Shahnoza Soatova blogi dan repost
Менга соқол ҳақида фикримни сўраб кўп ёзишяпти. Аёл кишининг соқол билан нима иши бор деб қутулиб кетсам ҳам бўлади-ю, ғирром-да. Блогернинг аёл-эркаги бўлмайди. Шунга фикри ожизимни айтаман.
Ким бундай қилди, нима учун қилди - бунинг изоҳи берилиши керак. Кўчада кетиб турган одамни шундай олиб бориб соқоли олдирилиши ҳеч бир қуюшқонга сиғмайди.
ВВСга ишонсак, ИИВ душанба куни изоҳ беришини айтибди. Душанбагача бу мавзу нақадар катталашиб кетишини тасаввур қилиш қийин эмас. Бугун изоҳ беришса яхши бўларди.
Эътиқод ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин ҳуқуқ - умуминсоний қадрият. Агар бировни шортик кийгани ё ҳижоб ўрамагани учун маломат қилсалар, ўшаларга қаршилар қаторида ҳам ўзим тураман. Замонавий, қонуний усуллар билан ишлайлик, илтимос.
@shahnozxon