марта тилга олиняпти. Ҳазрат ушбу китобни тақдим этиш билан илмга рағбатли бўлган кишиларни ўзларига муносиб совға билан сийлаш ва уларни бу йўлда собит бўлишини ният қилган бўлсалар ажаб эмас. Аллоҳ йўлида қилинган бундай эътибор ва нозик ишоралар ҳамиша ўзининг ширин меваларини бериши тайин.


ОЗГИНА ЧЕКИНИШ

Шу жойда озгина чекиниш қилишимизга тўғри келади. Эгизаклар мураттаб қори бўлиб ўз силсилаларига қўшилган ўша пайитларда фазилатли шайх, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Муфтий эдилар. Ўшанда Маварауннаҳрда яшаб ўтган қорилар силсиласини муттасил қилиш ‒ тиклаш ҳақида 1992 йил 31 март санаси билан “Қарор” қабул қилган ва қарорни имзолаган эдилар. Лекин қарор ижроси билан шуғулланадиган етук одам бўлмагани, айни пайтда бу иш кўп изланишлар ва чет эл сафарлари билан боғлиқ бўлгани, бунинг устига Ҳазрат ҳижрат қилиб четга чиқиб кетганлари сабаб “Қарор” ижросиз қолиб кетди. Бугунги китобнинг тақдимоти беихтиёр шу муборак “Қарор” билан боғлиқлигини айтмоқчи эдик. Энди яна эгизак қориларга қайтсак.
Хўш, Ҳудо берган бу қориларнинг кейинги ҳаётлари қандай кечди? Қалблари Аллоҳнинг каломи Қуръон билан ясанган эгизаклар мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқидилар. Адабиёт дарсида Алишер Навоий, Жалолиддин Румий, Машраб ғазалларини тушиниб ўқишда уларга тенг келадигани йўқ эди. Ифодали ўқиш кечаларида ҳамиша ғолиб бўлардилар. Мактаб илмларини ҳам яхши ўзлаштирдилар. Оналари китобхон отин ойилардан бўлгани учун уйда адабиёт ва динга оид китобларнинг ҳар бир янги нашри топилар эди. Ҳожи она уйда фарзандларига доимо китоб ўқиб берар эди.
Эгизак қорилар гўзал қироатлари билан тез орада назарга тушдилар. Улар отасиз катта бўлгани учун ҳам тез улғайди. 1999 йилги Қуръон мусбоқасида фахрли ўринларни эгаллаб, эл орасида янада машҳур бўлишди. Бу орада Андижондаги катта аҳли илмлардан Абдуқаҳҳор домлада араб тили ва фиқҳдан дарс олдилар. Иқтидорлари юқори бўлгани учун мустақил равишда форс тилини бир ойда пухта ўрганиб олишди. Маълумки, Мавароуннаҳрдаги барча диний, маърифий қимматга эга бўлган нодир китоблар шу икки тилда битилган. Қорилар қисқа вақт ичида ҳар икки тилда бемалол гаплашадиган, қадимий ноёб қўлёзмаларни ўқиб, таҳлил қиладиган бўлдилар.


ИККИ БОЙЧЕЧАК

У пайтларда туғруқхоналарда оналарнинг сути аралаштириб юборилар эди. Ҳабибуллоҳ ҳожи домла у ердаги масъулларга тайинлаб юриб, эгизак набираларни бу таҳдиддан сақлаб қолди, улар у жойда фақат ўз оналарининг сутларидан озуқландилар. Отин ойи тилаб олган набираларига тўймайди, эгизаклар икки ёшга тўлганида бувижонларидан айрилдилар. Тили чиқар‑чиқмас ота‑онаси уларга Қуръон ўргата бошлашди. Яҳёхон қори домла улғайганда кўрган бу ўғилларини қучоғида олиб ўтириб ўзи ўқитар эди. Улар беш ёшга тўлгач, қизлар билан қолмасин деб, ўзи билан бирга масжидга олиб кетадиган бўлди. Масжидда имомгарчилик вазифалари жуда ҳам тиғиз бўлишига қарамай, Яҳёхон қори ўғилларига дарс бериш тартибини бузмас, ҳар қандай ишни четда суриб, фарзандлар тарбиясига қаттиқ эътибор берар эди. Уларни ҳар куни бомдодга кетишда бирга олиб кетиб, кўпинча хуфтондан кейин қайтишар эди. Икки ўғлини икки тарафига олганча уларга Қуръон ўқитиб яйрар эди. Яҳёхон қори ўзи шоиртаъб киши бўлгани учун фарзандларига мутмтоз адабиётимиздан айрим шеърларни ҳам ёдлатиб борар эди. Бироқ, бу шодлик узоқ давом этмади, фарзандлари саккиз ёшга тўлганида Яҳёхон қори домла ёруғ дунёни тарк этди, эгизаклар етим қолди.
Оназиор эри ва қайнонасининг орзулари рўёбга чиқиши учун ҳам эгизакларни устозга топширишни қасд қилди. У фарзандларига отасизликларини билдирмасликка уринар, чеварчилик қилиб пул топиб, фарзандларининг таълими йўлида бор имкониятини ишга солар эди.
Ҳасанхон билан Хусанхон ниҳоятда иқтидорли чиқди. Мустабит тузим инқирозга учраб, юрт бўйлаб эркинлик шамоли эсиб турган бир пайтда ўн уч ёшларида ҳофизи Қуръон бўлдилар. Гўё юз йиллаб музлаб ётган она замин бағридан Ислом илми баҳоридан дарак бериб, икки бойчечак униб чиқди, бўй кўрсатди. Қуръон мухлислари уларнинг пешоналаридан ўпиб, бош-кўзларини силаб, дуо билан ховучларини юзларига суртдилар. Яхшики бахтларига юртимиз мустақл бўлиб, ёш қориларнинг омадлари келди. Мустабит тузим ёпиб ташлаган масжидлар очилди. Ёш қориларимиз рамазонда хатмиларга ўта бошладилар. Таниган‑билган барча инсонлар бу қорилар дуоларнинг ижобати эканига амин бўлишар эди. Айниқса, бу қори эгизакларни Анвар отинга, Яҳёхон қорига илинишар эди. Аммо бир кам армонли дунё экан, улар бу кунларни ёруғ дунёда кўра олишмади, умид қиламиз, охиратлари обод, руҳларини шод бўлгай.


ОНА ДУОСИ

«Эй, ҳамма нарсага қодир Аллоҳим, ёши бир жойга бориб, вужуди қуриб қолган Соро онамизга Исхоқ алайхиссаломни ато этган Зот! Эй, ошини ошаб, ёшини яшаб қўйган Закариё алайхиссаломга Яҳё алайхиссаломни берган қудрат Эгаси! Эй, биргина сўз ‒ «Бўл» деган амр билан Марям онамизнинг вужудида Исо алайхис саломни пайдо қилган Роббим! Сендан бир эмас иккита ўғил набира сўрайман, Ўғлим Яҳёхонга ўғил бер, эгзак ўғил бер, қори ўғиллар бер. Оҳларимни эшитиб, ижобат қилсанг, ўғил набираларни ўзингга назир қилай, Каломуллохни ўргатиб, ҳофизи Қуръон қилай, суягимиздан қорилар силсиласи узилиб қолмасин, охиратгача бардавом бўлсин, шундай бўлмаса, бу дунёдан кўзларим очиқ кетади, Парвардигор. Ўзинг ноумид қилма. Ўзингга чўзилган қўлларимни қуруқ қайтарма, дуоларимни қабул қил...»
Отин ойининг хонадони эл ўртасида устоз даргоҳлардан эди. Яҳёхон қори машҳур ва эл суйган киши эди. Унинг жуфти ҳалоли ҳам улуғ хонадоннинг қизи бўлиш баробарида, фидоий хизматлари билан барчанинг кўнгилини ола билган эди. Хуллас, бу оиланинг қувончу ташвишига бутун эл шерик эди. Барча бир овоздан, чин дилдан бу оилага ўғил фарзанд сўрар эди. Хатми Қуръонларда ҳам, бошқа йиғинларда ҳам «Аллоҳ таоло Яҳёхон қорига ўғил фарзанд берсин», деган маънода дуолар такрор‑такрор янграр эди. Хусусан, Анвар отиннинг ёниб қилган илтижолари қушларни ҳам дуога жўр қилиб юбораётган эди. Ниҳоят, олти қиздан кейин севикли келини яна юкли бўлди. Ой-кун етиб полвон эгизаклар дунёга келди. Бутун шаҳар шодликка тўлди, худда ҳамма яқинлар ўз уйларида ўғил туғилгандек хурсанд бўлишди. Оҳ... Анвар отин севинчдан еру-кўкка сиғмай қолди. Аллох онаизорни эшитди. Дуоси ижобат бўлди. Набираларга Ҳасанхон, Ҳусанхон исмларини қўйдилар.


ҲАЗРАТИМНИНГ СУЮКЛИ ШОГИРДЛАРИ

"Китобхонлик мактаби"нинг навбатдаги дарси 2022 йил 5 апрель моҳи рамазоннинг тўртинчи кунига тўғри келди. Унда Ҳазратимнинг суюкли шогирди Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг “Ўзбек қориларининг олтин силсиласи” ва “Қуръони Карим қироатлари тўғрисида”ги китобларининг тақдимоти бўлди. Тақдимотдан олдин китобхонларнинг илтимоси билан муаллифнинг таржимаи холига тўҳталдик. Тингловчиларимиз бу таниқли ака-ука эгизак олимларнинг хаёти ва ижод йўлини тўлалигича билишга қизиқардилар. Бу ҳақда муаллиф ҳаётини анча мукаммал биладиган муҳарриримиз Озод Мунаввар гапирадиган бўлди. Ноқулай бўлмасин деб Ҳасанхон қорини тақдимотимизнинг бу қисмига таклиф қилмадик. Озод Мунавварнинг оддий, аммо таъсирли сўзларидан тингловчиларнинг кўзига ёш келди. Ҳайратга тушдилар. Ўзим ҳам тўлиқдим. Ҳасанхон, Ҳусанхон қориларни бошқатдан, янгидан танигандек бўлдим. Мўъжиз ва мўъжаз ҳаёллар гирдобида қолдим. Дуо банда билан Яратганнинг ўртасида робита ‒ ришта пайдо бўлгандагина ижобат бўлиши мумкинлигига яна бир карра ишонч ҳочил қилдим.
Алқисса, эгизак қориларимизнинг катта боболари Абдулбажид қози домла ўз даврининг беназир олимларидан бўлиб, зуллисонайн шоир ҳам эди. У кишининг ўғли Боқибиллоҳ қори эса Андижонда Қуръон силсиласини давом эттириб келаётган таниқли қорилардан бўлиб, қироат қилганда хушовози ва тажвиди билан барчани асир қилар эди. У мўътабар зотнинг фарзанди аржуманди Яҳёхон ҳам етук қорилардан бўлиб танилди. У киши сингилларни узатиб, кейин ўзи уйланишга журъат қилгани учун оила қуришлари бироз кечикди. Бироқ, баъзи таъхирда хайр бор, деганларидек, ўз даврида Андижоннинг энг етакчи уламоларидан Ҳабибуллоҳ ҳожи домланинг карималарига уйланди. Бош фарзанд қиз бўлганидан жуда ҳам хурсанд бўлишди, барака умид қилишди. Бироқ, бирин‑кетин дунёга келаётган чақалоқларнинг барчаси қиз бўлиши хонадоннинг каттаси Анвар отинни ўғил набирага интиқтирар эди. У энг суянган фарзанди Яҳёхон қори ва улуғ олимниг қизи, севикли келини, беминнат ходимаси Мукаррамахондан ўғил набира кўриб, суяк суриб келаётган қорилар силсиласи давом этишини тун-у кун Аллоҳдан сўрар эди. Буни нафақат онаизор, балки иккинчи томондан тақвою илми билан зарбулмасал бўлган Ҳабибуллоҳ ҳожи домла ҳам, Яхёхон қори ҳам чин дилдан истар эдилар. Бироқ Аллоҳнинг синовини қаранг-ки хонадонга бир эмас, икки эмас, қаторасига олтита қиз берди. Анвар отин қизалоқларни чин қалбдан яхши кўриб, улардан яхшилик умид қилар, улар орқали куёв ўғиллар насиб қилишини дуо қилиб сўрар эди. Лекин отин ойининг дарди ичида, бийрон набира қизларига қараб ҳам хурсанд бўлади, ҳам ичдан эзилади. Ҳамиша ёнида хизматда камарбаста бўлиб турган суюкли ўғли Яҳёхон қорига кечаю кундуз ўғил сўраб илтижода бўлар, ҳар бир дуоси қабул кишидан дуо олар эди. Тунлари таҳажжуд намозларида Аллоҳга дуо қилар экан, ўта берилиб, қаттиқ ёлворганидан ўрнидан туриб кетар, тик турганча тазарруъ ва шашқатор кўзёшлар билан эгиз қори набира сўрар эди. У энг суйган фарзандлари ўғилсиз бўлиб қолишидан, қолаверса, авлодидаги қорилар силсиласи узулиб қолишидан ташвишда эди. Афсус ва надоматлар бўлсинки, бахтга қарши ўғли Яҳёхон қори қант касалига чалиниб қолди ва келиннинг ҳам ёши ўтиб бормоқда эди. Шунда ҳам Анвар отин ўз орзу ва ниятидан қайтмади. Тунни кунга, кунни тунга улаб, Аллоҳга нола қила бошладилар:


КЎЗИ ОЖИЗГА КЎЗ БЎЛГАН...

Нашрётимизда йўлга қўйилган "Китобхонлик мактаби"нинг мавзусига қараб, айниқса, мумтоз адабиёт намаёндалари ҳақида гап борганда кўзи ожиз Аҳрор ака ҳам пайдо бўлиб қолардилар. У киши телефон орқали ҳазрат Навоий, Фузулий, Машраб, Фурқат каби шоирларнинг китобларини сўраб мурожаат қилардилар. Билсам ғазалларни қизларига ўқитиб, ёқиб қолганларига куй басталаб, қўшиқ қилар эканлар. Буни мен Алишер Навоий ва Бобур ҳаётларига бағишланган йиғилишимизда сезиб қолдим. У киши менга мурожаат қилиб, Бобурнинг бир ғазалига куй басталаганини, чолғу асбоби машинада экани, иложи бўлса, йиғилишимизни янада шукухли қилмоқчи эканини айтиб қолди. Ҳурсанд бўлдим. Узукка кўз қўйгандек бўлади, дедим. Бироқ вақт пешин -- намозига тақалиб, режамиз амалга ошмай қолди. Эътибор қилсам Аҳрор акани доим бир ёш йигит обкелиб, обкетиб юарарди. Ўғли бўлса керак деб ўйлардим. Йўқ, бегона экан. Шунда мен ўша йигитга Ҳазратимнинг хаётларидан хикоя қилувчи ушбу сатирларни ўқиб бердим:
“Устозларидан (Ҳазратнинг) шайх Тоййиб Ан-Наос Ливиянинг ўша даврдаги машҳур олимларидан бўлиб, кўзи ожиз эди. Факультетдаги дарслардан ташқари уқув юртига яқин жойдаги “Изоатул Қуръон” студиясида Қуръон тафсири ва бошқа диний мавзулар бўйича маърузалар қилар, саволларга жавоб берар эди. Муҳаммад Содиқ устозининг дарслари тугагач, у кишини етаклаб “Изоатул Қуръон”га олиб борар, у ердаги маърузаларини тинглар ва шу аснода у кишидан кўплаб илмий фойдалар олар эди. Шунингдек, ҳадис ва фқих фанларидан дарс берган шайх Муҳаммад Робитий ҳам кўзи ожиз эди. У киши дарс бериш билан бир вақтнинг ўзида университетнинг сиртқи бўлимида ўқиб, илмий иш ёзар эди. Кўзи ожизлиги сабабли кўп илмий манбалардан фойдаланишда у кишига Муҳаммад Содиқ ёрдам берар эди. Ҳатто у киши илмий иш бўйича ёзма имтихон топширганларида ҳам Муҳаммад Содиқ у кишига котиблик қилган”.
--Ҳўш, -- дедим сухбатдошимга қараб, -- ҳазрат ўқиётган жойда у кишига ўҳшаган ёшлар йўқмиди, бор эди, бир эмас минглаб эди. Ҳатто ўша олимларнинг ўз юртдошлари ҳам бор эди. Бироқ Муҳаммад Содиқ жаноблари уларга чин дилдан холис хизмат қилганлар. Кўзи кўрадиганлар билан кўзи кўрмайдиганлар орасидаги тафавутни бошқалардан ҳам кўра чуқур ҳис қилганлар. Кўзи ожиз кишиларнинг табиати жудаям нозик бўлади. Кимнинг ёрдами шунчаки-ю кимники юракдан эканини билишган. Шунинг учун ҳам улар Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан ота-боладек, ака-укадек бўлиб кетишган. Бундай одамларнинг дуолари Яратганнинг хузурида ҳамиша ижобатдир. Шайҳ Ҳазратларининг келажакда улуғ олим бўлиб, дунёга танилишларида аввалбоши у кишининг олий ҳулқлари бўлса, қолаверса ўша кўзи ожиз устозларининг холис дуоларидир. Сиз ҳам ўғлим чин дилдан Аҳрор аканинг хизматида бўлаверинг, кўзи ожизга кўз бўлганнинг ҳамиша йўли очиқ бўлади, Ҳудо ҳохласа кам бўлмайсиз, дедим. Фикримга қўшилсангиз керак?


Каналимиз муҳлислари Ҳазратим ҳақларидаги хикояларни давом эттиришни илтимос қилишди

2014 -- 1, 2022-- 20000

Азиз муҳлисларимиз бу рақамлар нималарни англатар экан деб хайрон бўлсалар керак. Ўшанда 2014 йил нўябрь ойининг иккинчи хафтаси, душанба куни эди. Фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳаёт бўлиб, навбатдаги йиғилишимизни ўтказар эдилар. Ҳар ўнбеш кунда жам бўлиб, ишларнинг бориши ҳақида ҳазратга хисобат берилар эди. Савол жавоблар бўлар, кейинги ўн беш куннинг аниқ режалари белгиланарди. Ходимларни ҳайратга солган нарса бу -- Ҳазратимнинг кучли хотираси эди. Фалон иш нима бўлди деб ўша иш айтилган куннинг вақти соатигача аниқ келтирар эдилар. Бу айни пайтда ҳар бир ходимнинг зийраклигини, ишга бўлган масъулиятини оширарди. Бўлмаса Ҳазрат китоб ёзишдан ташқари, турли йиғинларда маърузалар қилардилар, орада чет эл сафарларига ҳам бориб келардилар. Лекин нашрёт ишлари билан боғлиқ савол-жавоблар, берилган топшириқлар кечагидек эсларида турарди. Ўша куни Ҳазрат иш бошқарувчимиз Абдувохид Саттиев бродаримизга юзланиб:
--Почта орқали йўлга қўймоқчи бўлган ишимиз нима бўлди? -- деб сўраб қолдилар.
Гап нашрётимизда чоп этилаётган китобларни республикамизнинг олис бурчакларида яшаётган китобхонларга почта орқали етказиб бериш ҳақида борарди. Ҳазрат ўша йилнинг август ойида бу йўналишни йўлга қўйиш ҳақида топшириқ берган эдилар. Орадан уч ой ўтиб натижаси билан қизиқиб қолдилар. Абдувохид хижолатли бир қиёфада:
--Айтарли яхшимас, Ҳазрат, -- деди.
-- Сабаб?
-- Буюртмачилар почта ҳизматига ишонишмаяпти, китобларимиз йўлда йўқолиб қолса тўлаган пулимизга куйиб қоламиз, дейишяпти. Уч ой ичида бор-йўғи биттагина буюртма тушди холос. Уни бажардик.
Абдувохид биродаримизнинг бу жавобидан кейин Ҳазратим “Ҳа-а... ундай бўлса қўяқолинглар” десалар керак деб ўтирибмиз. Ҳазрат ундай демадилар. Қайтага жиддий бўлиб:
-- Почта билан бирга ишланглар, китобхонларнинг ишончига киринглар, -- дедилар.
Ҳазратимнинг мақсадлари пойтахтдан ташқаридаги чекка ўлкаларга ҳам диний-маърифий адабиётларни етказиш, ёшларни турли-туман чет оқимлардан қайтариш эди. Нашрёт Ўзбекистон почтаси билан жиддий ишга киришди. Ҳамма гап республикада почта орқали китоблар савдосининг йўлга қўйилмаганлигида эди. Лекин бу иш чет элларда аллақачон урфга кирган, Ҳазрат бундан ҳабардор эдилар. Почта идораси йўқолган ҳар бир китоб учун буюртмачига қанчадир баробар хисобида жарима тўлайдиган бўлди. Бундан ҳабар топган буюртмачилар қўрқмай, иккиланмай нашрёт китобларига буюртмалар бера бошладилар. Китоблар Ҳоразим, Сурхандарё, Қашқадарё, Фарғона водийсига узоғи билан олти кунда етиб бора бошлади. Пойтахт ахолисига эса йигирма тўрт соат ичида.
Бу воқеани шунча йилдан кейин нимага эслаяпмиз? Ўтган йилда шу соҳа бўйича масул бўлган Бунёд Пўлатовнинг айтишича диний-марифий, бадиий ва ижтимоий китоблар учун 20 мингга яқин буюртма тушган. Бу дегани шунча минг одамнинг узоғи яқин бўлди, шунча одам илмга, маърифатга эга бўлди дегани. Бу савобли ишнинг бошида турган ва унинг келажакда кенг қулоч ёзиб, барока тўкишига ишонган киши Ҳазрат эдилар. Юрт бошимиз Шавкат Мирзиёев “Китобсиз -- келажак йўқ” деяптилар. Улуғ аллома шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари эса бутун умрларини илмга, маърифатга сарфлаб, 130 га яқин китоблар ёзиб, юртимизда янги уйғониш даври -- учинчи ренасансни бошлаб кетдилар. Охиратлари обод бўлсин.


Азиз ўқувчим, нимага тақдимоти бўлаётган китоб матни ҳақида гапирмай бошқа воқеаларга ўтлаб кетдингиз дерсиз. Ҳалқимизда чимчиқ сўйса ҳам қассоб сўйсин деган нақл бор. Закот китоби ҳақида тўлиб-тошиб гапирадиган ўз эгалари бор. Кейин у китоб ортиқча тарғибга унчалик муҳтож ҳам эмас, ҳар бир мусулмоннинг хонадонида бўлиб, уй эгалари доимо унга амал қиладиган китоб. Мен Ҳазратимнинг хос ва содиқ шогирди Аюбхон домланинг маърузаларидан фазилатли Шайҳимиз ҳақидаги фазилатларни излагим келди. Аҳир ҳазратим орамиздан кетганларида Бутун дунё ислом олами уламолари у кишига Фазилатли шайх деган мартабани берган эдилар-да. Мен ушбу битикда Ҳазратимнинг олимлар эътироф этган фазилатларини сизларга ҳамин қадар етказишга ҳаракат қилдим. Энг катта ютуқ Ҳазратимнинг шогирдлари у кишининг хулқлари билан ҳулқланганликларидадир. Зотан олма дараҳтининг тагига олма тушади-да, нима дедингиз, азизлар.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

542

obunachilar
Kanal statistikasi