"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot dan repost
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ НОСОЗЛИК БУГУН 19:00 га ҚАДАР ТИКЛАНАДИ
Кўпчиликка маълумки, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг асосий қисми «Иссиқлик электр станциялари» АЖ тасарруфидаги бир нечта иссиқлик электр станцияларида табиий газ, кўмир, мазут ва бошқа нефть маҳсулотларини ёқиш эвазига ҳосил қилинади.
Бугун, 24 ноябрь куни кундузги вақт 14:26 дан «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ 1-сонли буғ-газ қурилмасининг совутиш тизимидаги технологик носозлик туфайли Ўзбекистон Республикаси электр энергияси тизимида кунлик ўртача меъёрнинг қарийб 4-5% га (460 МВт қувват) тушиш ҳолати кузатилган. Бу мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлиши мумкинлигидан дарак беради.
Миллий диспетчерлик марказига «Иссиқлик электр станциялари» АЖ тақдим этган маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари бугун соат 19:00 гача давом этади.
Маълумот учун: Навоий ИЭСдаги 1-сонли буғ-газ қурилмаси кунига 11 млн.квт•соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз: электр энергияси иссиқлик ҳамда гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқарилиб, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги юқори кучланишли магистрал тармоқлар орқали «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тизимидаги подстанцияларга етказиб берилади.
Энерготизимда юзага келган фавқулотдаги ҳолат учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати