Farg'ona Koronavirus Info


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Азизбек Абдувалиев dan repost
Ўзбекистонда ун биржа савдоларисиз сотиладиган бўлди. Қопи 125 минг сўмдан

Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус пандемияси шароитида юзага келган вазиятни инобатга олиб, барча ҳудудларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ун маҳсулотларини биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар билан сотиш бўйича кўрсатма берилди.

Бу билан ун маҳсулотлари олибсотарлар томонидан қўлдан қўлга ўтиши оқибатида нархнинг сунъий ўсиб кетишининг олди олиниб, аҳолининг барча қатламларига тизимли равишда узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.

Шунингдек, ун маҳсулотлари етказиб берилиши ҳамда нархларнинг шаклланиши солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қатъий назоратга олинди.

Ҳукумат топшириғига асосан, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди.

@azizbek_abduvaliyev


"Фарғона шифокори" газетаси dan repost
​​Фарғонадаги “Дўстлик”меҳмонхонаси шифокорларга бепул жой ажратди

Фарғона шаҳридаги “FARG'ONA DO'STLIK ” масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари коронавирус инфекциясига қарши кураш учун узоқ туманлардан келган тиббиёт ходимларини меҳмонхонадан бепул фойдаланишларини маълум қилди.
Меҳмонхона иш бошқарувчиси Аюбхон Шокировнинг сўзларига кўра, бу мақсадлар учун 30 дан ошиқ хона ажратиб қўйилган.
«Ҳозирнинг ўзида 6 нафар тиббиёт ходимларини жой билан таъминладик. Синовли кунларда қўлимиздан келганча барча эзгу ишларни қилиш ниятидамиз,» — дейди Аюбхон Шокиров.

Фарғонада юқоридаги каби хайрли ташаббусга қўшилаётганлар сони ортиб бормоқда.
Жумладан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Фарғона вилояти бўлинмаси ходимлари короновирус билан касалланган беморларни даволаётган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 500 дана тиббий ниқоб, 500 дона тиббий қўлқоп, 230 дона қўлни зарарсизлантирувчи гель ёрдам сифатида совға қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Расмий, ишончли хабарлар фақат шу ерда: 👇
@fargonashifokori


Қўқон шаҳар ҳокимлиги dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўқон шаҳрига Россиядан 200 тоннадан зиёд картошка келтирилди.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш комиссияси томонидан карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларнинг нарх-наволари асоссиз оширилишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча Россиядан темир йўл орқали 5та вагонда келтирилган 200 тоннадан зиёд картошка ҳам Қўқон шаҳри заҳирасини тўлдириш, бу йилги картошка ўсиб чиққунига қадар карантин туфайли уйда ўтирган ҳамшаҳарларимиз дастурхонига етказиб бериш имконини беради.
#oziqovqat #uydaqoling

Қўқон шаҳар ҳокимлиги


Марғилон шаҳар ҳокимлиги dan repost
Шаҳар ҳокимлиги, Мудофаа бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган коронавирусга қарши курашиш олиб бориш отрядининг 100дан зиёд иштирокчилари шаҳримиздаги кўча ва хонадонларни дезинфекциялаш ишларида фаол иштирок этдилар.


ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ МАСАЛАСИДА

Агар сизда ижтимоий ёрдам масаласида 1197 рақами билан боғланишнинг иложи бўлмаса, марказнинг Фарғона вилояти бўлимлари билан боғланиш имконияти борлигини эслатиб ўтамиз.

«Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари» телефон рақамлари:

(91) 663-54-58
(73) 244-05-10
(90) 230-60-83
(94) 133-28-22
(91) 282-31-40
(94) 132-32-83

@far_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилмаслик бўйича ҳамон Фарғона вилояти еткачилик қилмоқда

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар вилоят бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 11 893 та ҳолат аниқланган.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, улар:

1.Тошкент шаҳрида – 13 635 та ҳолат;
2.Фарғона вилоятида – 11 893 та ҳолат;
3.Тошкент вилоятида – 11 136 та ҳолат;
...
14. Навоий вилоятида – 733 та ҳолатни ташкил этмоқда.

@far_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


🧴 Антисептикнинг ҳам хавфлиси бор — сотиб олишда диққатли бўлинг!

Антисептик сотиб олишда ёрлиғини яхшилаб ўқиб кўриш керак, таркибида саломатлик учун зарарли моддалар бўлиши мумкин, деди врач-дерматолог ва косметолог Анна Сергукова «Москва оқшоми»га берган интервьюсида.

Масалан, айрим гелларга триклозан қўшилади, у антибактериал хусусиятли, аммо антибиотикларга юқори бардошли патологик микроорганизмларни ўзида сақлайди. Бу бирикманинг қўлланилиши стафилококкнинг ривожланиши ҳамда микроорганизмларга нисбатан бардошлиликнинг шаклланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда антисептик самарасиз бўлиб қолади, деди врач.

Сергукова қўшимча қилишича, бактерияларнинг кўпайишига қарши ишлатилувчи парабенлар нейротоксик бўлиб, терида қичишиш каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради.

Антисептикларга қўшиладиган синтетик хушбўйлантирувчилар эса кислота бўлиб, гормонал ўзгаришларга сабаб бўлади. Шунинг учун дерматолог хушбўй ҳидлардан холи, рангсиз геллардан фойдаланишни тавсия қилди.

Антибактериал воситаларнинг самарадорлиги уларга қанча спирт қўшилгани ва инсон қўлининг қанчалик нотозалигига ҳам бевосита боғлиқ, дейди врач.

«Антисептик совун билан яхши жуфтлик. Агар қўл териси ёғли бўлса, гелнинг ёлғиз ўзи микробларга қарши кураша олмайди», — деди россиялик дерматолог.

Сергукова уй шароитида яхши антисептик чиқишига шубҳа билдирди: кўплар этанолнинг ўрнига ароқ қўшишади. Бу керакли антибактериал самара бермайди.


Хитойдан Ўзбекистонга яна бир гуманитар ёрдам келди

Хитойлик мутахассислар мамлакатимизда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда юртимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади. Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати номидан зарур тиббий буюмлар ва дори-дармонлар воситаларидан иборат гуманитар ёрдам ҳам олиб келинди.

@far_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1405 кишига етди

Аввалроқ 17 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1390 тага етгани хабар қилинган эди.
Коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этди, 156 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинди. Хорижда камида 23 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган, уларнинг тўрт нафари вафот этган.

@far_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

8

obunachilar
Kanal statistikasi