#Халқаро_форум
Хитойлик ишбилармон доира вакилларининг Наманган вилояти имкониятларига катта қизиқишлари натижаси ўлароқ “Наманган – Хитой” форматидаги “Инвестиция ва бизнес форуми” юксак савияда, кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.
Форумнинг иккинчи куни Наманган шаҳридаги “Маърифат маркази”да давом этяпти.
Анжуман Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни самимий қутлаб, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мавжуд имкониятлар ҳақида маъруза қилди.
“Наманган – Хитой” инвестиция форуми доирасида хитойлик ҳамда наманганлик тадбиркорлар, давлат идоралари ўртасида В2В ва G2В учрашув ва музокаралар, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш тадбирлари форумнинг асосий нуқтасидир.
Форум тафсилотлари билан батафсил танишиш учун бизни кузатиб боринг!
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube